Солиқ назорати
Материал санаси 12.10.2020
5 октябрь куни buxgalter.uz ДСҚ томонидан йўлланган СКнинг 223-моддаси қўлланилиши тўғрисидаги эслатма Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларга нисбатан нотўғри эканлиги хусусида ёзган эди. ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ мазкур масала юзасидан ДСҚ позициясини тушунтирди. ... 

Материал санаси 28.08.2020
Солиқ органи сиз билан «талабнома» орқали мулоқот қилиши камерал текширув қоидаларида назарда тутилган. У фаолиятингизга салбий таъсир кўрсатмай, тезкор тузатиш киритишга йўналтирилган. Инспекторлар корхонангиз камерал текширувдан ўтказилаётгани ҳақида сизни хабардор қилишга мажбур эмаслар. Уни ўтказиш учун прокуратура органларининг розилигини олишга ҳам. ... 

Материал санаси 18.08.2020
Ҳисобварағида пули қолмаган баъзи корхоналарнинг бухгалтерлари кутилмаган муаммога дуч келишди: уларнинг солиқлар бўйича тўлов топшириқномалари 2-картотекада, бироқ солиқ органи шунга қарамай солиқлар бўйича қарз суммасига инкассо қўйган. ... 

Материал санаси 16.08.2020
Солиқ органлари назорат-касса техникаси ва савдо терминаллари қўлланилишини янги қоидаларга асосланиб текширадилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра Гулнора ЭРГАШЕВА текширув пайтида қандай қилиб ўзига ортиқча эътиборни тортмаслик ва ўзини тўғри тутиш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Материал санаси 10.07.2020
Нима учун солиқ суммаси камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилади? Вазиятни ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 08.07.2020
7 июль куни Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчиларга муайян ахборотни тақдим этишни сўраб хат йўллади. Ушбу ахборот пандемия даврида солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотларга ҳамда солиқлар ва йиғимлар бўйича прогноз кўрсаткичларига аниқлик киритиш учун керак экан. Солиқ органлари уларни сўраб олишга ҳақлими? Нима учун ахборотни тез тақдим этишни сўрадилар? Ниҳоят, нима сабабдан уни ўз қўли билан ёки Телеграм орқали тақдим этиш зарур? Buxgalter.uz солиқ органининг ушбу хатлар бўйича позициясига ойдинлик киритиш мақсадида вилоят ДСБ билан боғланди. ... 

Материал санаси 03.07.2020
Buxgalter.uz ДСҚ хабарининг қонунийлиги ҳақида ёзганди, унга кўра худди шу давр учун олдинги солиқ даврига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқлар суммалари камайишини ўз ичига олган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи фақат камерал солиқ текширувидан кейин қабул қилинади. Аниқланишича, ДСҚнинг мазкур хабарида хато кетиб қолган. Камерал текширув ҳисобот қайта топширилгандан кейин ўтказилади. Тафсилотлар – бизнинг шарҳимизда: ... 

Материал санаси 17.06.2020
16 июндан бошлаб инкассо топшириқномалари марказлашган равишда – инсон омилини тўлиқ истисно этувчи дастурий маҳсулот ёрдамида тақдим этилади ва чақириб олинади. Бу қандай ишлаши ҳақида ДСҚнинг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ гапириб берди. ... 

Материал санаси 02.06.2020
Давлат солиқ қўмитаси Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлади. Ҳужжат 29 майдан кучга кирди. “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янги Низом ҳақида батафсил гапириб берди: ... 

Материал санаси 14.05.2020
Карантин шароитларида тадбиркорлар муҳтожларга фаол ҳомийлик ёрдами кўрсатишмоқда. Ҳомийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон Фармони билан имтиёзлар тақдим этилган. Бунда бухгалтерларда савол туғилади: оқибатда камерал назорат чоғида муаммо бўлмаслиги учун бундай харажатлар қандай ҳисобга олинади ва ҳисобот топширилади. Buxgalter.uz портали тушунтиради: ... 

Материал санаси 24.04.2020
Президентнинг ПФ–5969-сон Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилган, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно. Бироқ текширувларнинг бошқа турлари ҳозирданоқ ўтказилмоқда ёки карантин тугаши билан ўтказила бошлайди. Янги таҳрирдаги СКга мувофиқ, уларнинг ҳар бир тури бўйича қонуности ҳужжат кўринишида алоҳида низом тасдиқланиши керак, сабаби СКда барча тартиб-таомиллар ва ҳужжатларнинг шакллари тўлақонли ёритилмаган. Бундай низомлар қабул қилингунига қадар фақат Кодексга таянишга тўғри келади. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ солиқ текширувларининг барча турлари ва қоидаларини битта солиштирма жадвалда жамлади. ... 

Материал санаси 13.03.2020
Янги таҳрирдаги СКнинг жорий этилиши билан солиқ органлари текширув чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда таъминлаш чораларини қўллаши мумкин. Бундай ҳуқуқ уларда илк марта пайдо бўлди. Таомилнинг ўзи эса қабул қилинган қарорнинг ижро этилишини кафолатлашга қаратилган. ... 

Материал санаси 12.03.2020
Солиқ аудити – бу “аудит” текширувнинг янги тури. Ҳақиқатда бу муайян давр учун барча солиқ турлари ҳисоб-китоби ва тўланишининг аниқлиги ҳамда тўғрилигини текширишдир. Солиқ аудитининг амалдаги қоидалари ва жиҳатлари тўғрисида «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 12.03.2020
Buxgalter.uz қандай қилиб солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинети орқали даъво аризаси беришнинг мумкинлиги ҳақида ёзган. Бунда эълон қилиш куни – 10 мартда – ЎРҚ-607-сон Қонун кучга кирди ва my.soliq.uz янгилиги қонуний асосга эга бўлди. Ушбу ҳужжатда эътиборни нимага қаратиш лозим? ... 

Материал санаси 12.03.2020
Янги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан ўзгаришлар нафақат солиқ солиш тизими, балки солиқ тўловчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам дахл қилди. Ушбу соҳадаги янгиликлар хусусида «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Альберт САФИН сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 11.03.2020
Янги Солиқ кодекси камерал назоратни камерал текширувга айлантирди. Назорат механизми деярли солиқ тўловчидан яширин эди, текширув таомили эса анча очиқ-ошкора. Камерал текширув ўтказишнинг муҳим тафсилотларини адвокат, buxgalter.uz нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА тушунтиради. ... 

Материал санаси 03.03.2020
ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРАГИМОВ “нақдлаштирувчи идоралар”га қўлланиладиган мезонлар ва уларнинг контрагентлари учун солиқ оқибатлари ҳақида сўзлаб берди. ... 

Материал санаси 03.03.2020
Йирик корхоналарда «Е-КОНТРАКТ» тизимида импорт ва экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан савдо бўлимлари шуғулланади. Кичкина корхонада ушбу вазифа бухгалтерия ходимларига юклатилиши мумкин. ... 

Материал санаси 24.02.2020
Солиқ кодекси биринчи марта у белгилаган қарорлар устидан шикоят бериш фақат солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатларига тааллуқли эканлигини аниқлаштирмоқда. Солиқ тўловчи қандай қарорлар устидан шикоят бериши мумкинлиги ва буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида адвокат, «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА сўзлаб берди. ... 

Материал санаси 14.02.2020
Солиқ тўловчига таъсир ўтказиш усулларидан бири ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳисобланади. Янги Солиқ кодекси жорий этилиши муносабати билан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга оид сабаблар кўпайди. ...