2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 1-б.). Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин.
9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ...
СКнинг 483-моддаси ёки Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар – мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчилар жорий йилнинг август ойидан бошлаб ушбу солиқларни ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди.
Бироқ ҳам Солиқ кодекси, ҳам бошқа НҲҲ бўйича имтиёзларга эга бўлган ташкилотлар мавжуд. Улар ушбу солиқларни тўлашлари зарур ёки зарур эмаслигини Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти ходимлари – ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва бош мутахассис Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтиришди: ...
“Савдо комплексига ажратилган ер участкаларида маъмурий бинолар, қозонхоналар ва комплекснинг меъёрда фаолият кўрсатиши ва уни бевосита белгиланган мақсадига кўра ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа иншоотлар жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони – 59,6 гектар, савдо объектлари остидаги майдон – 5 гектар. Биз хизматлар соҳаси учун мўлжалланган солиқ имтиёзларини қўллашимиз мумкинми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ жавоб берди: ...
2022 йил августдан бошлаб СКнинг 483-моддасига ва Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди (СК 75-м. 11-қ.).
Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни аввал Молия вазирлиги ходимлари тушунтиришганди. Энди эса ушбу масалани солиқ идорасида аниқлаштиришди: ...
2022 йилда мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун мустақил баҳолашни ўтказган ташкилотлар қайта баҳолаш натижаларини масофадан туриб – my3.soliq.uz сайтида “Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш” янги интерактив хизмати ёрдамида топширишлари мумкин. Ундан қандай фойдаланиш ва қайта баҳолаш ...
Юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчилар 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишлари тўғрисида хат йўлланди. Буни 3 кун ичида амалга ошириш зарур. Ким талабномани бажармаса, СКнинг 111-моддаси ва МЖТКнинг 175-моддасига мувофиқ жаримага тортиладилар ва ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатиб турилади.
Қандай жавоб беришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
“Ташкилот мол-мулкни мустақил баҳолаш учун баҳоловчиларни жалб қилди. Натижа 1 кв. метр учун минимал қийматдан паст бўлди. Мол-мулк қийматини балансда ўзгартириш керакми? Амортизация ҳисоб-китобида қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш зарурми? Агар зарур бўлса, у ҳолда маҳсулотлар қиймати бир неча баравар ошиб кетади”...
Мустақил баҳолаш натижалари билан қандай йўл тутишни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ...
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ...
Президентнинг 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда 1 кв. метрнинг энг кам қиймати тўғрисидаги талабни қўллаш зарур бўлган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди. ...
Нотижорат ташкилотнинг тижорат даромадларига қандай шартларда ва қандай ставкалар бўйича солиқ солинади? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ...
2020 йилда ҳисобланган солиқлар бўйича текширувлар натижасида белгиланган жарима ва пенялар тўлови тўхтатилганми ёки уларни тўлаш лозимми? Бу масала ҳақида ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори Дилшод ЮЛДАШЕВ тушунтириб берди: ...
Ижара муносабатлари кўп қиррали бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ушбу масалани англаш осон бўлиши учун йиғма жадвал тайёрладик, унда турли тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ оқибатларини акс эттирдик. ...
ДСҚ мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларнинг электрон шаклларига ўзгартиришлар киритди. Агар ушбу ўзгартиришлар сизга дахл қилса, ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Гап нима ҳақида бормоқда? ...
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди - биз ҳар йил январда ушбу хабарни ўқишга кўникканмиз. Бу бухгалтер учун 2022 йилда нимани англатади ва бундай қайта баҳолаш корхонанинг солиқ ҳисобига таъсир этадими? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди: ...