Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Материалда:
– ЭРИси учун тўлов;
– фискал модуль учун тўлов
Ўзбекистонда ЭРИси бериш учун қанча ва қандай тўлов тўланади
- жисмоний шахслар БҲМнинг 7 фоизини тўлайдилар. Жисмоний шахслар тўловни мобиль тўлов иловалари (Payme, Click, U-pay ва бошқалар) ёки банк кассаси орқали амалга оширишлари мумкин;
- юридик шахслар – БҲМнинг 10 фоизини тўлайдилар. Юридик шахслар пул кўчириш билан, банк кассаси, my.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг махсус хизмати орқали ва мобиль тўлов иловалари ёрдамида тўлашлари мумкин.
ЭРИ 2 йилга берилади.
ЭРИсига пул ўтказиш билан тўлов учун реквизитлар:
«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази АЖ
Манзил: 100096, Тошкент ш., Муқимий кўчаси, 166
Тел.: 71-202-32-32, e-mail: info@yt.uz
Ҳ/р: 2021 0000 8004 3120 0009
KAPITALBANK АТБ Мирзо Улуғбек филиалида
МФО: 01018
СТИР: 201589463
ИФУТ: 58290
Оммавий офертага мувофиқ ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов
41 200 сўм
❖
ЭРИсини аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз нимани кўзда тутиш лозимлиги ҳақида сайтдаги янги мақолада ўқинг.
Қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз:
Ўзбекистонда фискал модуль бериш учун қанча ва қандай тўлов тўланади
Тадбиркорлик субъектлари фискал модуль учун йилда 1 марта БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўловни амалга оширадилар
.
Шунингдек, нақд ёки нақдсиз шаклда, банк кассаси, my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали ва SoliqUz мобиль илова ёрдамида турли усулларда тўловни амалга ошириш мумкин. Асосийси, тўловни амалга оширишда модуль тегишли бўлган жисмоний шахснинг ЖШШИРи ёки юридик шахснинг СТИРини кўрсатиш лозим, акс ҳолда тўлов ҳисобга олинмайди.
Фискал модулга пул кўчириш билан тўлов учун реквизитлар:
«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази АЖ
Манзил: 100096, Тошкент ш., Муқимий кўчаси, 166
тел.: 71-202-32-32, e-mail: info@yt.uz
Ҳ/р: 2021 0000 1004 3120 0010
KAPITALBANK АТБ Мирзо Улуғбек филиалида
МФО: 01018
СТИР: 201589463
ИФУТ: 58290
Фискал модулга хизмат кўрсатиш учун тўлов
412 000 сўм
❖
Қандай қилиб онлай-кассани алмаштириш ва фискал модулни сақлаб қолиш мумкин ҳақида биз сайтдаги алоҳида мақолада батафсил гапириб берганмиз.
Қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз
- Онлайн-НКМ (виртуал касса) билан қандай манзил бўйича ишлаш керак;
- Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг узлуксиз ишлаши қандай таъминланади;
- Қачон ва қайси турдаги онлайн НКТ тизими чекини харидорга бериш керак;
- Солиқ қонунчилиги бузилмаслиги учун сотиш ва қайтариш чекларида нималар бўлиши лозим;
- Сотув (қайтариш) чекида номенклатура қандай акс эттирилади;
- Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллашлари керак;
- Тўловлар бўнак (олдиндан тўлов) ва кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) расмийлаштирилганда онлайн-НКТдан қандай фойдаланилади;
- Онлайн-НКТда товарнинг қайтарилишини қандай расмийлаштириш керак.
![]()