Маслаҳатлар

2021 йил апрель ойи учун бош бухгалтернинг режаси

30.03.2021

Апрель айрим ташкилотлар 2021 йилнинг I чораги учун солиқ ҳисоботини, бошқалари эса молиявий ҳисоботни тақдим этадиган сўнгги ой ҳисобланади. Шу боис куч-қувватни тўплаб фақат ижобий натижаларга эришиш учун тайёргарлик кўрамиз – тегишли сервислар иш фаолиятида узилишлар бўлмайди деб умид қиламиз.

Buxgalter.uz қуйидагиларни эслатиб ўтади:


5 апрель:

  • 2021 йил март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
ЖШДС тўловчилар ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил март ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!
Фойда солиғини тўловчилар ҳақида бу ерда ўқинг.


9 апрель

  • айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил апрель ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек 2021 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .
Эътибор беринг!
Ер солиғи бўйича ҳисоботни қандай топшириш ва солиқни тўлаш ҳақида «Норма» компанияси экспертлари ва Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари томонидан берилган тавсияларда – бу ерда ўқинг.
  • 2021 йилнинг II чорагида кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!

Маълумотнома чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар, яъни:

  • II чорак учун – 10 апрелга қадар;
  • III чорак учун – 10 июлга қадар;
  • IV чорак учун – 11 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади .
Эътибор беринг!
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар ҳақида бу ерда ёзганмиз. Фойда солиғини тўловчилар учун тавсиялар – бу ерда ва бу ерда.


10 апрель

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил апрель ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;

 Эътибор беринг!
Мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботни қандай топшириш ва солиқни тўлаш ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йилнинг март ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
Акциз солиғини тўловчилар, солиқни ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил март ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!
10 апрель дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 12 апрелга кўчирилади. .


14 апрель
:

  • 2021 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
ЖШДС бўйича ҳисобот қандай топширилиши ва солиқ тўланиши ҳақида бу ерда ўқинг.


15
апрель:

  • 2021 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни   ;
Эътибор беринг!
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилиши ҳақида бу ерда қаранг. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига янги 5-иловани тўлдиришда нималарни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ёзган эдик.
  • 2021 йил апрель ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
  • 2021 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳақида бу ерда ўқинг.


20 апрель
:

  • 2021 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йилнинг I чораги ойи  учун бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни   «Чораклик» ҚҚСга хос жиҳатлар ҳақида батафсил бу ерда ва бу ерда ўқинг.
Эътибор беринг!
Кимлар ҚҚС тўловчилари ҳисобланиши ҳақида бу ерда тушунтириш берилган. «Чораклик» ҚҚСга хос жиҳатлари ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.
  • 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2021 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва тўланади   .

Эътибор беринг!
Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тузиш ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми тўлашнинг сўнгги куни;

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2021 йилнинг I чораги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

Эътибор беринг!
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини қандай тўлаш ҳақида батафсил берилган тавсияларни бу ерда қаранг.
  • 2021 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
Эътибор беринг!
Чет эл юридик шахслари томонидан қачон ҚҚС тўланиши ҳақида бу ерда тушунтириш берганмиз.
  • 2021 йил март ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил март ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ;
Эътибор беринг!
Чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС қандай ҳисобланиши ҳақида бу ерда ўқинг. Чет эллик юридик шахслар томонидан қачон ҚҚС тўланиши ҳақида бу ерда ўқинг. Товарлар ва хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланиши ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2021 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ кимлар томонидан ва қандай тўланиши ҳақида бу ерда тушунтириш берганмиз.
  • 2021 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
Эътибор беринг!
Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш ҳақида бу ерда ўқинг.

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этади .


23 апрель
: 

  • 2021 йил апрель ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

*Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Эътибор беринг!
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар ҳақида бу ерда ўқинг.


24 апрель
: 

  • 2021 йилнинг I чораги учун молияий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .

*Қуйидагилар бундан мустасно:

- чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари бундан мустасно;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Эътибор беринг!

МҲХС бўйича ҳисоботни шакллантириш ва топшириш тартиби ҳақида батафсил шарҳларимизда – бу ерда қаранг.


25 апрель
: 

меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун 2021 йил февраль ойи учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

Эътибор беринг!
24 ва 25 апрель дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 26 апрелга кўчирилади. .


30 апрель

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича 2021 йил учун Ҳисоб-китобни жорий солиқ даврининг 1 майига қадар тақдим этишнинг сўнгги куни .

Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидаги тартибда тўланади:

- 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

- 2021 йилнинг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси .

Эътибор беринг!
Ер солиғи бўйича ҳисоботни қандай топшириш ва солиқни тўлаш ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!
Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қандай ҳисобланиши ва тўланиши ҳақида бу ерда ўқинг.


Бажарилган ишлар далолатномалари, ҳисобварақ-фактураларни ёддан чиқарманг

Ўзингиз танланган ЭҲФ оператори тизимида ва E-factura тизимида март ва апрель ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни унутманг  :

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ЭҲФларни расмийлаштириш ва жўнатишни;
  • олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ЭҲФларни текшириб кўриш, имзолаш ёки рад қилишни.
Эътибор беринг!

Ҳисобварақ-фактурани, шунингдек бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
  • белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.

ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .

Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг!

ЭҲФ операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўриш учун:

  • my.soliq.uz даги «ЭҲА операторини танлаш» хизматига киринг;
  • ЭҲФ операторингизни танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг.

Сўнгра роуминг тизими ЭҲФ операторингизни синхронлайди ва сиз бошқа ЭҲФ операторлари орқали контрагентлар юборадиган барча ЭҲФларни кўришингиз мумкин бўлади. 

Эътибор беринг!
ЭҲФ қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим этилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь