Янгиликлар

Қудуқдан сув олишда сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланмаслик қанчага тушади

07.05.25
Хўжалик субъектлари ер ости манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олганлиги учун сув солиғини оширилган миқдорда тўлайдилар. Бундан ташқари 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон Қонунга мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асослар кенгайтирилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Ҳужжат 5 май куни кучга кирди, тафсилотлар – шарҳда:

19 майдан сўнг «E-Сontraсt»да ишлашни қандай бошлаш керак

07.05.25
Божхона қўмитаси «E-Contract» ташқи савдо ахборот тизимининг «тўлақонли форматда» ишга туширилишини эълон қилди ва 19 майдан сўнг ТИФ «Контракт» иловалари, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатиш имконияти бўлмаслигини маълум қилди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:

Банк мижоздан ўғирланган пулни қандай ҳолда қоплаб беради

06.05.25
Давлат банклар, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ва бошқа ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтирмоқда, кибержиноятлардан зарар кўрган мижозлар фойдасига улардан зарарни ундириш механизмини жорий этмоқда. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади

29.04.25
ҚҲТБТда Фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда «фойдаланилмаслик» мезонлари келтирилган, уларга алоҳида эътибор қаратинг! Муҳокама 8 майда якунланади, тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

29.04.25
Ўғитларни маркировкалаш, коммунал хизматлар тарифларининг ошиши, ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва солиқ текширувларининг янги шартлари... Бизни 1 майдан кутаётган бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz нинг анъанавий ойлик шарҳида ўқинг:

2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топширилади

25.04.25
«O'zsuvta'minot» АЖ абонентларни огоҳлантиришича апрель ойи учун совуқ сув бўйича кўрсаткичлар фақат тўлдирилган ҳисобот бланкасида шахсан топширилиши керак. Buxgalter.uz қўшимча тафсилотларни аниқлаштирди:

Янги қоидалар (ПФ-70-сон) бўйича давлат мулкини ким сотиб олиши ёки ижарага олиши мумкин

23.04.25
Тадбиркорлик субъектларини (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб дивидендлар, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаш тақиқланади. Бу 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Президент Фармонида назарда тутилган. Шунингдек, Фармон давлат мулки объектларини сотиш борасида кенг кўламли ўзгаришларни назарда тутади ва бу «хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди» тезиси билан мустаҳкамланган. Тафсилотлар –шарҳимизда:

ПФ-67-сон Фармон солиқлар, божхона қоидалари ва сертификатлашда нималарни ўзгартирмоқда

23.04.25
Оқ шакарга акциз бекор қилиниши ва солиқларни тўлаш муддатларидаги ўзгаришлар, озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлигининг бекор қилиниши, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибидаги ўзгаришлар... Президентнинг 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон Фармонида назарда тутилган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида қисқача бизнинг шарҳимизда ўқинг:

Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак

22.04.25
Президентнинг 18.04.2025 йилдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармон билан киритилган янгиликларни ўрганишда давом этамиз. «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳужжатнинг айрим қоидалари солиқ идорасининг қўшимча тушунтиришларини талаб қилади деб ҳисоблайди. Хусусан, эксперт савол қўймоқда – энди мулк солиғи ва ер солиғини ҳар ойда ёки ҳар чоракда эмас, балки йилда бор-йўғи икки марта тўлаш мумкинми?

Кимга ва қанча муддатга «Яшил сертификат» берилади

21.04.25
2025 йил 1 октябрдан атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш даражаси I ва II тоифадаги (хавфли ва ўртача хавфли) фаолият турлари бўлган корхоналарнинг технологик жараёнлари амалдаги «Яшил сертификат»га эга бўлиши шарт. Тафсилотларни norma.uz портали тақдим этмоқда. Бундай сертификатни қанча вақтда олиш керак ва буни қандай қилиш мумкинлигини қуйидаги шарҳда ўқинг:

Қимматли қоғозлар бўйича битимларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар

18.04.25
РЕПО операциялари бўйича даромад энди даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди. Бу 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1057-сон Қонун билан назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда. Ҳужжат 17 апрелдан кучга кирди, тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди. Нималар аниқ ўзгарди?

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қайси таваккалчиликлардан ўз фаолиятини суғурталашлари шарт

17.04.25
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида шарҳда ўқинг:

Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак

15.04.25
1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Бу 08.04.2025 йилдаги 203-сон ВМҚда назарда тутилган. Пилот лойиҳаси иштирокчиси бўлган компаниялар учун зарур ҳаракатларни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

БЮД тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди

14.04.25
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 8 апрелдан кучга кирди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилган. Нималар аниқ ўзгарганлигини қуйидаги шарҳда ўқинг:

15 июлдан қайси товарлар фақат биржа орқали реализация қилинади

14.04.25
15 июлдан фақат биржа савдолари орқали ички бозорда реализация қилинадиган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турлари Рўйхати кенгайтирилади. Бу 11.04.2025 йилдаги «Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 220-сон ВМҚда назарда тутилган. Батафсил маълумотларни norma.uz портали келтиради. Қандай маҳсулот ҳақида гап кетмоқда?

Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар

11.04.25
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Марказий банкнинг 14 фоиз асосий ставкаси қайси санадан қўлланилади

07.04.25
Маълумки, 2025 йил 20 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасигача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилган. Илгари - ўтган йиллар амалиётидан келиб чиқиб - янги асосий ставка кейинги календарь кунидан бошлаб қўлланила бошлаган. Масалан, ўтган йилнинг 25 июлида асосий ставка 13,5 фоизгача пасайтирилган ва бу қийматда 26 июлдан бошлаб қўлланила бошлаган. Бироқ, асосий ставканинг сўнгги оширилиши билан бошқача бўлиб чиқди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz да:

Ўзбекистонда Электрон тижорат қоидаларида нималар ўзгармоқда

07.04.25
ҚҲТБТда 12 апрелгача Ўзбекистонда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари лойиҳаси – янги таҳрирда муҳокама қилинмоқда. 2016 йилдаги амалдаги Қоидалар янгилари қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотади. Лойиҳа янги атамаларни жорий этади, операторларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳамда электрон тижоратда экспортнинг хусусиятларини тартибга солади. Батафсил маълумотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Креатив индустрия парки резидентлари қандай имтиёзларга эга бўлади

02.04.25
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар Креатив индустрия парки резидентлари учун имтиёзли солиқ режими қўлланилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чекланган устама бекор қилингандан кейин қандай сотиш керак

01.04.25
2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар чекланган устама билан назорат қилинмайди ва эркин нарх белгиланади. Бу Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонида назарда тутилган. Аммо ҳозирча 185-сон ВМҚ ва 489-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Реализация қилишда компаниялар шунга дуч келишмоқдаки, рецептсиз бериладиган дори воситаларига базавий нарх кўрсатилмаса, ЭҲФ тизимидан ўтмаяпти. Фармацевтика компаниялари ва дорихоналарга дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишни қандай ҳисоблаш ва қайд этиш керак ҳамда компанияларга янги шароитларда ишлаш имконини бериш учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар зудлик билан киритиш лозимлигини солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича мутахассис Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) тушунтирди: