Жисмоний шахс (мулкдор) автомобилни юридик шахсга ижарага беради. Ўз навбатида, юридик шахс шу автомобилни иккиламчи ижара шартномаси асосида жисмоний шахсга (учинчи шахсга) ижарага беради. Бундай вазиятда ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ким ва қандай шартларда тўлайди?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ...
“Мижоз бош бухгалтер имзоси бўлмаган, унинг ўрнида “Назарда тутилмаган” белгиси қўйилган қоғоз шаклидаги ишончномани тақдим этди. Товар олувчининг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари кирилл ёзувида кўрсатилган. Мен бундай ишончномани қабул қилиш ҳуқуқига эгаманми?”.
Саволга “Норма” эксперти, бош бухгалтер Виктория БЕЗГИНА жавоб берди: ...
Корхона товар олган, бироқ ўз вақтида унинг учун ҳақ тўлай олмаган. Етказиб берувчи шартномага асосланиб, неустойка тўлашни талаб қилмоқда. Шартномага ҳақиқатан ҳам тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида тўлов тўлаш тўғрисидаги банд киритилган бўлса, тўланган неустойка қандай ҳужжатларда кўрсатилади? ...
2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлди 8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-б. . Шу пайтдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. ...
Адлия вазирлигининг Yurxizmat.uz интерактив сервиси - бу юридик ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқалар) тайёрлаш, ишлов бериш ва фойдаланиш учун “онлайн-конструктор”. Buxgalter.uz у ерда нималар борлиги ва ундан қандай фойдаланишни аниқлаштирди. ...
Агар юзага келаётган масалаларни тушунтириш учун махсус билимлар талаб этилса, солиқ назорати доирасида экспертиза тайинланади. Айниқса бу фойда солиғи ва ҚҚС бўйича текширувларда долзарбдир. Бунда бухгалтерия ҳисоби ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертиза тайинланмайди. Нима учун эканлигини - “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти, адвокат Элеонора МАЗУРОВА тушунтирди: ...
Кўпинча лизинг компаниялари ёки лизинг олувчилар ҳуқуқлари лизинг битимлари бўйича контрагентлар томонидан бузилган бўлади. Муаммоларнинг сабаби - шартноманинг нотўғри ёки охиригача ўйланмаган шартлари. Лизинг олувчи учун - лизинг объектининг сифат хусусиятлари кўпроқ аҳамиятга эга, лизинг компанияси учун муҳими эса - лизинг олувчи томонидан тўловлар муддатини ўтказиб юборилиши ёки тўланмаслиги муаммоларига дуч келмаслик.
Эҳтимолий муаммоларни шартномани тайёрлаш ва тузиш босқичида қандай олдини олиш ҳақида buxgalter.uz учун “ESTE PRIME” АФ адвокати Александр ЦОЙ тушунтирди: ...
Солиқ органининг ҳар қандай норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари устидан юқори турувчи солиқ органи ёки судга шикоят бериш мумкин (СК 230-м. 1-қ.). Қандай ҳолларда бу маъмурий суд, қандай ҳолларда эса - иқтисодий суд бўлиши кераклигини “Норма” экспертлари тушунтиришди. ...
Июль ойи учун тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини 10307_4 код билан янги шакл бўйича топшириш лозим бўлади. У аллақачон my.soliq.uz сайтида жойлаштирилган. Бунда электрон ҳисобот тизимида жисмоний шахс бўлган норезидентлар учун ҳисоб-китобнинг алоҳида шакли назарда тутилмаган.
Бундай вазиятда қандай йўл тутишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош солиқ инспектори Хурсандбек БЕКМЕТОВ тушунтирди: ...
Инспекторлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни улар сизнинг ҳудудингизга кирган пайтдан кузатиш зарур. Бу сизга кейинчалик зарурат бўлганда текширув натижалари устидан шикоят беришга ёрдам беради. Ўзингиз текширув тартиб-таомилини бузманг ва уни инспекторлар томонидан бузилишига йўл қўйманг.
Буни қандай амалга оширишни “Норма” эксперти, адвокат Элеонора МАЗУРОВА кўрсатиб берди: ...
Тиббий буюмлар ишлаб чиқариш корхонасига инспекторлар сайёр солиқ текшируви билан келишди. Унинг асносида ҳужжатлар ва тайёр маҳсулотлар намуналарини олиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарилди. Холислар сифатида шу корхонанинг хўжалик блоки ходимлари таклиф этилди. Текширилаётган корхонанинг ходимлари холис бўлишлари мумкинми?
Саволга “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти, адвокат Элеонора МАЗУРОВА жавоб берди: ...
Ҳуқуқ-тартибот органлари остонасидан ўтганда, ҳар қандай инсон стресс ҳолатига тушади. Солиқ инспекцияси ҳам бундан мустасно эмас. Шу боисдан, агар сизни шунчаки гувоҳ сифатида сўроққа чақиришган бўлишса ҳам бир ўзингиз бормаганингиз маъқул. Юрист ёки адвокат ёнингизда бўлса, ўзингизни дадилроқ сезасиз, инспекторлар эса ўзини тийиб туради ва сизга босим ўтказишга журъат этмайди. Шунингдек, адвокат (юрист) жавоб беришингиз шарт бўлмаган саволларни белгилаб беради.
Бу масалада buxgalter.uz илтимосига биноан адвокат Элеонора МАЗУРОВА қуйидаги маслаҳатларни берди: ...
Аввал Марказий банк томонидан пластик карта сақловчиларига тез-тез учраётган телефондаги фирибгарлик ҳолатлари ҳақида маълум қилинган эди. Вuxgalter.uz илтимосига биноан МБ департаменти директори Акмал НАЗАРОВ фирибгарларни қандай билиб олиш ва улар билан суҳбат чоғида ўзини қандай тутиш ҳақида гапириб берди: ...
Фирманинг директори ва ягона таъсисчиси вафот этди. Фирмада машина учун охиригача тўланмаган лизинг осилиб қолган. Банк ҳисобварағи блокировка қилинган. Директорнинг ягона меросхўри - кекса онаси. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Она меросга кириши учун ярим йил кутиш лозимми? Ёки қандайдир тарзда вақтинчалик директорни тайинлаш мумкинми? Балки, фирмани ёпиш керакдир?
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу мураккаб саволларга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ...
2020 йил 1 январдан бошлаб корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг янги тартиби жорий этилган. Бизнесни сабаблари ва корхонанинг юридик шаклидан қатъи назар тугатиш тадбиркорлик, молиявий ва хўжалик фаолиятининг, шунингдек - ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишини назарда тутади. Янги тартиб тартиб-таомилларнинг ўзини соддалаштирганига қарамай, амалиётда тугатилаётган корхонага боғлиқ бўлмаган муаммолар юзага келади. Бундай вазиятларда қандай ҳаракат қилишни “Норма”нинг юридик масалалар бўйича экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН тушунтиришди: ...
Меҳнат шартномаси бекор қилинишига рози бўлмаган ходим судга мурожаат қилди. Суд ишдан бўшатиш ҳолатини ноқонуний деб топиб, ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарордан норози бўлган иш берувчи нима қилиши лозим? ...
Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ҳақни бевосита етказиб берувчиларга тўлашлари, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасликлари шарт. Бу ерда қандай муаммолар яширинган? Ушбу талаб ҳали ҳам долзарбми ёки эҳтимол, уни бекор қилиш вақти келгандир? ...