Янги

Устав фондидаги улушини сотишда норезидент қандай солиқларни тўлайди

07.11.23
“Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эл юридик шахси Ўзбекистондаги МЧЖнинг устав фондидаги улушини сотади. Улушнинг номинал қиймати – 17 000 АҚШ доллари. Сотиш нархи – 60 000 АҚШ доллари. Улушни сотиб олувчи – жисмоний шахс. Buxgalter.uz илтимосига биноан норезидент қандай солиқларни тўлаши ҳақидаги саволга “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА жавоб беради:

Даромад 500 млн сўмдан ошганда қатъий белгиланган солиқ қандай қайта ҳисобланади

07.11.23
“2023 йилнинг бошида жами даромади 500 млн сўмдан ошмайдиган корхона қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни танлади. Солиқ кодексига асосан уларни тенг миқдорда ҳар ойлик тўловларга бўлган ҳолда бир йил мобайнида 20 млн сўм тўлаши керак бўлган. Аммо октябрь ойида корхона танланган доирадан чиққанлиги ва унинг жами даромади 500 млн сўмдан ошганлиги ойдинлашди. Солиқчиларнинг таъкидлашича, солиқ 30 млн сўм миқдоридаги қатъий белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарилиши керак. Солиқчилар ҳақми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

ЖШДСни солиқ инспекциясига бормасдан қандай қайтариш мумкин

06.11.23
Солиқ қўмитаси қандай қилиб солиқ инспекциясига бормасдан, ОТМда, хусусий мактаблар ва болалар боғчаларида таълим олиш учун тўловдан ва ипотека кредитлари бўйича ЖШДСни масофадан туриб қайтариш мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Эътиборингизга қадамма-қадам йўриқномани таклиф қиламиз.

Германиянинг резиденти даромадларидан ЖШДС қандай ҳисоблаб чиқарилади

06.11.23
“Агар чет эллик таъсисчимиз (Германиянинг резиденти) бизга йиллик 14% остида қарз берса, биз ушбу фоизлардан 10% ЖШДС ушлаб қоламизми? Унда ЖШШИР мавжуд. Ушбу ҳисоблашларни ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми ёки дивидендлар ва фоизлар ҳисоботидами?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Даромад солиғи бўйича маълумотномадаги хатолар қандай тузатилади

02.11.23
Сентябрь ойида Президент қарори қабул қилинган бўлиб, қарор билан солиқ тўловчилар мазкур миқдорга етганда фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари тўлашлари керак бўлган чегара ўзгартирилган. СК ва Маълумотномага тегишли ўзгартиришлар ҳозирча киритилмаган. Солиқ тўловчи бирор бир сабабга кўра 2023 йил IV чоракда фойда солиғи бўйича бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани топширган, унинг жами даромади эса III чоракда 10 млрд сўмдан ошмаган бўлса, нима қилиш керак? Энди Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган нормадан қандай фойдаланиш мумкин? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди.

Чет эл компанияси ускунасини сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишни расмийлаштириш

02.11.23
“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик. Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Такрорий камерал текширув тайинланганда қандай ҳаракат қилиш лозим

01.11.23
“Камерал текширув чоғида солиқчилар 2022 йилда фойда солиғининг ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини текширишди. Камерал текширув натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган сумма билан талабнома тақдим этишди. Солиқ тўловчи талабномага қисман рози бўлди ва шу қисмида қўшимча солиқ тўлади, у рози бўлмаган хулосаларга нисбатан эса – солиқ органига тушунтириш хати юборди. Шундан сўнг солиқчилар унга нисбатан барча саволларни олиб ташлашди. Бироз вақтдан сўнг худди шу солиқ бўйича ва текширилган давр учун навбатдаги текширув ҳақида хабарнома келди”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Онлайн-НКТ чекида товарнинг келиб чиқишини акс эттириш мажбурийми

31.10.23
Онлайн-НКМ чекларида янги реквизит – товарларнинг келиб чиқиши пайдо бўлди. Илгари у ҳисобварақ-фактураларга жорий этилганди. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига саволлар билан мурожаат қилди: 1. Чекдаги ушбу реквизит мажбурийми? 2. Чекда товарнинг келиб чиқиши кўрсатилмаса, нима бўлади? 3. Чекда товарнинг келиб чиқишини акс эттиришни қандай созлаш керак? Саволларга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари жавоб беришди:

Фоизсиз қарз бўлса, трансферт битими қўлланилади

31.10.23
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган юридик шахс ўзи билан ўзаро алоқадор бўлган Ўзбекистоннинг резиденти юридик шахсга фоизсиз қарз беради. Иккала юридик шахс фойда солиғини тўлайди ва имтиёзларни қўлламайди. Улар ўртасидаги асосий қарз миқдори 5 млрд сўмдан ошади, бироқ қарз бўйича фоизлар нолга тенг. Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган ўзаро алоқадор юридик шахслар ўртасидаги фоизсиз қарз трансферт нархини белгилаш нормалари билан тартибга солинадими? Шартноманинг иккала томонида қандай солиқ оқибатлари бўлади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга молиявий маслаҳатчи Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради:

Асосномада хатога йўл қўйишса, текширув ҳақидаги хабарномага қандай жавоб бериш керак

30.10.23
Солиқ тўловчилар солиқ органларидан камерал солиқ текшируви ўтказилиши ҳақида хабарнома олишди, унда асоснома сифатида балансда товар қолдиғини аниқлайдиган формула кўрсатилган. Солиқ тўловчиларнинг фикрига кўра, ушбу формула корхонада содир бўлаётган ҳодисаларни ҳаққоний акс эттирмайди. Ушбу формула билан хабарнома олган солиқ тўловчилар нима қилишлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: