Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Кундалик ишлардан ташқари, йил охиригача бухгалтерлар инвентаризацияни якунлашлари, ҳисоб сиёсатини янгилашлари, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни таққослашлари ва яна бир қатор вазифаларни ҳал қилишлари керак. Сизга осон бўлиши учун уларни назорат рўйхатига жамладик. Ҳужжатларнинг тайёр шаблонларини юклаб олинг, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳисобга олинган экспертлар материалларидан фойдаланинг ва вақтингизни тежанг.

Ҳисобот топшириш, солиқларни тўлаш
2026 йилнинг ноябрь ойи учун бош бухгалтерия режаси аллақачон тайёр, фойдаланишингиз мумкин! Декабрь ойи режаси яқинлашмоқда. Мақолаларимизни кузатиб боринг!
Бош бухгалтер режасида қуйидагиларни топасиз:
- декабрь ойида солиқларни тўлаш ва ҳисобот топшириш учун барча назорат саналари;
- солиқларни тўғри ҳисоблаш ва ҳисоботларни шакллантиришга ёрдам берадиган фойдали материалларга ҳаволалар.
.png)
Йиллик молиявий ҳисоботни тузишдан олдин активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш
Йиллик инвентаризацияни истисносиз барча юридик шахслар ўтказади.
Инвентаризация 19-сонли БҲМС «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ амалга оширилади. Buxgalter Pro мутахассислари инвентаризация бўйича тавсиялар ва шакллар тайёрладилар.
Инвентаризацияни нимадан бошлаш ва қандай ўтказиш кераклиги ҳақида мутахассисларнинг тушунтиришларида батафсил маълумот берилган:
- Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар;
- Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак;
- Молиявий қўйилмаларни инвентарлаш қандай ўтказилади;
- Асосий воситалар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак;
- Товар-моддий захиралар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак.
Инвентаризация учун ҳужжатлар:
- Умумий саволлар: буйруқлар, тушунтириш хатлари, баённома;
- АВни инвентаризация қилиш;
- ТМЗни инвентаризация қилиш;
- Пул маблағларини инвентаризация қилиш;
- Ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш;
- Молиявий инвестицияларни инвентаризация қилиш.
Контрагентлар билан ҳисоб-китобларни солиштириш
Йил охиригача контрагентлар билан солиштириш ўтказиш ва аниқланган тафовутларни, томонларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини солиштирма далолатномада акс эттириш лозим.
Ҳужжатни қайси тараф биринчи бўлиб шакллантириши қонун билан белгиланмаган. Далолатнома 2 нусхада тузилади. Ташкилот номидан уни, одатда, раҳбар ва бош бухгалтер имзолайди.
Бу ҳужжатни бухгалтерия дастурида, электрон ҳужжат айланиши тизимида ёки қўлда шакллантириш мумкин. Бизнинг шакллар базамизда Word ва Excel дастурларида солиштириш далолатномасини юклаб олишингиз мумкин.
Бухгалтерга дебиторлар, кредиторлар ва валютадаги ҳисоб-китобларни назорат қилиш учун зарур бўлган барча маълумотлар битта жилдда.
Ҳисоб-китобларни солиқ ва божхона идоралари билан солиштириш
Солиқлар бўйича солиштирма далолатномани олиш ёки муайян солиқ бўйича шахсий карточкани текшириш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Текшириш далолатномаси» хизматидан фойдаланинг.
Божхона тўловлари бўйича солиштириш далолатномасини қуйидаги веб-сайтдан олинг: https://dep.customs.uz/qarzdor/ Ёки махсус мобил иловадан фойдаланинг.
Бухгалтерия ҳисоби сиёсатини қайта кўриб чиқиш
Ҳисоб сиёсатини шакллантириш мажбурияти бош бухгалтер зиммасида бўлади, лекин уни ташкилот раҳбари тасдиқлаши лозим.
Барча ўзгаришларни декабрь ойида – кейинги молиявий йил бошланишига қадар тайёрланг, келишиб олинг ва тасдиқланг 1-сонли БҲМС.
2027 йилдан бошлаб молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари (МҲМС) амалга киритилади. Уларни ўрганиб чиқинг, ҳисоб сиёсатини уларга мувофиқ ўзгартиринг. Уларнинг чиқишини кузатиб туринг.
Сизга ёрдам берадиган маълумотномаларимиз:
- Ўзбекистон Республикасининг Молиявий ҳисобот миллий стандартлари;
- МҲМС ва БҲМС бўйича молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асосларининг қиёсий жадвали,
вебинарлар ёзуви:
- Ўзбекистонда МҲМСга ўтиш: биринчи бўлиб бошладик!
- Ўзбекистонда МҲМСга ўтиш: МҲМС бўйича молиявий ҳисоботни тузишнинг концептуал асослари тасдиқланди
ва «МҲМС бўйича практикум» кундузги курси. Батафсил маълумот олиш ёки курсга ёзилиш учун ҳавола орқали ўтинг.
Тавсия
«Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ҳисоб сиёсати конструктори» хизмати ёрдамида корхонангиз учун ҳисоб сиёсатини тез ва малакали тарзда яратинг.
2027 йил учун ҳисоб сиёсати конструктори ишлаб чиқилмоқда ва янги МҲМСлар чиқарилиши билан янгиланади.
Солиқ ҳисоби сиёсатини тузатиш
Солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини қуйидаги усуллардан бири билан ўзгартириш ва (ёки) тўлдириш мумкин
:
1. Янги солиқ ҳисоби сиёсати ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш.
Тавсия
Компаниянгизнинг ўзига хос хусусиятларига мос солиқ ҳисоб сиёсатини тезда тузишга «Солиқ ҳисоби мақсадлари учун ҳисоб сиёсати конструктори» хизмати ёрдам беради.
Конструкторнинг 2027 йилги версияси аллақачон ишлаб чиқилмоқда. У тайёр бўлгач, Телеграм-каналимизда хабар берамиз.
2. Амалдаги солиқ ҳисоби сиёсати (СҲС) ёки унинг бўлимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Солиқ ҳисоби сиёсатини (СҲС) шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан танланган солиқ солиш мақсадларида ҳисоб юритиш усуллари у тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади.
Календарь йил давомида солиқ ҳисоби сиёсатини ўзгартириш мумкин эмас. Солиқ қонунчилиги ёки солиққа тортиш шартлари ўзгарган тақдирдагина ўзгартиришларга йўл қўйилади. Аммо бу ҳолатда ҳам солиқ ҳисоби сиёсатини фақат ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган қисмида ўзгартириш мумкин
.
Тавсия этилган ҳужжат шакллари:
Контрагентлар билан тузилган шартномаларни текшириш, ТИФ шартномаларини ёпиш
Одатда, контрагентлар билан тузилган шартномаларнинг аксарияти «31 декабрь» санаси билан тугайди. Барча шартномаларни уларнинг бажарилиши ва (ёки) узайтирилиши юзасидан текширинг.
Тавсия этамиз:
- Ҳаммаси экспорт операциялари ҳақида;
- Импорт операциялари ҳақида барча маълумотлар.
Декабрь ойи учун иш ҳақи, январь ойидаги таътил тўловлари ва дивидендларни ҳисоблаш
Агар ташкилот уставида дивидендлар ҳар чоракда тўланиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса, 9 ойлик ва йил охиригача ўтган йиллар фойдасини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш мумкин.
Агар сизда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими мураккаб бўлмаса, масалан, вақтбай бўлса, йил охиригача ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин. Янги йил байрами арафасида ҳамма маош олганига хурсанд бўлади, бу ойда таътилга чиқадиганлар эса таътил пули олганлари учун ҳам хурсанд бўладилар. Бундан ташқари, Янги йилга ходимларга қўшимча тўловлар тўлаш кўзда тутилиши мумкин.
Тавсия этамиз:
- Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳақида тўлиқ маълумот;
- Таътил пулини ҳисоблаш ҳақида батафсил;
- Ҳаммаси моддий ёрдам ҳақида;
- Жисмоний шахсга дивидендлар тўлаш учун қандай ҳужжатлар зарур.
Таътиллар жадвалини тузиш
Кичик ташкилотларда бухгалтер кўпинча кадрлар бўлими ходимининг ишини бирлаштиради. Бундай ҳолда, календарь йил бошланишидан олдин меҳнат таътиллари жадвалини тузишни унутманг
.
Таътиллар жадвали ходимларнинг йиллик меҳнат таътилини олиш навбатини белгилайди. Уни барча ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, расмийлаштириши шарт, микрофирмалар бундан мустасно
. Таътиллар жадвали мавжуд бўлмаган тақдирда МЖТКнинг 49-моддаси («Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш») бўйича БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган.
Микрофирмалар учун таътиллар жадвали мажбурий эмас: улар уни ишлаб чиқишга ҳақли, аммо буни қилмаслиги ҳам мумкин. Микрофирмаларда таътилдан фойдаланишнинг аниқ даври ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади
.
2026 йилда 31 декабрь (пайшанба) – ишланмайдиган кун. Шу билан бирга, 31 декабрь учун 5 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар 12 декабрь, шанба куни ишлашлари керак бўлади
. Шу сабабли, стандарт иш вақти режими (5 кунлик ёки 6 кунлик) бўйича ишлайдиган ташкилотларда 2027 йил учун таътил жадвалини 2026 йилнинг сўнгги иш ҳафтаси якунига қадар – 2026 йил 30 декабргача тасдиқлашга улгуриш лозим.
Батафсил тушунтиришлар қуйидаги тавсияда келтирилган:
Керакли ҳужжат шаклларини юклаб олинг:
- Таътил жадвали;
- Ходимларнинг таътиллар жадвалини келишиш учун ходимларнинг вакиллик органига хат;
- Таътиллар жадвалини келишиш тўғрисида ходимлар вакиллик органининг қарори;
- Ходимларнинг таътиллар жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ.
Штат жадвалини, иш ҳақи ва унга қўшимча тўловларни ҳисоблашдаги ўзгаришларни текшириш
Агар ташкилотингизда янги лавозимлар пайдо бўлса ёки маошлар ўзгарса, штат жадвалини албатта янгиланг. Жараённи осонлаштириш учун тайёр намуналаримиздан фойдаланинг.
Иш берувчининг буйруғи билан янги штат жадвалини тасдиқланг. Штат жадвалига барча ўзгартиришлар ҳам буйруқ асосида киритилади.
Маошлар оширилганда, меҳнат шартномаларига қўшимча келишувларни расмийлаштиришни унутманг. Шунингдек, иш ҳақи ва устамалар ҳисобланишини тартибга солувчи локал ҳужжатларни текшириб чиқинг ва зарур бўлса, уларга ўзгартиришлар киритинг.
Тайёр андозалар:
- Кичик компания учун штат жадвали;
- Йирик компания учун штат жадвали;
- Штат жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ;
- Штат жадвалини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ;
- Ходимнинг маоши миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишув;
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом.
Айланмадан олинадиган солиққа ўтишга тайёргарлик кўриш (режалаштираётганлар учун)
Агар ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхонанинг 2026 йил учун жами даромади БҲМнинг 12000 бараваридан ошмаган бўлса ва шу билан бирга у ҚҚС ва фойда солиғини танлаш ҳуқуқисиз тўлайдиган солиқ тўловчилар тоифасига кирмаса
, 2027 йилдан бошлаб у айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш ҳуқуқига эга.
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона, навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб камида 12 ой ўтгач, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтиши мумкин. Яъни – агар 2026 йилдаги жами даромад ҳам БҲМнинг 12000 бараваридан ошмаса, 2027 йилдан бошлаб бундай солиқ турига ўтиши мумкин.
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун бу ҳақда ДСИга my.soliq.uz орқали хабарнома юборинг («Солиқ ҳисоби» бўлимидаги «Юридик шахсларни ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш» хизматининг «ҚҚС тўловчисини ҳисобдан чиқариш» функцияси). Буни сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтадиган йил бошланишидан камида 10 иш куни олдин, яъни 2026 йилда – 16 декабрдан кечиктирмай амалга оширишингиз керак
.
Бу ҳақда батафсил маълумотни тавсияда ўқинг:

«Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишга тайёрланинг (режалаштираётганлар учун)
6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий равишда қўллаш ҳуқуқи 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача амал қилади
.
«Соддалаштирилган» ҚҚСга бўлган ҳуқуқ қуйида санаб ўтилган барча шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда юзага келади:
- корхона фаолиятининг асосий тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлса;
- корхона йирик солиқ тўловчилар қаторига кирмаса;
- агар устав фондида давлат улуши бўлса, у 50 фоиздан кам бўлса.
Соддалаштирилган тартибни хабарнома берилганидан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўллаш мумкин.
«Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишда қуйидагилар зарур:
- умумбелгиланган солиқдан ўтаётган бўлсангиз, ҚҚС бўйича ҳосил бўлган манфий фарқ суммасини ҳисобдан чиқариш;
- илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган «кириш» ҚҚС суммасини ҚҚС билан сотиб олинган ТМЗ ва узоқ муддатли активларнинг ўтиш санасидаги қолдиқлари бўйича тузатиш киритиш.
«Соддалаштирилган» ҚҚС ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги тавсияларда ўқинг:
- Корхона «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш ҳуқуқига эга эканлигини қандай аниқлаш мумкин;
- «Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш корхона учун фойдали эканлигини қандай аниқлаш мумкин;
- Агар етказиб берувчи «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтса, харидор нималарга эътибор бериши керак;
- «Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишда салбий фарқ суммасини қандай ҳисобдан чиқариш керак.
2027 йил учун кўчмас мулк ижараси шартномаларини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларни ДСХО электрон тизимларида рўйхатга олиш – мажбурий
.
Шартномаларни ijara.soliq.uz порталида рўйхатдан ўтказиш лозим..
Агар солиқ тўловчи ушбу қоидани бузса, унга солиқ базасини яширганлиги учун жарима солиниши мумкин. Бундан ташқари, ДСХОда ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида ТМЗ қолдиқлари (Е-ijara бўйича)
:
- инвентаризация қилинмайди;
- солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчининг омборида мавжуд бўлмаган деб баҳоланади.
Солиқ органлари ушбу активлар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, фойдаланиш ва реализация қилиш деб баҳолаши ҳамда Солиқ кодексининг 223-моддаси бўйича бундай маҳсулотларни реализация қилиш қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима солиши мумкин.
Бу масалани ҳал қилишда сизга қуйидаги тавсия ёрдам беради:

Корхонангизда трансферт нархлаш хавфи бор-йўқлигини текшириш
Солиқ кодексининг VI бўлимига мувофиқ, солиқ органлари ўзаро боғлиқ шахслар билан тузилган битимларда бозор нархларидан четга чиқишлар аниқланса, солиқларни қўшимча ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Мустақил шахсларнинг нархлари бундай назорат остига олинмайди.
СК ўзаро боғлиқ шахсларни аниқлаш мезонларини белгилайди, жумладан
:
- компания капиталида жисмоний ёки юридик шахснинг 20 фоиздан ортиқ бевосита ёки билвосита иштироки;
- жисмоний шахслар ўртасидаги қариндошлик алоқалари;
- лавозимга бўйсуниш.
Бухгалтерлар ва корхона раҳбарлари таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва 2026 йилда сотилган маҳсулотларнинг нархларини худди шундай турдаги маҳсулотларнинг бозор нархларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилишлари мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистонда битим назорат қилинадиган деб эътироф этиладиган барча шартлар жадвалда батафсил баён этилган.
Бизнинг тавсияларимиз сизга фойдали бўлади:
- Трансферт нархини белгилашда қандай ҳолларда солиқ назорати ўтказилади;
- Трансферт нархини шакллантиришда солиқ назорати ўтказилишининг тартиби қандай бўлиши керак;
- Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак;
- Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямиачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади.
![]()