Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ноябрь ойи учун бош бухгалтернинг тақвими
5 ноябрь:
- 2020 йил октябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни ;
9 ноябрь:
- 2020 йил ноябрь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .
10 ноябрь:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил ноябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;
- 2020 йилнинг октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан 2020 йил III чорак учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .
Қуйидагилар бундан мустасно:
- йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.
14 ноябрь:
15 ноябрь:
- 2020 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил июль-декабрь ойлари учун ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкаси – 1%ни қўллаши мумкин . Ушбу имтиёз ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда ўқинг.
ПФ-6029-сон Фармон бўйича бино ва автотранспортни ижарага берадиган жисмоний шахслар томонидан преференциялар қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда тушунтириш берилган.
- 2020 йил ноябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
20 ноябрь:
- 2020 йил октябрь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар қуйидаги ЭҲФ реестрларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:
- етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган);
- товарлар, хизматлар харидорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ёхуд автомат-проводка орқали.
6-илова ҳозирча қўлда тўлдирилади.
ҚҚС ҳисоб-китобида «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида E-factura тизимидаги маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар файл-шаблонлари автоматик тарзда юклаб олинади ва тўлдирилади.
Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш журнали қандай юритилиши лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.
- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2020 йил ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
Бунда солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
- 2020 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2020 йил октябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан эмас, балки 2020 йил октябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ;
- 2020 йил октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни қандай тўғри акс эттириш ҳақида бу ерда тушунтириш берилган.
23 ноябрь:
- 2020 йил ноябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Маълумот учун! 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-бандига мувофиқ бундай солиқ тўловчилар 2020 йил II чоракдан бошлаб ўтган чоракдаги натижалар бўйича ҳисоблаб чиқариш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиқиб, Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳақли.
25 ноябрь:
- 2020 йилнинг октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Шунингдек ЭҲФ оператори тизимида ва my.soliq даги E-factura тизимида 2020 йил октябрь ва ноябрь ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг :
- реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
- олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш, имзолаш ёки рад қилиш.
ЭҲФни ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:
- етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида харидорнинг ЭРИси билан тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
- белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.
ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .
Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.
Операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришнинг имкони йўқлиги сабабли иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:
• ЭҲФ операторингиз;
• mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).
Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:
- 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон.
- 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон.
- 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон.
- 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон.
- 28.05.2020 йилдаги ПФ-6002-сон.
- 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон.
Йиғма жадвалларда имтиёзлар ҳақида батафсил ўқинг: бу ерда, бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
buxgalter.uz эксперти.