“МЧЖ – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси 2022 йилда фақат экспортга хизматлар кўрсатди. Хизматлар экспортидан олинган даромад жами даромаднинг 15%идан ошганлиги боис, 0% солиқ ставкасини қўлладик. Шунингдек, йил мобайнида валюта банк ҳисобварағи бўйича валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисобланди.
Бу ҳолда курсдаги ижобий ва салбий фарқ ўртасидаги фарқ тарзидаги даромадга фойда солиғининг қандай ставкасини қўллаш лозимлиги ва бунда солиқ базаси қандай ҳисоблаб чиқарилишини “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ...
“МЧЖ норезидентдан техник маслаҳат (намуналар таҳлили) олди. Шартнома бўйича у ўз мамлакати ҳудудида хизмат кўрсатди. СКнинг 351-моддасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди, дейилган. Шу боис, норезидентга даромад тўлаш чоғида МЧЖ ундан солиқни ушлаб қолмайди.
СКнинг 241-моддасига асосан Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади, сабаби уларнинг харидори – МЧЖ – Ўзбекистонда фаолият кўрсатади. Бинобарин, МЧЖ хизматлар импорти учун ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади.
Мазкур вазиятда МЧЖ норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириши керакми? ДСИ ходимлари норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзни кўрсатган ҳолда Ҳисоб-китобни топширишни сўрашмоқда. Лекин бу – имтиёз эмас”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди: ...
“Чет эл компаниси (норезидент) қурилиш пудрати шартномаси асосида Ўзбекистонда доимий муассаса очди. Ўзбекистон ва солиқ резидентлиги давлати ўртасида иккиёқлама солиқ солиш тўғрисида битим мавжуд эмас. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчи. Биз Ўзбекистонда ДМ қурилиши билан боғлиқ резидентлик давлатида амалга оширилган харажатларни ДМнинг харажатларига олиш ҳуқуқига эгамизми? Агар эга бўлсак, қандай қилиб бундай харажатларни расмийлаштириш ва улар ҳақиқатда бўлганлигини исботлаш мумкин”.
Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди: ...
“Ўқув маркази абитуриентларни ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайди. Бир тайёрлов дастури 8 ой, бошқаси – 1 йил давом этади. Ташкилот 2022 йил август ойида очилган, 2022 йил 17 октябрдан бошлаб – лицензия олгандан кейин хизматлар кўрсатишни бошлади. 2023 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 462-моддаси 7-қисмига асосан ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтамиз. Қуйидагиларни тушунтириб беришингизни сўраймиз: 1) 2022 ва 2023 йиллар учун умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқ солиш тартиби; 2) бизнинг ташкилотимиз қандай солиқ имтиёзлари остига тушади ва ЭҲФ тақдим этишда ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларни жўнатишда улар қандай қўлланади; 3) биз СКнинг 59-моддаси, СКнинг 243-моддаси, СКнинг 337-моддасига асосан имтиёзни қўллашимиз мумкинми?”
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
“Корхонада 100% чет эл шуъба жамияти – назорат қилинадиган чет эл компанияси (НЧК) мавжуд. 2022 йил учун НЧК фойда олади, лекин дивидендларни тақсимламайди. Ушбу фойда СКнинг 204-моддасида назарда тутилган озод қилиш остига тушмайди. 2023 йилнинг бошида НЧКнинг 100% улушини сотиш режалаштирилмоқда. НЧКнинг молия йили календарь йилига тўғри келади. Сотилган тақдирда НЧКнинг фойдасига корхонада солиқ солинадими?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш департаментининг халқаро солиққа тортиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ...
“Корхона автокредит шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Уч томонлама шартнома бўйича харидор бизга воситачилик фоизларини тўлаши керак. Бироқ ҳамма харидорлар ҳам уларни ўз вақтида тўлашмайди. Бу ҳолда нима даромад деб эътироф этилиши лозим – шартномада кўрсатилган воситачилик фоизларими ёки ҳақиқатда олинган фоизларми?”.
Саволга “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ...
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси (Ирландия резиденти) билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга доир лицензия шартномасини тузди. Шартнома 12 ой давомида масофадан туриб техник кузатувни амалга оширишни назарда тутади. Роялти тарзидаги даромадни ва онлайн-кузатув хизмати учун тўловни амалга оширишда тўлов манбаи норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қолиши (тўлаши) шартми?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди: ...
“Пахта-тўқимачилик кластери 22.06.2020 йилдаги 397-сон ВМҚнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига киради. У ҳар бир гектар ер участкаси учун ҳар ойда тенг улушларда ҳар ойнинг биринчи декадасидан кечиктирмай – БҲМнинг 10%и миқдорида аъзолик бадалларини тўлайди. Уюшма кластерга аъзолик бадаллари учун ЭҲФ тақдим этиши керакми? Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
“2022 йил якунлари бўйича жами даромад 1 млрд сўмдан бир неча минг сўмга ошди. Корхона таъсисчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган, ҳақиқатда эса – ижарага олинган бинода жойлашган. Демак – ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси билан муаммолар бўлади. Биз буёғига қандай ишлашимиз керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар: ...
«Корхонада дебиторлик қарзи, айтайлик, 1 000 сўм бор. Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра уни худди шу суммага сотамиз. Бироқ, СК 45-моддасига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш товар деб эътироф этилиши боис ҚҚС юзага келади. Реализация қилиш суммаси ҚҚС – 130 сўмни ўз ичига олади деган қарорга келинса, 9200-счётда 130 сўм (1 000 – 870) миқдорида манфий фарқ юзага келади. Фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажат чегириб ташланадими?».
Солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерлар малакасини ошириш марказининг муассиси Замира ЖЎРАЕВА buxgalter.uz билан ушбу масала юзасидан фикр алмашди: ...
Суд чиқимлари – даъво аризасини бериш чоғида давлат божи ва бошқа харажатлар тўланиши, шунингдек уларнинг жавобгар томонидан қопланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши юзасидан buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ...
«Хорижий корхона йил давомида Ўзбекистон корхонасига хизматлар кўрсатади. Хизматлар ижрочисининг ходимлари ишнинг бир қисмини буюртмачи офисида бажаришлари мумкин. Бунда чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этиладими? Буюртмачи корхона ДМ мавжуд бўлмаганда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиши ва норезидентларнинг даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керакми?».
ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга жавоб берди: ...