Янги

Ходимларни ҳарбий рўйхатга олиш қандай амалга оширилади

27.10.21
Хусусий компания ўз ходимларининг ҳарбий рўйхатга олишни юритиши шартми ёки бу фақат давлат ташкилотлари учун мажбурийми? Қандай ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари сўралади ва нималарга эътибор бериш лозим? Buxgalter.uz саволларига “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Валюта тушуми келиб тушмаган бўлса, экспорт қилинадиган товарлар бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш мумкин

26.10.21
Президентнинг “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5231-сон қарори билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳиcобга олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Солиқ тўловчиларнинг янги тартибни қўллаш тўғрисидаги саволларига buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

ҚҚС ва акциз солиғи бўйича янги имтиёзлар

26.10.21
25 октябрь куни акциз солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларини жорий қилувчи бир йўла иккита ҳужжат қабул қилинди. Бу - Президентнинг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5267-сон қарори ва “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-725-сон Қонун. Янгиликлар моҳияти - norma.uz портали шарҳида:

Текширувдан олдинги назорат - яна бир текширув турими ёки солиқ тўловчига ёрдам?

26.10.21
ДСҚ ва Молия вазирлиги Солиқ кодексига текширувдан олдинги назорат тушунчасини киритишни таклиф қилишмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан ташаббусни англаб етишга ёрдам берди:

Маҳсулот Ўзбекистонда қолса, валюта контрактини ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) расмийлаштириш керакми

25.10.21
Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан маҳсулотни экспорт қилиш бўйича валюта контрактини тузди. Экспорт қилинаётган маҳсулот республика ҳудудини тарк этмаяпти, сабаби хорижий компания Ўзбекистондаги нефть-газ конларини ўзлаштириш давомида ундан технологик жараёнларда фойдаланмоқда. Ушбу контракт Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида расмийлаштирилиши керакми? Экспорт қилинаётган маҳсулот божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтиши шартми? Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг Валюта назорати бошқармаси мутахассислари жавоб беришди:

2021 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

25.10.21
Чораклик ҳисоботлар топширилди. Ноябрь ойида бироз хотиржам бўламиз, таҳлика-таҳлил тизими нуқтаи назаридан секин-аста қилган ишларимизни текшириб чиқамиз: бунга етарлича вақтимиз бўлади...

МХИК учун кўзланаётган жаримага тортиш: умумий овқатланиш соҳасидаги муаммолар

25.10.21
2022 йил апрелдан бошлаб солиқчилар ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида “нотўғри” МХИКлар акс эттирилганлиги учун жаримага тортишни бошлашлари мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу вақтга қадар солиқ органлари талай саволларга жавоб беришлари лозимлигига эътибор қаратди. Хусусан, МХИК билан боғлиқ катта мураккабликлар умумий овқатланиш корхоналарини объектив равишда синовдан ўтказмоқда:

Йўриқнома: воситачи орқали хизматлар импорт қилинганда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

22.10.21
ДСҚ воситачи орқали хизматлар норезидентдан олинганда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг янги тартибини эълон қилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликларни солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.

82 та товар позицияси импорт божхона божидан озод қилинди

22.10.21
2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.

ЙЎРИҚНОМА: рақамли маркировкалаш кодини ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қандай акс эттириш мумкин

22.10.21
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади.