Янги
19.07.23
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди.
Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган?
Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз.
Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди.
18.07.23
“Ташкилот 2021 йилда чет элдан асосий воситани сотиб олди. ҚҚС ставкаси 15 % бўлганди. Ҳозир ташкилот АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилади. ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини биз божхона қиймати бўйича оламиз. Ҳозир ҚҚС 12% бўлганлиги муносабати билан ҚҚС суммаси божхона расмийлаштируви чоғида бўлганига нисбатан камроқ бўлади.
Ушбу вазиятда ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради:
17.07.23
“Ташкилот норезидент бўлган ташкилот билан бир неча йилга дастурий таъминотни кузатиб бориш ва маслаҳатлар бериш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Хизматлар норезидент рўйхатдан ўтказилган давлатда онлайн-режимда кўрсатилади. Дастурий таъминотда техник носозлик аниқланган тақдирда техник хизмат кўрсатиш 1 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келган ҳолда кўрсатилади. Бу бир йилда 3-4 марта бўлиши мумкин.
Норезидентда бу ҳолда доимий муассаса очиш мажбурияти юзага келадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради:
14.07.23
“Ташкилот келгусида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда юзага келиши мумкин бўлган пеняга йўл қўймаслик учун солиқларнинг ҳар бир тури бўйича олдиндан тўловни амалга оширади. Аммо солиқ органининг маълум қилишича, солиқлар турлари бўйича бундай тўловларнинг мавжудлиги аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда аҳамиятга эга эмас ва олдиндан тўлов мавжудлигидан қатъи назар, СКнинг 83-моддасига биноан қўшимча ҳисоблашлар бўйича пеня ҳисобланади.
Солиқ органи ходимларининг тушунтириши тўғрими? Ахир пеня СКнинг 110-моддасига мувофиқ тўланмаган суммага нисбатан ҳисобланмайдими?”
Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.
14.07.23
Asl Belgisi. Business мобиль иловаси ёрдамида ҳозирги вақтда товар “Асл белгиси” тизими маълумотлари бўйича кимга тегишли эканлигини текшириш мумкин. Турли тушунмовчиликлардан қочиш учун товарни фақат тизимда сиз товарга эгалик қилувчи ҳисобланган тақдирда реализация қилиш мумкин. Акс ҳолда нафақат ўзингизга, балки сизнинг контрагентларингизга-харидорларга ҳам муаммолар туғдиришингиз мумкин. Asl Belgisi. Business мобиль иловасида сиз товар тўғрисидаги барча ахборотни, шу жумладан ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати, унинг ишлаб чиқарувчиси, сотувчиси тўғрисидаги ахборотни кўрасиз.
13.07.23
Амалиётда баъзан pdf форматидаги ёки қоғозга босиб чиқарилган ҚҚС гувоҳномасига зарурат юзага келади. Уни қаердан ва қандай юклаб олиш мумкин? Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?
Солиқ қўмитасининг мутахассислари йўриқномани тақдим этишди.
13.07.23
“Корхона хизматлар экспортини амалга оширади. Корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёздан фойдаланадими ёки йўқми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.
12.07.23
Хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш мажбурияти мавжудми? Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомда ушбу саволга жавоб йўқ.
Пировардида зарар кўрмаслиги учун солиқ тўловчи ўзини қандай тўғри тутиши кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди.
12.07.23
“МЧЖнинг фаолияти – олий таълим. Ташкилот Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида таълим соҳасида фаолиятни амалга оширади.
Бизнинг ташкилотимиз ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилот сифатида фойда солиғи бўйича 0 % ставкани қўллаши мумкинми? Ёки ушбу ставка фақат нотижорат ташкилотларига тааллуқлими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.
11.07.23
Ўлчов бирликларини ўзгартириш ёки янгиларини қўшиш учун ариза қандай берилади? Қачон аризага жавоб келади?