Янгиликлар
14.11.22
Янги Меҳнат кодексидаги кўплаб ўзгаришлар йиллик меҳнат таътили, ижтимоий ва бошқа таътилларни тақдим қилишга тегишли. Кадрлар бўйича ходим бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга суриши мумкин, лекин таътиллар жадвалини кўп ўтмай – декабрь ойида тузишига тўғри келади. Шунинг учун у ўзига, иш берувчи ва ходимларга ортиқча муаммолар туғдирмаслик учун кўп масалаларни ҳозирдан яхши тушуниб олишга ҳаракат қилиши керак.
Kadrovik.uz бу борада юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар учун миннатдор.
14.11.22
2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарор фармацевтика тармоғининг кўп йўналишларига дахл қилган. Импорт ва ишлаб чиқаришдан якуний истеъмолчига қадар дори воситаларига чекланган устама ҳисоблаб чиқариладиган “дори воситалари ва тиббий буюмларнинг базавий қиймати” бухгалтерлар учун ушбу ҳужжатдаги муҳим банд бўлди. Улгуржи савдо учун чекланган устама базавий қийматнинг 15%ини, чакана савдо учун – харид қийматининг 20%ини ташкил этади. (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 1-илова) (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 2-илова).
Ўзгартиришлар ҳақида фармацевтика фаолиятида бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича маслаҳатчи Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) buxgalter.uz учун махсус гапириб берди:
11.11.22
Хушхабар! Президент корхоналар бухгалтерларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар чораклик молиявий ҳисоботни топшириш заруратидан халос этди! Бу Президентнинг 10 ноябрдаги “Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида назарда тутилган. Айтиш мумкинки, бухгалтерларнинг ҳисоб ва ҳисоботни глобал автоматлаштириш бўйича чеккан азоблари ниҳоят бироз ўзини оқлай бошлади...
Биз тўлиқ 7 та муҳим ўзгартиришларни санадик. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
07.11.22
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин?
Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз.
04.11.22
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади. Бу 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚда назарда тутилган.
Ҳужжат тафсилотлари norma.uz порталида келтирилган:
31.10.22
1 ноябрдан қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
28.10.22
Давлат дори воситаларининг нархлари устидан назоратни кучайтиради. Бу Президентнинг 26.10.2022 йилдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
24.10.22
2022 йил 19 октябрдан бошлаб Текширувларни рўйхатга олиш китоби фақат электрон форматда тўлдирилади. Бу 19.10.2022 йилдаги 611-сон ВМҚда назарда тутилган. Тафсилотлар билан norma.uz порталида танишасиз:
20.10.22
13.10.2022 йилдаги 591-сон ВМҚга мувофиқ, кўчма савдога қўйиладиган талаблар соддалаштирилди. Ўзгаришлар ҳақида батафсил norma.uz порталида танишинг:
18.10.22
Зарур ҳужжатлар, йиғимларнинг миқдорлари, аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ва бошқа тартиб-таомиллар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланди (05.10.2022 йилдаги 566-сон ВМҚ). Тафсилотлар билан norma.uz порталида танишинг:
11.10.22
2022 йил 1 ноябрдан «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги янги Қонун кучга киради. Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ norma.uz порталида ушбу соҳада нималар ўзгаришига аниқлик киритди:
06.10.22
30 сентябрь куни Президент «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-228-сон Фармонни имзолади. Ҳужжатда имтиёзларга эга бўладиган экспортчи корхоналарни саралаб олиш мезонлари, ушбу имтиёзлар рўйхати ва қўллаб-қувватлаш дастурини жорий этиш босқичлари белгиланган.
03.10.22
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ 7-б.). Уни қаердан топиш мумкин ва у билан қандай ишлаш керак?
03.10.22
Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990-йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради.
Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” халқаро стандарти олинган.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
30.09.22
2022 йилнинг 1 октябридан тадбиркорларни навбатдаги (спойлер: яхши!) ўзгартиришлар кутмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.
28.09.22
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди.
Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради.
28.09.22
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.
27.09.22
2022 йил 26 сентябрь №06/04-01-02-32/3374 ахборот хабари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дори воситаларини ишлаб чиқариш, импорти ва реализациясини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар келиб тушаётганлиги муносабати билан Солиқ кодексининг 27-моддасига асосан қуйидагиларни тушунтиради.
23.09.22
2023 йил 1 январдан бошлаб бир солиқ даврида ипотека кредитларини ёки улар бўйича ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтириладиган ЖШДСга тортилмайдиган сумма МҲЭКМнинг 80 бараваригача оширилди. Бу Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
23.09.22
Хўжалик юритувчи субъектлар давлат идораларининг маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори ва у билан тасдиқланган “Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда: