Онлайн-НКТ чекларидаги сўнгги янгиликларга қандай мослашиш мумкин

preview

Воситачилик, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ва бўнак тўловини қўллаган ҳолда товарларни реализация қилишда онлайн-НКТ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айланмаларни автоматик тарзда акс эттириши учун ДСҚ янги функционални жорий этди. Янгиликларни қандай қўллаш мумкин ва техникани қайта созлаганларда нима ўзгаради? Buxgalter.uz ДСҚда батафсил тушунтиришлар олди.

Воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилиш

Солиқ базаси СКнинг 250-моддасига мувофиқ аниқланади:

  • воситачида (ишончли вакилда) - ҚҚСни ўз ичига олган унинг воситачилик ҳақи миқдорида;
  • комитентда (ишонч билдирувчида) - комитентнинг (ишонч билдирувчининг) топшириғига кўра воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган товарлар, шунингдек воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч билдирувчи) бундай учинчи шахсга ҚҚСсиз кўрсатган хизматлар қийматида.

Онлайн-НКМ тизими товар қийматини автоматик тарзда комитентнинг солиқ ҳисоботига жўнатади. Комитент эса натижада воситачилик ҳақини ҳисоблаб чиқаради ва ҳисобварақдан ҳисобвараққа пул ўтказиб ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб, воситачига (ишончли вакилга) уни тўлайди.

Тизим дуруст ишлаши учун комитент ва воситачи қайта созлашни амалга оширишлари керак.

 

Комитентга:

1. My.soliq.uz да шахсий кабинетга киринг.

2. Хизматлар рўйхатида “Ташкилотнинг воситачилари рўйхатини шакллантириш” опциясини танланг.

3. “Қўшиш” тугмасига босинг.

4. Очилган ойнада тегишли майдонга қуйидагиларни киритинг:

  • юридик шахснинг СТИРи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИРини;
  • ташкилот-воситачининг номини;
  • воситачилик шартномасининг рақамини;
  • МФОни;
  • ҳисобварақни;
  • шартнома тузилган санани;
  • шартноманинг амал қилиш муддатининг бошланиш санасини;
  • шартнома  муддатининг тугаш санасини.

5. “Қўшиш” тугмасига босинг.

Агар сиз товарларни бир нечта воситачилар орқали реализация қилсангиз, уларнинг ҳар бири тўғрисидаги маълумотларни алоҳида киритинг.

Агар комитент юқорида кўрсатилган тартибда шахсий кабинетда воситачилар тўғрисидаги маълумотларни киритмаса, воситачи томонидан реализация қилинган товарнинг тўлиқ суммаси воситачининг солиқ базасида хато тарзда акс эттирилади.

 

Воситачига:

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассангиз дастурий таъминотини янгилаш учун ТХКМга мурожаат қилинг. Қайта созлашдан сўнг онлайн-НКМ чекида воситачилик шартномаси асосида реализация қилинган товар номи остида комитентнинг СТИРи/ЖШШИРи кўрсатилади.

Нима учун чекларга “Тўлов тури” реквизити киритилди

Ушбу реквизитга онлайн-НКМ тизимига солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда СКнинг 242-моддасига мувофиқ товарларни реализация қилиш бўйича айланмаларни акс эттириш имконини берадиган функционал боғланган. У қуйидагиларни белгилайди:

  • товарлар жўнатилган (берилган) сана товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланади;
  • агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланади.

Онлайн-НКТни қайта созлаш учун ТХКМга мурожаат қилинг. Шундан кейин ҳисоб-китобларда чекларда тўлов турини (сотиш, қайтариш, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит), бўнак) тўғри кўрсатинг.

Онлайн-НКТда қайд этилган сумма солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айнан қандай акс эттирилиши тўлов турига боғлиқ:

Тўлов тури

Қачон танлаш керак

Ҳисоб-китобларда қандай акс эттирилади

Сотиш

1. Харидор сотувчи билан ҳисоб-китобларда қийматини тўлиқ тўлайди ва товарни (хизматни) олади.

2. Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ҳисоб-китобларда биринчи тўлов. Товар қиймати сифатида шартнома бўйича тўлиқ қиймати кўрсатилади.

3. Бўнак тўлови қўлланилган ҳолда реализация қилинадиган товарлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб. Товар қиймати сифатида товарнинг тўлиқ қиймати кўрсатилади

Бундай чекнинг “Товарнинг нархи/қиймати” устунида кўрсатилган барча суммаси солиқ бўйича ҳисоб-китобда автоматик тарзда “ўтиради”

Қайтариш

Харидор илгари сотиб олинган товарни,  сотувчи эса - товарга ҳақ тўлаш ҳисобига қабул қилинган пулларни қайтаради. 

Солиқ базаси қайтариш амалга оширилган ҳисобот даврида қайтариш чекида кўрсатилган суммага камаяди

Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)

Сотувчи мижоз томонидан кредитни сўндиришда тўловларни қабул қилади

Бундай чек бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоб-китобда акс эттирилмайди, сабаби шартнома бўйича барча сумма товарни харидорга беришда солиқ бўйича ҳисоб-китобларда акс эттирилган

Бўнак

Сотувчи бўнак тўловини қўллаган ҳолда ҳисоб-китобларда олдиндан тўловни қабул қилади

Бундай чек бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоб-китобда акс эттирилмайди, сабаби шартнома бўйича барча сумма товарни харидорга беришда солиқ бўйича ҳисоб-китобларда акс эттирилади

Эътибор беринг, тўлов тури онлайн-НКТ чекларида  шакллантириладиган ва акс эттириладиган реквизитлар тўпламига таъсир этади. “Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)” ва “бўнак” чекларида фискал белги ва QR-коди шакллантирилмайди.

 

ТХКМда “кейинроқ мурожаат қилиш”ни сўрашган бўлса

Бу ҳолда икки ҳолатдан бири бўлади:

  • ТХКМдан қайта созлаш учун ҳаммаси тайёр бўлиши билан сизни тезкор тарзда хабардор қилишларини сўрайсиз, бунга қадар эса илгариги схема бўйича ишлашни давом эттирасиз;

ёки

  • ўзингизнинг онлайн-НКМни янги функционални қўллаб-қувватлайдиган русум ёки моделдаги онлайн-НКМга алмаштирасиз.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади