“2022 йилда УФни кўпайтирдик. Уставга ўзгартиришлар киритиш учун хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома олдик. Унда шакллантирилган сумма бухгалтерия ҳисобига нисбатан 100 минг сўм кам акс эттирилган. Маълум бўлишича, 2021 йилда таъсисчи банк ҳисобварағига “УФни тўлдириш учун” формулировкаси ўрнига “ҳисобварақни тўлдириш учун” хато формулировкаси билан пул киритган экан. Бухгалтерия ҳисобида эса ушбу сумма УФга ҳисса сифатида акс эттирилган. 2022 йилда УФ банк маълумотномасида кўрсатилган суммага қайта рўйхатдан ўтказилди. Таъсисчи қўшилган маблағни олиб кетмоқчи эмас.
Бухгалтерия ҳисобидаги хатони қандай тўғрилаш мумкин? Буни жорий сана билан амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция қандай оқибатларга сабаб бўлади?”
Вазиятни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ...
Шу йилдан бошлаб курсдаги фарқларнинг солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобидан фарқ қилади. Ва ушбу ўзгартиришлар ҳали барчага ҳам тушунарли эмас.
Buxgalter.uz илтимосига биноан янги тартибнинг асосий жиҳатларини Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва “Finatex” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ тушунтиришди: ...
ДСҚ мутахассислари 2022 йилда айланмадан олинадиган солиқдан озод этиш тарзидаги вақтинча имтиёзлардан фойдаланаётган ёки уни 1% ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштирди.
Buxgalter.uz уни қулай жадвалга тўплади: ...
Молия вазирлиги солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг шахсий сўровига жавоб тариқасида, товарни олиб кириш-олиб чиқиш контрактлари (16 ва 17-сон контракт турлари), шунингдек харид ва реализация контрактлари (18 ва 19-сон) тузилган тақдирда айланмадан олинадиган солиқ тўлашда қолиш мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтирди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА берилган саволга аниқ жавоб йўқ, бу эса шубҳасиз солиқ солишда муаммоларга сабаб бўлади, деб ҳисоблайди. ...
“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини (ИХЖ) сотиш бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Ушбу даромаддан қандайдир солиқлар тўланадими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди: ...
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ...
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ...
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш. ...
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ...
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади.
1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди?
2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими?
3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди.
Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ...
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
“Умумий овқатланиш корхонаси - айланмадан олинадиган солиқ тўловчи. Қоида тариқасида, маҳсулотларни йирик супермаркетларда КПК орқали харид қиламиз. Бироқ баъзан истисно тариқасида, таъсисчи маҳсулотларни ўз пулларига харид қилади. Ушбу тушумларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари бўладими?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...