Янгиликлар

Сизда камерал текширув: солиқчиларни кутиш керакми

12.09.23
Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади. Жорий қилинган янгиликка Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириш бердилар.

Кимларнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилиши мумкин

11.09.23
ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома энди фақат солиқ тўловчи сохта ёки товарсиз битимларни амалга оширганлиги аниқланган ҳолатларда тўхтатиб турилади. Қолган барча ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомили Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан бекор қилинди. Янгиликларни Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириб бердилар.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари: корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади

06.09.23
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар жумласида маблағлари етарли бўлмаганлар учун кредитларни сўндиришнинг янги тартибини жорий этиш, имтиёзли кредитларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Демак, бизнес қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради

06.09.23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда.

2023 йил 1 сентябрдан нималар ўзгаради

31.08.23
Сентябрь ойида қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz янгиликлар тўпламини тақдим этади.

Ташкилотни солиқ маслаҳатчиси хулосаси билан тугатиш: қоидалар ўзгарди

25.08.23
2023 йил 22 августдан махсус Низомга солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. 19.08.2023 йилдаги 400-сон ВМҚда назарда тутилган янгиликлар ўз ташкилотини ихтиёрий тугатаётган тадбиркорларнинг солиқ маслаҳатчилари билан ҳамкорлигини қандай ўзгартириши ва бунда нимани кўзда тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

SMS-хабар декларация асосида ЖШДСни ўз вақтида тўлашга ёрдам беради

22.08.23
Мол-мулкни ижарага беришдан, нотурар жой ва 36 календарь ойдан кам муддатда шахсий мулки бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлардан декларация асосида ЖШДС тўланади. Энди декларация асосида даромад солиғи ҳисобланганларга солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар солиқни ўз вақтида ва осон тўлашга ёрдам беради.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати янгиланди

17.08.23
Soliq.uz сайтида янгиланган Йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди. 2023 йил 11 июлдаги рўйхатда 896 та корхона мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур рўйхат эълон қилиниши билан одатда профессионал ҳамжамиятда юзага келадиган қизғин саволларни тушунтирди.

Сизда йил бошидан урилган онлайн-НКТ чекларидаги хатоларни тузатиш учун 14 кун бор

17.08.23
Солиқ қўмитаси 2023 йилнинг 17 августидан 31 августига қадар шу йили (2023 йил 1 январдан бошлаб) хатолар билан урилган онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс, ЭТТ) чекларига тузатиш киритиш имкониятини очди.

Солиқ текширувлари тўғрисидаги низомга янги нормалар киритилди

17.08.23
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди.

Корхонани тугатиш соддалаштирилди

14.08.23
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда.

Автомобилга давлат рақами белгилари берилганлиги учун тўловлар қандай ўзгаради

11.08.23
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради. Айрим тўловлар 2 баравардан ортиқ оширилади.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари текширув билан келишади

09.08.23
Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 йилдаги “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 332-сон Қарори қабул қилинди.

Аграрчилар ва озиқ-овқат корхоналари агросубсидияни қандай олади

08.08.23
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида.

Тошкентда учинчи “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

08.08.23
Тошкент шаҳрида учинчи марта бухгалтерлар, аудиторлар ва молиячилар учун “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйин нафақат кўнгилочар тадбир ҳисобланади, балки профессионал равишда ўсиш имконини беради.

Тадбиркорлар ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар топширишмайди

03.08.23
Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган йиғилишда солиқ органларини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташаббусларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Сафари туризми ташкилотчилари учун имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

01.08.23
Сафари туризмини ривожлантириш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи ставкалари пасайтирилди.

Қайси сервислар автомобилни онлайн режимида суғурталаш имконини беради

01.08.23
Март ойида Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди. Автомобилларни суғурталаш бўйича таклифлар мисолида Ўзбекистоннинг суғурта бозори бунга қандай мослашганлигини кўриб чиқамиз.

Августда кучга кирадиган қонун ҳужжатларига киритилган 8 та ўзгартириш

31.07.23
Эртага янги ой бошланади, шу билан бирга қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг янги пакети кучга киради. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришлар бўйича шарҳни тақдим этади. Шундай қилиб, август ойида:

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади: эскиларини нима қилиш керак

27.07.23
2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Янги маркаларга ўтиш жараёни 26.07.2023 йилдаги 313-сон ВМҚ билан регламентланган.