Полезное для бухгалтера в ноябре:
2024 йил май ойи учун бош бухгалтер режаси
Ишларни олдиндан режалаштирадиганлар учун 2024 йил май ойи учун солиқ тўловчининг тақвимини беряпмиз. Май ойида иссиқ бўлиши кутилмоқда ва ишлар ҳам талайгина бўлади. Ушбу даврда ишларни осонлаштириш мақсадида ҳисоботлар тақдим этиладиган ва тўлов тўланадиган муддатларни ўтказиб юбормаслик учун тақвимдан фойдаланинг.
Бизнинг материалларни телеграм-каналимизда кузатиб боринг.
Ишланмайдиган байрам кунлари ҳақида эслатиб ўтамиз. 2024 йил май ойида иш ҳафтасидан қатъи назар барча ходимлар учун:
– 9 май, пайшанба, – ишланмайдиган байрам куни;
– 8 май, чоршанба, – барча ходимлар учун «қисқартирилган» байрамолди куни.
1 май:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидагича тўланади :
– 2024 йилнинг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;
– 2024 йилнинг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
5 май:
(5 май ишланмайдиган дам олиш куни бўлганлиги сабабли 6 майга кўчирилади**):
- 2024 йил апрель ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
7 май:
Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*.
9 май:
(9 май ишланмайдиган дам олиш куни бўлганлиги сабабли 10 майга кўчирилади**):
- 2024 йил май ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
10 май:
- 2024 йил апрель ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
- 2024 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил май ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2024 йил май ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .
- юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномаларини тақдим этишнинг сўнгги куни .
Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади .
14 май:
15 май:
- 2024 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади ;
Ижтимоий солиқни солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади ;
- 2024 йил май ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
- 2024 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно) .
17 май:
- 2024 йил июнь ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни* .
Солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли .
20 май:
- 2024 йил май ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2024 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
- 2024 йил апрель ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни :
– чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;
– давлат мулкига оид операциялар бўйича .
ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .
- 2024 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2024 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
23 май:
- 2024 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди .
25 май:
- 2024 йил апрель ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .
** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади