Солиқ ҳисоби
Материал санаси 11.08.2025
«ННТ офтальмология бўйича халқаро конференциялар ўтказади. Уларнинг иштирокчиларидан ҳомийлик ёрдами келиб тушади. ННТ банк ҳисобварағига келиб тушган ҳомийлик ёрдами суммаларига ЭҲФ тақдим этиш керакми?» ... 

Материал санаси 08.08.2025
«Таъсисчи-жисмоний шахс ўз корхонасига фоизлар тўлаш шарти билан пул қарзи беради. Шартномада 20–24% йиллик фоиз тўловини белгилаш мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» ... 

Материал санаси 30.07.2025
«Корхона товарларни импорт қилади. Божхонада тўланган ҚҚС ҳисобга олинадиган кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестрига тушишга улгурмайди. Улар ҚҚС ҳисоб-китоби аллақачон топширилгандан кейин 26 –27 числолардан кейин реестрда акс этади. Суммалар йирик бўлгани учун қайта ҳисоблашни топширишга тўғри келади. ... 

Материал санаси 22.07.2025
«Дистрибьюторлик компанияси жамоа ичида ўзаро самарали алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга, жамоавий руҳни ривожлантиришга, мулоқотни яхшилашга ва дилерлик компанияси билан умумий бизнес мақсадларига эришиш учун ходимларнинг мотивациясини оширишга қаратилган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жамоа тузишни режалаштирмоқда. Тимбилдингда дистрибьютор компаниянинг ичимликлари ва қандолат маҳсулотлари зиёфат сифатида тақдим этилади. Товарни ҳисобдан чиқариш бўйича бундай харажатларни чегириладиганларга киритиш ва товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишни қолдириш мумкинми? Ёки бу харажатлар барибир чегириб ташланмайдими ва ушбу товарлар бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин эмасми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 16.07.2025
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона (комитент) воситачилик шартномасини тузди, унга кўра воситачи ҳақ эвазига комитентнинг ўз эҳтиёжлари учун импорт автомобилни сотиб олиш ва етказиб бериш бўйича ўз номидан битим тузиши керак. Импорт шартномасини комиссионер тузган, олувчи сифатида эса БЮДнинг 8-устунида комиссионернинг топшириғига кўра комитент кўрсатилган. Бундай вазиятда комитент ҚҚС тўлашга ўтиши керакми?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА ойдинлик киритди: ... 

Материал санаси 11.07.2025
«Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона 2025 йил 28 мартда мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкини сотиб, 1 млрд сўмлик чегарадан ошиб кетди. 2025 йил март ойи учун ҳам айланмадан олинадиган солиқ, ҳам ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилган. Сотилган мол-мулкни яратишда фойдаланилган, реализация қилиш пайтидан олдинги охирги 12 ойда сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинми? Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 02.06.2025
«Авиаташувчи ташкилот халқаро ташишлар ёки чартер рейслари учун авиачипталарни бутунлай Ўзбекистон резидент ва норезидент туроператорларига сотади. У халқаро ташишлар учун авиачипталар ва чартерларни Ўзбекистон резидентларига реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақлими? Ёки ноль даражали ставка фақат ушбу хизматларни норезидентларга реализация қилишдагина қўлланиладими?» Buxgalter.uz сўрови бўйича саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 19.05.2025
«Корхона 2023–2024 йилларда бино қуришни бошлади, қурилиш компаниясидан сўнгги ЭҲФ 2024 йил сентябрь ойида олинган. Кадастр ҳали олинмагани учун бино бухгалтерия ҳисобида тугалланмаган қурилиш сифатида акс эттирилди, аммо у аллақачон фойдаланишда. Кадастр ҳали тайёр бўлмаса, корхона мол-мулк солиғини тўлаши керакми?» Обуначининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.05.2025
«Ўзбекистонлик юридик шахс – юк ташувчи хизматлар экспорти бўйича контракт тузди. Бунда жўнатиш пункти ва етиб бориш пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Юк олувчи – Ўзбекистондаги хорижий компаниянинг доимий ваколатхонаси. Контракт ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Ушбу ҳолатда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қайси ставкаларни қўллаш керак? ЭҲФ ёки БЮД расмийлаштириладими?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириш берди: ... 

