Етказиб берувчи ҚҚСни ўз мамлакатида тўлаган бўлса, хизматлар импортида уни тўлаш керакми

preview

«Корхона транспорт-экспедиторлик фаолияти (воситачилик) билан шуғулланади. Қозоғистондаги худди шундай юридик шахс (воситачи) билан экспедиторлик бўйича импорт шартномасини туздик. У билан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган бўлиб, унда Қозоғистон бюджетига тўланадиган ҚҚС ажратиб кўрсатилган. Резидентлик сертификати мавжуд.

Агар хизматларни етказиб берувчи ўз мамлакатида солиқ тўлаган бўлса, транспорт-экспедиторлик хизматларини импорт қилишда ҚҚС тўлаш керакми?».

Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

– ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланган тақдирда юзага келади . ҚҚС солиш мақсадларида хизматларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига мувофиқ аниқланади.

Агар ташиш ва (ёки) транспортда ташиш бўйича хизматлар ёхуд бевосита ташиш ва (ёки) транспортда ташиш билан боғлиқ хизматлар чет эл юридик шахси томонидан кўрсатилса, жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

Бундай ҳолатда Ўзбекистон корхонаси – солиқ агенти ҚҚСни ҳисоблаб чиқариши, чет эл компаниясидан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт. Агар шартнома Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмасдан тузилган бўлса, солиқ агенти уни ўз ҳисобидан тўлайди. ҚҚСнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СКнинг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради .

Ўзбекистон Республикасининг иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидалари ҚҚСга татбиқ этилмайди. Қозоғистон юридик шахсининг ўз мамлакатида ҚҚС тўлаганлиги ва солиқ резидентлиги сертификатининг мавжудлиги Ўзбекистонда ҚҚС тўланишига ҳеч қандай тарзда таъсир қилмайди.

Агар чет эл юридик шахсининг хизматларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддаси 3-қисми 4-банди “б” кичик банди мезонларига мувофиқ келмаса, Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди . Бундай ҳолда ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият юзага келмайди.

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text202586_etkazib_beruvchi_qqsni_uz_mamlakatida_tulagan_bulsa_hizmatlar_importida_uni_tulash_kerakmi