2022 йил 1 июндан МҲЭКМдаги ўзгартиришлар асосида моддий ёрдам ва ЖШДС қандай ўзгаради

preview

2022 йил январдан 31 майга қадар МҲЭКМ 822 000 сўмни ташкил этган. 1 июндан бошлаб ушбу кўрсаткич 920 000 сўмгача ўсди. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари  Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:

 

– Солиқ базаси ва ЖШДСнинг йил давомида ўзгаришини мисолда кўриб чиқамиз.

Фараз қилайлик, корхона ходимга умумий суммаси - 6,6 млн сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади:

  • январда - “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун” - 3,6 млн сўм;
  • июлда - фарзанд туғилиши муносабати билан - 3,0 млн сўм.

 

1. Январда моддий ёрдам тўлашда ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромади .

Моддий ёрдам тўлаш санасида, январда:

  • солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этган ;
  • МҲЭКМ - 822 000,00 сўмга тенг бўлган.

Имтиёзли даромаднинг суммаси 3 468 840 сўмни (822 000 х 4,22) ташкил этади.

Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 131 160 сўмга (3 600 000 – 3 468 840) ошади. Фарққа 12% ЖШДС ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси  15 739,20 сўмни ташкил этади.

 

2. МҲЭКМ июнда оширилиши муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаб чиқарамиз.

2022 йил 1 июндан бошлаб МҲЭКМ 920 000,00 сўмга тенгдир.

ЖШДС ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, имтиёзли даромадни оширилган МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарамиз ва илгари ҳисобланган солиққа тузатиш киритамиз.

МҲЭКМ июнда оширилгандан кейин солиқ солинмайдиган даромад  3 882 400,00 сўмни (4,22 х 920 000) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад нолга тенг, сабаби имтиёзли моддий ёрдам суммаси ходимга жорий йилнинг январь ойида тўланган моддий ёрдам суммасидан ошган.

 

3. Июлда жисмоний шахсга фарзанд туғилиши муносабати билан иккинчи моддий ёрдам тўланди.

Фарзанд туғилиши муносабати билан  моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромади . Солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этади ;

Июнь ойида 1 июндан бошлаб МҲЭКМ (920 000,00 сўм) ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда имтиёзли чегара - 3 882 400 сўмни (920 000 х 4,22) ташкил этади.

Иккинчи моддий ёрдам ҳисоблангандан кейин унинг умумий суммаси 6,6 млн сўмни ташкил этди ва 2 717 600 сўм (6 600 000 – 3 882 400) миқдорида солиқ солинадиган даромад ҳосил бўлди.

2022 йил июль учун 12% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қоламиз:

2 717 600 х 12% = 326 112,00 сўм.

Аниқ кўриниши учун барча ҳисоб-китобларни жадвалга тўплаймиз:

Ой

Сумма, сўм

МҲЭКМ

Имтиёз чегараси МҲЭКМда

Имтиёзли сумма

Солиқ солинадиган даромад

ЖШДС (12%)

ЖШДСга тузатиш киритиш

Январь

3 600 000

822 000

4,22

3 468 840,00

 

15 739,20

Июнь

 

920 000

4,22

3 882 400,00

0

(15 739,20)

Июль

6 600 000

920 000

4,22

3 882 400,00

2 717 600,00

326 112,00

 

4. Ҳисоботда акс эттириш:

1) Январда 3,6 млн сўм моддий ёрдам ҳисобланди.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 468 840,00

шу жумладан:

 

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 468 840,00

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х

030

X

3 468 840,00

шу жумладан:

 

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 822 000 = 3 468 840,00

 2) Июнда МҲЭКМ ўзгарди (920 000 сўм).

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

       

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 600 000,00

шу жумладан:

 

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 600 000,00

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х

030

 

3 600 000,00

шу жумладан:

 

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

3 600 000,00

 

0302

 

 

3) Июлда иккинчи моддий ёрдам ҳисобланди. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 6,6 млн сўмни ташкил этди.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

       

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 882 400,00

шу жумладан:

 

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 882 400,00

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х

030

X

3 882 400,00

шу жумладан:

 

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 920 000 = 3 882 400,00

 

0302

 

 

Эътибор беринг

Ҳисобланган моддий ёрдам суммасини қуйидагиларда акс эттиришни унутманг:

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби 012-сатрида “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (СКнинг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 5-устуни);
  • Ҳисоб-китобга 6-илова шаблони 5-устуни - “Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги даромадлар, бошқа даромадлар ҳамда ЖШДС тўғрисида маълумот”.