Материал санаси 12.05.2025
«Компания маркировкаланган импорт товари – алкоголсиз ичимликларни улгуржи савдода реализация қилади. Яқин кунларда товарнинг бир қисмининг яроқлилик муддати тугайди ва биз уни асосий буюртмага бонус тарзида беришни истаймиз. Бонусни қўшимча бепул товарлар бериш кўринишида ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади (ҚҚС, фойда солиғи)?» Обуначининг илтимосига биноан саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.05.2025
«Корхона балансида 2016 йил августида 12 млрд сўмга сотиб олинган дам олиш зонаси мавжуд. Ҳисобланган амортизацияни ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ баланс қиймати 7 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу мажмуани 39 млрд сўмга сотиш бўйича шартнома тузиш режалаштирилмоқда. Корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси». Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мулкни сотишда қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлишини обуначи илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 23.04.2025
«Ташкилот - автомобилларни дилерлар орқали сотиш бўйича дистрибьютор ҳисобланади. Шартномага кўра, дилер жисмоний шахсга сотилган автомобилнинг кафолат бўйича сервис хизматларини (эҳтиёт қисмларни алмаштириш) кўрсатади. Бу хизмат учун дистрибьютор дилерга сервис учун сарфланган харажатлар суммасини ўтказади, унга эса ўз навбатида бу сумма фоизлари билан бирга автомобиль ишлаб чиқарувчиси (Хитой) томонидан қопланади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 17.04.2025
«Доимий муассаса (ДМ) Ўзбекистонда рўйхатга олинган, бош офис Россия Федерациясида жойлашган. Бош офис томонидан ДМга молиялаштириш амалга оширилганда, бош офис олдида қарздорлик юзага келадими? Агар молиялаштириш хорижий валютада, шу жумладан – ДМнинг умумий харажатларини қоплаш учун амалга оширилса, бунда валюта (курсга оид) фарқи юзага келадими?» Обуначимиз илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.04.2025
«14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ қўшимча ҳисобварақ-фактура 1 йил давомида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса - кафолат муддати доирасида расмийлаштирилади. Агар бу муддатлар ўтиб кетган бўлса ва етказиб берувчи роуминг операторлари орқали техник жиҳатдан қўшимча ЭҲФ (манфий) юбора олмаса, ТМБни етказиб берувчига қайтаришни қандай расмийлаштириш мумкин? Ташкилотлар етказиб берувчига стандарт ЭҲФ жўнатиши мумкинми, улар қабул қилинган шартномани кўрсатиб? «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонундан келиб чиқиб ва «иқтисодий моҳиятнинг шаклдан устунлиги» тамойилига таяниб, бизнинг ҳолатда ТМБни қайтаришни стандарт ЭҲФ билан расмийлаштириш мумкин деб ҳисоблаймиз». Бухгалтер бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида обуначининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 08.04.2025
«Технопарк резиденти бўлган корхона фоизсиз қарз олди. Шунингдек, қарз берувчи бу қарзни беғараз берилган деб тан олди. Фойда солиғи солинадиган объект юзага келадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимоси бўйича саволни «Норма» мутахассиси, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 07.04.2025
«Транспорт логистика компанияси халқаро юк ташишлар билан шуғулланади, хорижий суғурта компаниялари билан шартномалар тузди. Масалан, мазкур шартномалар орастида юридик шахсларнинг ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича АСОБА суғуртаси (яъни бизнинг автомашиналаримизни) ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш - АСКО (яъни ҳайдовчиларимиз жавобгарлиги) мавжуд. Хизматлар суғурта полиси санаси ёки унинг учун олдиндан тўлов санаси билан кирим қилиниши керакми? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу хизматлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиш берди: ... 

Материал санаси 02.04.2025
«Кўчмас мулк объектини бузиш учун бизга компенсация ажратилди. Компания умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Компенсация олиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?» Саволга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Дилором САИДОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.03.2025
«ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.03.2025
«Корхона Россия фуқароси билан консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳақида шартнома тузди. Бу фуқаро ўз мамлакатида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. У Ўзбекистонда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмаган ва исталган 12 ойлик давр мобайнида республикада 183 кундан ортиқ яшамаган. Бундай ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солишни маъмурлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.03.2025
«СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...