Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Инвентаризация якунлари бўйича қарз борлиги аниқланса
Инвентаризация якунлари бўйича баъзан даромадлар ва харажатларни тан олишга тўғри келади, бу солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризация қилиш чоғида нималарни ҳисобга олиш кераклиги юзасидан тушунтириш берди:
– «Йиллик молиявий ҳисоботни тузишдан олдин банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ходимлар ҳамда бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризация қилинг . Мақсад – қолдиқларни аниқлаш ва ҳисобварақлардаги (4000–4900, 5000–5900, 6000–6900, 7000–7900, 008, 009 гуруҳидаги) суммаларнинг асосланганлигини текшириш.
Инвентаризация комиссияси қарз муддатлари ва сабабларини, даъво қилиш муддатлари ўтган бўлса, – бунда айбдор шахсларни аниқлайди.
Текширувдан сўнг фактураланмаган етказиб беришлар бўйича етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларидаги қолдиқлар бўйича етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактураларни талаб қилинг. Етказиб берувчилар уларни тақдим этишлари ёки нима учун тақдим эта олмасликлари ҳақида хабардор қилишлари шарт. Етказиб берувчи қарзни ҳисобга олмаган бўлса, харидорни бу ҳақда ҳам хабардор қилиши шарт.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказишни ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштиринг .
Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича муддатида талаб қилиб олинмаган иш ҳақи суммаси, шунингдек ортиқча тўлов суммаси ва сабабларини аниқлаш зарур.
Ҳисоб бериладиган суммалар бўйича (хизмат сафарига ва маҳсулотларни харид қилиш учун бўнаклар, корпоратив пластик карталарга ўтказилган маблағлар ва ҳ.к.) берилган бўнаклар бўйича улардан мақсадли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг ҳисоботларини текширамиз.
Солиштириш далолатномаси намунасига қаранг.
Ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказиш натижаларини Харидорлар, етказиб берувчилар ҳамда бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномасида акс эттиринг. Унда тасдиқланган (солиштириш далолатномаси ёки суднинг ҳал қилув қарори бўйича) ва тасдиқланмаган қарзларни, шунингдек даъво муддати ўтган суммаларни кўрсатинг.
Даъво муддати ўтган бўлса
Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади . Унинг ўтиши даъво қўзғатилиши билан ёки қарздор қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади . Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса - янги муддатга қўшилмайди.
Агар инвентаризацияда даъво этиш муддатлари ўтказиб юборилган кредиторлик қарзи аниқланса:
- уни жорий йилнинг бошқа даромадлари таркибига - “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар” 9360-счётнинг кредитида қайд этинг;
- ушбу суммани фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромадга киритинг.
Умидсиз қарз
Қарздор сўндиролмайдиган дебиторлик қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади. Бу мажбурият суд қарори билан тўхтатилган, хўжалик юритувчи субъект тугатилган ёки банкротлик босқичида бўлган, даъво этиш муддати ўтган ва ҳ.к. вазиятлар бўлиши мумкин. Бундай қарзни жорий йилда раҳбарнинг фармойишига асосан ҳисобдан чиқаринг:
- бошқа харажатларга (“Бошқа операцион харажатлар” 9430-счёт);
- шубҳали қарзлар бўйича захира ҳисобидан (агар у ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса).
Ҳисобдан чиқарилган қарз балансдан ташқарида – 007 «Тўловга қодир бўлмаган дебиторларнинг зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзи» ҳисобварағида (ҳар бир қарздор бўйича алоҳида) – ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида ҳисобга олинади. Қарздорларнинг мулкий аҳволи ўзгарса, уни ундириш имконини кузата оласиз.
Фойда солиғи тўловчиларда умидсиз дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади, агар олдин солиқ солинадиган даромад олиш билан боғлиқ бўлса .
Агар сизда шубҳали қарзлар бўйича захира назарда тутилган бўлса, уни шакллантириш бўйича харажатлар ҳисобот даврининг фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди . Агар ушбу зарарлар ҳам олдин солиқ солинадиган даромадни олиш билан боғлиқ бўлса, уларни умидсиз қарзни захира ҳисобига ҳисобдан чиқаришда чегириш мумкин .
- жорий йилда тугатилган ташкилотнинг (ҳуқуқий ворислари аниқланмаган) 1 500 минг сўм миқдорда кредиторлик қарзини;
- даъво этиш муддати ўтказиб юборилган 1 820 минг сўм миқдорда дебиторлик қарзини.
Раҳбарнинг буйруғи билан қарзларни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди. Ҳисоб сиёсати шубҳали қарзлар бўйича захирани назарда тутмайди.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма (минг сўм) |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Талаб қилиб олинмаган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди |
1 500 |
||
Даъво этиш муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди |
1 820 |
||
Қарзни балансдан ташқари 5 йил давомида ҳисобга олиш акс эттирилди |
1 820 |
|
Инвентаризация ўтказмаганлик учун жавобгарлик МЖТК 175-1-м. белгиланган:
- активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик учун мансабдор шахсларга 3 БҲМдан 7 БҲМгача миқдорда жарима солиш назарда тутилган;
бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – 7 БҲМдан 10 БҲМгача.
- Йиллик инвентаризацияга қандай тайёргарлик кўрилади (чек-варақ);
- Инвентаризация чоғида мол-мулк камомади ва ортиқчаси аниқланса, нима қилиш керак;
- Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар;
- Асосий воситалар инвентаризациясини ўтказиш тартиби;
- Товар-моддий бойликлар инвентаризациясини ўтказиш тартиби;
- Инвентаризация натижасида кирим қилинган ТМЗ қандай ҳисобланади;
- Инвентаризация натижасида аниқланган асосий воситаларни ҳисобга олиш;
- Асосий воситаларнинг камомади ёки йўқолиши қандай ҳисобга олинади.