2022 йил сентябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Сентябрь ойи 4 ишланмайдиган кун билан бошланади. Бемалол телефонни ўчириб, бироз муддат мажбуриятлар доирасидан четга чиқиш мумкин бўлади. 5 сентябрдан бошлаб ушбу режамиз сизга қўл келади!

Эслатиб ўтамиз, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда - ҳар доимгидек, экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномалар берилган:

 

5 сентябрь:

  • 2022 йил август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил август ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

 

9 сентябрь 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун  2022 йил сентябрь ойига йиллик ер солиғи  суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан йиллик ер солиғи суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади
  • 2022 йил сентябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашнинг сўнгги куни

 

10 сентябрь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг III чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил август ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2022 йил август ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
Эътибор беринг
10 сентябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 12 сентябрга кўчирилади

 

14 сентябрь: 

  • 2022 йил август ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

 

15 сентябрь:

  • 2022 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 
  • 2022 йил сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
  • 2022 йил август ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

 

20 сентябрь:

  • 2022 йил август ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини :

– 2022 йил сентябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

– 2022 йилнинг III чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

  • 2022 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
  • 2022 йил август ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *.
  • 2022 йил август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

_______________________

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади  

 

23 сентябрь: 

  • 2022 йил сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди  

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди  

 

25 сентябрь:  

  • 2022 йил август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни  
Эътибор беринг
25 сентябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 22 сентябрга кўчирилади

Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /en/publish/doc/text183901_2022_yil_sentyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi