Янги
21.07.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2027-2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияни тақдим этди, унда алоҳида бўлим пенсия тизимини ислоҳ қилишга бағишланган. Гап ижтимоий солиқнинг келгусидаги маъмуриятчилиги, имтиёзлар ва натижада иш ҳақи фондига солиқ юки ҳақида бормоқда. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида.
21.07.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2027–2029 йиллар учун Фискал стратегияни эълон қилди. Buxgalter.uz солиқ сиёсати ва маъмурчилигида режалаштирилаётган ўзгаришлар шарҳини тайёрлади:
17.07.26
Умумий овқатланиш корхоналари, туроператорлар ва меҳмонхоналар солиқ органидан ҚҚС бўйича кешбэкнинг бир қисмини қайтариш талаби ҳамда инкассо қўлланиши таҳдиди ёзилган хатларни олди.
Нима учун бу талаб низоли ва бу ерда инкассони қўллаш мумкинми – buxgalter.uz илтимосига биноан «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА шарҳлаб беради:
17.07.26
Солиқ органлари умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚС бўйича кешбэкнинг бир қисмини қайтариш талаби билан хатлар юборди. Солиқ органларининг фикрига кўра, қайтариш суммаси ошириб кўрсатилган. Солиқ органлари ижро этилган қарорларни ҳақиқатда қайта кўриб чиқмоқдалар.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради:
16.07.26
Солиқ қўмитаси чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоботи (шакл коди – 29) энди проактив тарзда шакллантирилишини маълум қилди. Ушбу ҳисоботни ким тақдим этиши кераклиги ва бугун шаклни текширишга қарор қилган бухгалтерлар нималарга дуч келгани ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz сайтидан олишингиз мумкин:
15.07.26
Директорга қўнғироқ қилиб, тўланган фойда солиғининг ярмини – қайтариладиган сумманинг 20 фоизи эвазига қайтариб беришни ваъда қилишди. Ушбу жозибадор таклифнинг замирида нима ётганини «Аркад Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА тушунтириб берди:
13.07.26
Солиқ тўловчилар Солиқ қўмитасининг хавфни таҳлил қилиш тизимидан тушуниш қийин бўлган мезонлар, суммалар ва кўрсатмалар билан хабарномалар олишди. Бухгалтер нима қилсин? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
09.07.26
ҚҚСни 6 фоизлик ставкада ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган меҳмонхоналарда ЭҲФни расмийлаштиришда техник муаммо юзага келди: тизим «имтиёз суммаси нотўғри кўрсатилган» деган хатолик беради, шу сабабли ҳужжат ўтмайди ва контрагентга юборилмайди.
08.07.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини (лойиҳа IDси: 10302) жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Муҳокамада 2026 йил 21 июлга қадар – regulation.adliya.uz порталидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида.
07.07.26
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонни муваффақиятли топширганлар 15.09.2025 йилдаги ПҚ-282-сон қарорнинг 5-бандидаги харажатлар учун компенсация олишлари мумкин. Уни тўлаш тартиби 28.04.2026 йилдаги 210-сон ВМҚга илова қилинган Вақтинчалик низом билан тасдиқланган. Ариза my.gov.uz орқали энг осон йўл билан топширилади: