Янги

Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжат ходимнинг хизмат сафари давомида яшаш харажатларини тасдиқлайдими

07.08.24
«Корхона раҳбари хизмат сафари учун booking.com орқали меҳмонхона бронлаган. Лекин сафардан қайтгандан сўнг бу меҳмонхонада яшаганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган. Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжатни хизмат сафаридаги яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиш мумкинми?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Хорижий компания харажатларни қоплаб берса, солиқ оқибатлари келиб чиқадими

07.08.24
«Корхона (ижрочи) Россия компанияси (буюртмачи) билан экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузди. 328 минг рубль миқдорида 100 фоизлик олдиндан тўлов олинди. Лекин кейин буюртмачининг режалари ўзгарди. Шартномани бекор қилиш тўғрисида келишув имзоланди, унга кўра 316 минг рубль қайтарилиши керак, 12 минг рубль эса маъмурий харажатларни қоплаш сифатида ижрочида қолади. Бу ҳақда далолатнома имзоланган. Кўрсатилган 12 минг рубль бўйича қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Бу суммага бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Ортиқча иш вақти ва тунги иш вақтини ҳисобга олишда иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак

06.08.24
«Ходимнинг маоши 2,5 млн сўм. 5 кунлик иш ҳафтасида у 2024 йил июнь ойида 165 соат ишлади. Шундан 21 соат - ортиқча иш вақти (шу жумладан 5 соат - тунги вақтда). Июнь ойи учун иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?» Саволга махсус buxgalter.uz учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнат ҳақи тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ жавоб берди:

Мактабгача таълим ташкилотларида иссиқ овқат тайёрлаш хизматлари учун ҚҚС қандай ҳисобланади

05.08.24
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сонли ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20% гача устама белгиланган. Корхона 20% гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради». Корхона давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланиш қийматига устамани тўғри белгилаётганини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

Бир неча ТМЗдан иборат сетни қандай ҳисобга олиш керак

01.08.24
«Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси БФҚлар ишлаб чиқаради. Маҳсулот улгуржи ва чакана савдода сотилади. Чакана савдода БФҚлардан (асосий сотув маҳсулоти, 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисоби) ва реклама маҳсулотларидан (фирма пакети, маҳсулот каталоги, брелок, ручка ва блокнот, 1090 «Бошқа материаллар» ҳисоби) иборат сетлар мавжуд. Бундай сетни қайси ҳисобда юритиш керак? Сотилган сетнинг таннархи ва уни сотишдан олинган даромадни қайси ҳисобларда юритиш керак?» Вuxgalter.uz саволларига «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Товарни бўлиб-бўлиб сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

31.07.24
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона маиший техникани бўлиб-бўлиб сотмоқда. Шартномага кўра, харидор товар қийматини 12 ой давомида тўлайди, фоизлар ҳисобланмайди, пеня йўқ. Жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари фойда солиғи сотиш суммасидан эмас, балки тўлов суммасидан, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида солиққа тортилиши керак деб таъкидламоқдалар. Асос - 2-сонли БҲМС Мисолларининг 8-банди "Бўлиб-бўлиб сотиш, бунда товар қиймати бўлиб-бўлиб тўланади. Сотиш нархига тегишли даромад, фоизлар бундан мустасно, сотиш санасида тан олинади. Сотиш нархи олиниши керак бўлган қисмий тўловларни тахмин қилинган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади". Фойда солиғи товарни сотиш вақтида даромад суммасидан ёки тўлов келиб тушганда, яъни қарз тўланишидан ҳисобланадими?". Вuxgalter.uz саволларига "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Буюртмачининг қайта ишлашга берилган хом ашё йўқолганда кўрган зарарини қандай қоплаш керак

25.07.24
"Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м.1-қ.1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юк хати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак? Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми?" Саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Давлат мулкини ижарага олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

23.07.24
"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?" Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Импорт шартномаси бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда фойда солиғини қандай тўлаш керак

22.07.24
"Корхона товар етказиб бериш бўйича иккита импорт шартномасига эга. Бир шартнома бўйича товар ИМ 74 режимидан давлат фойдасига ҳисобдан чиқарилган, иккинчиси бўйича - ИМ 74 режимидан ИМ 76 режимига (йўқ қилиш) расмийлаштирилган. Ҳар иккала шартнома бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Ушбу шартномалар бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромадни тан олиш ва фойда солиғини тўлаш керакми?" Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Солиқ қўмитаси кешбэк тўланган чекларни тузатишга рухсат берди

12.07.24
Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Шу билан бирга, чеклар тузатилгандан кейин камерал текширувга тушиб қолмаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтирди.