Янги

Нима учун ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш қоидалари ўзгартирилмоқда

01.11.21
Президентнинг 2021 йил 6 октябрдаги “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6319-сон Фармони ва СКга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаси ушбу гуруҳ компанияларига солиқ солиш қоидаларини жиддий ўзгартиради. Бу нима учун қилинаётганлигини молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди:

Молия вазирлиги узоқ муддатли активларга инвестициялар учун солиқ юкини камайтиришни таклиф қилмоқда

29.10.21
Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - асосий воситалар амортизациясининг йиллик энг юқори нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор. Бу бизнесга нима беришини buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ директори Ирода Аббосхонова гапириб берди.

Жисмоний шахсдан бинони ижарага олганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўланадими

29.10.21
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади, у ерда сувдан фойдаланади. Сув учун солиқ тўланиши ва ушбу солиқ бўйича ҳисобот топширилиши лозимми, бу масалани buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Ресурслар бўйича солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир ҚОДИРОВ тушунтириб берди:

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси e-ijara да рўйхатдан ўтказилмаганлиги нимага сабаб бўлади

29.10.21
“Менинг ҳолатимни текшириш” тизимининг тўртинчи мезони рўпарасидаги қизил доирадаги кесишган белги кўпларнинг асабида ўйнади. Бу кўчмас мол-мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини e-ijara да фаол рўйхатдан ўтказишга олиб келди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу мажбурий бўлгандан кейин шартномани рўйхатдан ўтказмаслик нимага олиб келишини гапириб берди:

Ваколатхона қандай қилиб чет эллик ходимлар даромадларига солиқлар солади

28.10.21
Чет эл компанияси ваколатхонасида чет эл фуқаролари ишлайди, уларнинг меҳнат қилишлари учун рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган. Агар ходимлар иш ҳақини бош офисда олишса, буни ваколатхонанинг ҳисоботида акс эттирмаса бўладими? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти Солиқ маъмуриятчилиги методологияси бошқармаси бошлиғи Азиз УМИРЗАКОВ жавоб берди:

2021 йилда ННТларни тартибга солишдаги ўзгартиришлар

28.10.21
2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қатор НҲҲлар қабул қилинди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади:

ДСҚ: етказиб берувчилар ҚҚС бўйича имтиёзни гўшт, балиқ ва картошкага қўллашлари шарт

28.10.21
10 дан 26 октябрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни етказиб бериш бўйича олди-сотди битимларини тузган тадбиркорлар мазкур давр учун СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун тузатилган ЭҲФни топширишга ҳақлилар. ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

Раҳбарнинг нуфузини қандай тиклаш мумкин

28.10.21
Корхона ўз вақтида солиқ ҳисоботини топширади ва солиқларни тўлайди. Бироқ «Менинг ҳолатимни текшириш» тизими муассиснинг бошқа фирмасида ўз вақтида солиқлар тўланмаганлиги ва солиқ ҳисоботлари топширилмаганлиги билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги сабабли хатар даражаси юқори эканлигини кўрсатган. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтириб берди:

Болалар оромгоҳига йўлланмалар қийматидан солиқлар қандай тўланади

27.10.21
“Корхона ёзда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда ходимлар ва таъсисчиларнинг болалари учун оромгоҳга йўлланмалар учун тўловни амалга оширди. Ҳозир бизни аудиторлар текширишмоқда, бу жараёнда низоли саволлар юзага келди: мазкур тўловларга ЖШДС солинадими, бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

Қандай қилиб МҲХС бўйича бепул маслаҳатлар олиш мумкин

27.10.21
Молия вазирлиги ifrs.academy платформасида МҲХСга бепул ўқитишни ташкил этган. Бу қандай ишлаши ва тайёргарлик доирасида нима олиш мумкинлигини Молия вазирлиги Департаменти бошлиғи Иброҳим АҲМАДХОНОВ гапириб берди: