Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ташкилот бир неча ходимни ой охирида – 25-санада ишга қабул қилди. Шу ой учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширдик. Иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ маошдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган, меҳнатга ҳақ тўлаш – вақтбай. Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг иш ҳақи бир неча иш куни учун МҲТЭКМнинг 1 бараваридан паст бўлди. Лекин солиқ инспекцияси ходимлари бу ишчиларнинг ойлиги МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлмаслигини талаб қилмоқда.
Ой охиридан ишлаётган ходимларга МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам иш ҳақи ҳисоблаш мумкинми, Buxgalter Pro фойдаланувчисининг илтимосига биноан "Норма" эксперти, "Жавоб берамиз!" хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА тушунтириш берди:
Эътибор беринг
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва "Жавоб берамиз!" тайёр жавобларининг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Ҳа, ой охиридан ишлаётган ходимларга МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам иш ҳақи ҳисобланиши мумкин.
Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақнинг ойлик миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас
. Демак, иш ҳақи бир ойлик иш МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлиши мумкин эмас.
Агар у ой охирида ишга қабул қилиниб, бор-йўғи бир неча кун ишлаган бўлса, бу кунлар учун унинг иш ҳақи МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлиши мумкинлиги мантиқан тўғри. Бунда қонун ҳужжатлари нормалари бузилмайди.
Бундай вазиятда солиқ органига қандай жавоб бериш кераклигини бу ерда батафсил кўриб чиқамиз:
Қуйидаги тавсияда иш ҳақини ҳисоблаш бўйича янада кўпроқ амалий мисоллар келтирилган:
Buxgalter.uz тавсия қилади:
- Иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим;
- Тиббиёт ходимлари меҳнатига қандай ҳақ тўлаш керак;
- Ҳаракатланиш ва қатнов хусусиятига эга ишлар учун устамалар қандай тўланади;
- Туман коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи қандай ҳисобланади;
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича даромадни қандай тўлаш керак;
- Чет эллик ходимга иш ҳақини қандай тўлаш керак.
![]()