Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Умумбелгиланган солиқларга ўтиш кимлар учун фойдали
10 апрель – ушбу чоракда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ихтиёрий равишда ўтишнинг сўнгги куни.
ЯСТ тўловчи корхона учун бу қачон наф келтиради?
Бир нечта вазиятни кўриб чиқиб, соддалаштирилган тартибда ва умумбелгиланган солиқларда корхона сарфлайдиган харажатларни солиштирамиз.
1-вазият
ЯСТ тўловчи корхона китоб маҳсулотлари чиқаради. Реализация қилишдан тушган тушум – 10 000 минг сўм. Чегириладиган харажатлар – 8 000 минг сўм.
Китоб маҳсулотларини реализация қилиш – ҚҚСдан озод этиладиган оборот (Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди).
Т/р |
Кўрсаткичнинг номи |
I вариант – ЯСТ, 4%лик ставка |
II вариант – ҚҚС – имтиёз, фойда солиғи, 12%лик ставка |
1 |
Тушум |
10 000 |
10 000 |
2 |
Чегириладиган харажатлар |
8 000 |
8 000 |
3 |
Солиқ солинадиган фойда |
2 000 |
2 000 |
4 |
Солиқлар |
10 000 х 4%= 400 |
2 000 х 12% = 240 |
Соддалаштирилган тартибда ЯСТ 10 000 минг сўмлик бутун тушумдан ушлаб қолинади, умумбелгиланган солиқларда – 2 000 минг сўмлик солиқ солинадиган фойдадан.
Фойда солиғи (240 минг сўм) ЯСТдан (400 минг сўм) 40%га кам.
Бу вазиятда фойда 3 333 минг сўмни ташкил этса, солиқларнинг суммаси тенглашади.
Фойда солиғи 3 333 х 12% = 400 минг сўмга тенг бўлади.
Хулоса: ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлсангиз, рентабеллик муайян даражадан (ушбу мисолда – 33%) ошмаса, корхонангиз солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимидан фойдалангани наф келтиради.
2-вазият
ЯСТ тўловчи корхона савдо корхоналарига кўчмас мулкни ижарага беради. Реализация қилишдан тушган тушум – 10 000 минг сўм. Чегириладиган харажатлар – 5 000 минг сўм.
Соддалаштирилган ҚҚС 7% бўлганда вазият қандай бўлишини кўриб чиқамиз.
Т/р |
Кўрсаткичнинг номи |
I вариант – ЯСТ, 30%лик ставка |
II вариант – содд. ҚҚС – 7%, фойда солиғи, 12%лик ставка |
1 |
Тушум |
10 000 |
10 000 |
2 |
ҚҚС |
– |
10 000 /107 х 7 = 654 |
3 |
Реализация қилишдан соф тушум |
10 000 |
10 000 – 654 = 9 346 |
4 |
Чегириладиган харажатлар |
5 000 |
5 000 |
5 |
Солиқ солинадиган фойда |
5 000 |
4 346 |
6 |
Солиқлар |
10 000 х 30% = 3 000 |
4 346 х 12%= 522 |
Соддалаштирилган тартибда корхона 3 000 минг сўм ЯСТ тўлайди.
Умумбелгиланган тизимда: соддалаштирилган ҚҚС – 654 минг сўм ва фойда солиғи – 522 минг сўм.
Жами – 1 176 минг сўм, бу солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлганидан 60%га камдир.
Хулоса: кўчмас мулкни чакана савдо корхонасига ижарага берадиган корхоналар соддалаштирилган ҚҚСни танлаган ҳолда умумбелгиланган солиқларни тўлагани катта наф келтиради.
3-вазият
ЯСТ тўловчи корхона кўчмас мулкни ижарага беради. Реализация қилишдан тушган тушум – 10 000 минг сўм. Чегириладиган харажатлар – 5 000 минг сўм.
ҚҚС 20% бўлган вазиятни кўриб чиқамиз.
Т/р |
Кўрсаткичнинг номи |
I вариант – ЯСТ, 30%лик ставка |
II вариант – ҚҚС – 20%, фойда солиғи, 12%лик ставка |
1 |
Тушум |
10 000 |
10 000 |
2 |
ҚҚС |
– |
10 000 /120 х 20 = 1 667 |
3 |
Реализация қилишдан соф тушум |
10 000 |
10 000 – 1 667 = 8 333 |
4 |
Чегириладиган харажатлар |
5 000 |
5 000 |
5 |
Солиқ солинадиган фойда |
5 000 |
3 333 |
6 |
Солиқлар |
10 000 х 30% = 3 000 |
3 333 х 12% = 400 |
Соддалаштирилган тартибда корхона 3 000 минг сўм ЯСТ тўлайди.
Умумбелгиланган тизимда: ҚҚС – 1 667 минг сўм ва фойда солиғи – 400 минг сўм. Жами – 2 067 минг сўм, бу солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлганидан 31%га камдир.
ҚҚС ҳисобга олинмайдими, деган савол туғилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчидан ҚҚС билан олсангиз, бу ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган бўлса, ҚҚС ҳисобга олинади. Масалан, кўчмас мулкни ижарага берувчи корхоналар учун бу коммунал хизматлар бўлиши мумкин. Бироқ коммунал хизматлар ижарага олувчилар томонидан қопланмай, корхона харажати сифатида ҳисобга олинганда улардан ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин бўлади.
Мисолда ҚҚС 1 667 минг сўмни ташкил этди. Ҳисобга олинмаса, бу сумманинг бари бюджетга ўтказилади.
Ҳисобга олинганда: масалан, биз хизматларни етказиб берувчиларга тўлаган ҚҚС суммаси – 60 минг сўм. Бюджетга ҚҚС шу суммага камаяди: 1 667 – 60 = 1 607 минг сўм.
Харажатлар ҳам шу суммага камаяди, сабаби ушбу харажатлардан ҚҚС ҳисобга олинган ва 5 000 – 60 = 4 940 минг сўмни ташкил этади.
Бу ҳолда солиқ солинадиган фойда 8 333 – 4 940 = 3 393 минг сўмни ташкил этади.
Фойда солиғи: 3 393 х 12% = 407 минг сўм.
Жами солиқлар: 1 667 + 407 = 2 074 минг сўм, бу солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлганидан 31%га камдир.
Хулоса: солиқ солиш тизимларини солиштиришга доир энг оддий вазиятларни кўриб чиқдик, бу билан ЯСТ ҳар доим ҳам фойдали вариант бўлавермаслигини кўрсатдик.
Ҳар бир корхонанинг ўз хусусияти, рентабеллик даражаси, етказиб берувчилари ва харидорлари бор.
Ҳар қандай ҳолда ҳам молиявий натижаларингиз таҳлили тўғри йўлни танлашингизда ёрдам беради!
Наталия Меметова, «Норма» МЧЖ эксперти.