Янги
20.05.20
Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони бизнес нуқтаи назаридан жуда мураккаб бўлган карантин шароитида хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилайди. Шундай чоралардан бири - кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқи. Ушбу тартибнинг муҳим амалий жиҳатларини buxgalter.uz илтимосига кўра молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди:
20.05.20
Молия вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чораги учун Давлат бюджети даромадлари ижросининг дастлабки якунлари маълум қилинди. Ушбу давр учун Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни ташкил этди (23,4%га ўсган). Бунда фақат жисмоний шахслардан олинадиган, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи бўйича I чорак учун 3,6 трлн сўм келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврдагига нисбатан (2,7 трлн сўм) 33,3%га ошган.
20.05.20
2020 йил 2 майдан бошлаб Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди. Бухгалтерларда дарҳол савол туғилди: реестрга кирганлар қайта рўйхатдан ўтказилиши зарурми? Хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказиш даврида қандай мақомда бўлади – ҚҚС тўловчими ёки йўқ? Бу даврда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? ДСҚ мутахассисларининг тушунтиришлари ҳамда солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби экспертларининг фикрларига таянган ҳолда Вuxgalter.uz уларга жавоб беришга ҳаракат қилади.
19.05.20
2020 йил 11 март куни жаҳон ҳамжамияти COVID-19 сабабчи бўлган пандемияни тан олди. Бизнес оламида кўп мамлакатлар уни инсон ихтиёрига боғлиқ бўлмаган енгиб бўлмайдиган куч таъсири деб қабул қилдилар. Бироқ бу ўз-ўзидан форс-мажор режими кучга кирганини англатмайди. Ҳар бир давлат ўз қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу режимни жорий этишнинг муайян тартиб-таомилидан ўтиши керак. Бошқалардан ташқари, контрагентлар, энг ёмон ҳолатда – халқаро судлар Ўзбекистон корхоналари томонидан тақдим этилган форс-мажорнинг ҳужжатли асосини қабул қилишлари шунга боғлиқ.
19.05.20
Президент томонидан 18 май куни коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисидаги Фармон имзоланди. Янги ҳужжат бизнесни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чораларини ўз ичига олган:
19.05.20
Ҳурматли бухгалтерларга ҳисобот топшириладиган саналар ҳақида эслатиб ўтамиз:
18.05.20
«Айни пайтда бизнинг МЧЖ бошқа МЧЖга қўшиб юборилмоқда. Бош директор 2020 йил 30 апрелда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Бироқ муассис ўша куниёқ аризасини имзолаганига қарамай, қўшиб юбориш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, шу пайтгача ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Шу пайтгача буйруқ ва йиғилиш баённомаси тузилмаган. У қайси пайтгача бош директор мажбуриятларини бажариши мумкин? Бундай ҳолат қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?».
18.05.20
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради. Уни қандай тузиш ва у билан қандай ишлаш ҳақида меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:
16.05.20
“Агар дам олиш куни ишга жалб қилинган бўлсам, отгул олишга ҳуқуқим борми? Мен тўлиқ иш куни эмас,балки атиги 3 соат ишлаб берган бўлсам, унинг давомийлиги қандай бўлиши керак”?
16.05.20
Дивидендлар ва фоизлар ҳисоб-китоби юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради. Уларни тўлаётган солиқ агенти у қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар уни барча шундай даромад олувчилар – жисмоний ва юридик шахслар бўйича тақдим этадилар.