Полезное для бухгалтера в декабре:
2021 йилда автотранспорт воситалари бўйича нима ўзгарди
Балансида автотранспорт бўлган корхоналар, хусусий автомобиль эгалари ва профессионал ташувчилар учун 2021 йилда қонунчиликка қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади.
№ |
НҲҲ |
Нима ўзгартирилди |
Амал қилиш муддати |
Шарҳга ҳавола |
1 |
09.08.2021 йилдаги ЎРҚ-706-сон Қонун “Транспорт тўғрисида” |
Ҳужжат транспортга оид фаолиятни тижорат асосида амалга оширишни тартибга солади |
Муддатсиз |
|
2 |
27.09.2021 йилдаги 609-сон ВМҚ “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” |
1 ноябрдан суғурта товонини олиш бир вақтда 8 та шартга риоя қилинган тақдирда ЙТҲ тўғрисидаги хабарномани ДЙҲХХ ходимининг иштирокисиз тузиш мумкин |
Муддатсиз |
|
3 |
14.09.2021 йилдаги ЎРҚ-714-сон Қонун “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
Фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автотранспорт ва автомототранспортни олиб кириш, шу жумладан - вақтинчалик олиб кириш божхона йиғими тўлашдан озод қилинган |
Муддатсиз |
|
Фаолиятни туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундиришдан озод қилинган |
2022 йил 1 январга қадар |
|||
4 |
09.03.2021 йилдаги 125-сон ВМҚ “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш бекор қилинди. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ташкилотлар томонидан ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий қилинди. Белгиланишича, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан (илгари - 5 йил) кўп бўлмаган транспорт воситалари ҳар 2 йилда, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган ёки ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспорт воситалари – бир йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади |
Муддатсиз |
|
5 |
07.05.2021 йилдаги ПҚ-5108-сон қарор “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Эксперимент тариқасида йўловчиларни енгил автотранспортда ташиш фаолияти қуйидаги тарзда тартибга солинди: 1) лицензия варақасига эга бўлиш зарур. Уни 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга автомобиль транспорти мавжуд бўлган ЯТТ олиши мумкин; 2) техник кўрикдан ўтказиш - 6 ойда камида 1 маротаба; 3) тиббий кўрик - ҳар ойда; 4) енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди; 5) якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида ундирилади; 6) якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар |
2022 йил 31 декабрга қадар |
|
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги ташувчилар фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда ишлайди. |
Муддатсиз |
|||
Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади |
2023 йил 1 январга қадар |
|||
6 |
17.03.2021 йилдаги ПҚ-5031-сон қарор “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади |
Муддатсиз |
|
7 |
19.08.2021 йилдаги ПҚ-5225-сон қарор “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
1) Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши белгиланди:
2) ЕИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган транспорт воситаларининг Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинди:
|
2025 йил 1 январга қадар |
|
8 |
29.06.2021 йилдаги 399-сон ВМҚ “Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Ҳужжат лицензиялаш учун талаблар ва ҳайдовчиларнинг малакасига қўйиладиган талабларни белгилади. Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломлар ва сертификатлар намуналари тасдиқланди |
Муддатсиз |
|
9 |
4.05.2021 йилдаги 272-сон ВМҚ “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
Хусусий НТМларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди |
Муддатсиз |
|
10 |
9.04.2021 йилдаги ЎРҚ-688-сон Қонун “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” |
МЖТКга автотранспорт воситалари иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни белгилаш қисмида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди |
Муддатсиз |
|
11 |
23.07.2020 йилдаги ПФ-6033-сон Фармон “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида” |
Истеъмол ва техник этил спирти ташиладиган автотранспорт реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши керак |
Муддатсиз |
|
12 |
29.12.2020 йилдаги 812-сон ВМҚ “Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
Каршерингга рухсат берилди. Бунда автотранспорт воситалари уларни ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга тегишли бўлиши, шунингдек кейинчалик жисмоний шахсларга (учинчи шахсларга) автотранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатиш учун берилиши мумкин. 2021 йил 10 январдан бошлаб юридик шахсларга нотариал расмийлаштирмасдан ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда рўйхатдан ўтказмасдан автотранспортни жисмоний ва юридик шахсларга 30 кунгача муддатга ижарага бериш ҳуқуқи тақдим этилди |
Муддатсиз |
|
13 |
3.04.2021 йилдаги ПҚ-5052-сон қарор “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
2021–2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди |
Муддатсиз |
|
14 |
09.06.2021 йилдаги 358-сон ВМҚ “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” |
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
|
Муддатсиз |
- Чегириб ташланмайдиган харажатлар қандай аниқланади;
- ТМЗ устав фондига ҳисса сифатида келиб тушганда унинг таннархи қандай аниқланади;
- Автомобиль бошқариш учун ишончнома;
- Қачон иш берувчи ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун жавоб беради;
- Маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинган асосий воситани ҳисобга олиш тартиби.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади