Янги
04.11.21
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида бир йўла иккита мезон солиқ ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли топширишга бағишланган. Мезонлардан бири ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки тўхтатиб туришга, бошқаси - солиқ текширувларига олиб келади. Бухгалтер қандай қилиб ўзини кераксиз муаммоларга дучор қилмаслиги мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ гапириб берди:
03.11.21
Озиқ-овқат корхонасида қайта ишланган маҳсулотларга имтиёз қўлланиладими? Солиқ тўловчилар саволларига ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ жавоб берди:
03.11.21
Олдинги йил учун аудиторлик текшируви чоғида янги қабул қилинган ходимларга 2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам, уларнинг баъзиларига эса - бола туғилиши ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам тўланганлиги аниқланди. Корхонанинг бухгалтерия ва кадрлар хизматлари ушбу ходимлардан илгариги иш жойидан Жисмоний шахсга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишмаган. Бу ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисоблаш юзага келиши ёки келмаслигини “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:
03.11.21
2021 йил 22 декабрда Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 10-банди. ДСҚ ҚҚС тўловчиларга ёрдам тариқасида интерактив хизматлар тўғрисида эслатма тайёрлади, buxgalter.uz эса уни шарҳлар билан тўлдирди. Марҳамат фойдаланинг!
03.11.21
Балансида автотранспорт бўлган корхоналар, хусусий автомобиль эгалари ва профессионал ташувчилар учун 2021 йилда қонунчиликка қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади.
02.11.21
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин.
02.11.21
Бухгалтерларда корхона эҳтиёжлари учун мол-мулкларни, мулкий ҳуқуқларни, ТМЗ, дастурий таъминотларни харид қилишда, уларни таснифлаш борасида баъзи қийинчиликлар бўлиши мумкин: нималарни асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига киритиш мумкин, нималарни эса мумкин эмас. Амалиётдан айрим вазиятларни кўриб чиқамиз.
02.11.21
Раҳбарнинг шахси қандай тасдиқланади? Агар айни бир шартнома e-ijara да тасодифан икки марта рўйхатдан ўтказилган бўлса, нима қилиш керак? Агар “солиқ ҳисоботи ўз вақтида топширилмади” мезони “ёқилган” бўлса, нима қилиш лозим? “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси фойдаланувчиларининг бу ва бошқа саволларига ДСҚ мутахассислари жавоб беришди:
01.11.21
Паррандачилик фабрикасида паррандаларни етиштириш хонаси ва маъмурий бино мавжуд. Маъмурий бино тагидаги ер майдони ер солиғини ҳисоблашда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ҳисобланадими?
Мазкур саволга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Ресурслар бўйича солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир ҚОДИРОВ тушунтириб берди:
01.11.21
Солиқ кодексининг VI бўлими кучга кирганидан кейин солиқчилар ўзаро боғлиқ бўлган шахслар ўртасида тузилган битимлар бўйича нархларни назорат қилишлари ҳамда муайян шартларда солиқларни қўшимча ҳисоблашлари шарт бўлади. Бу кимларга тааллуқли эканлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА сўзлаб берди: