2022 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Ўзбекистонда солиқлар ва ҳисоботларга ўзгартиришлар тез-тез киритилаётганлиги сабабли бухгалтерда ҳар бир ойнинг ҳар ҳафтаси учун аниқ режа бўлиши керак.

Buxgalter.uz да шундай режа бор, ундан бемалол фойдаланишингиз мумкинСолиқлар бўйича янгиланган тавсияларда экспертлар томонидан солиқлар ҳисоб-китоби ва ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил тушунтиришлар берилган:

 

5 ноябрь:

  • 2022 йил октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:
Қандай ҳолатларда ЖШДС тўланиши лозим.
  • 2022 йил октябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
Эътибор беринг
5 ноябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 7 ноябрга кўчирилади .

 

9 ноябрь:  

  • 2022 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади ;
  • 2022 йил ноябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

10 ноябрь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил ноябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;

  • 2022 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан 2022 йилнинг III чораги учун  молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни  *.


* Қуйидагилар бундан мустасно: 

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

– ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;

– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


14 ноябрь: 

  • 2022 йил октябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

15 ноябрь:

  • 2022 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2022 йил ноябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
  • 2022 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

20 ноябрь:

  • 2022 йил октябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил ноябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • 2022 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2022 йил октябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *;
  • 2022 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2022 йил октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .


* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

Эътибор беринг
20 ноябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 21 ноябрга кўчирилади .

 

23 ноябрь: 

  • 2022 йил ноябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни  *.

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 ноябрь: 

  • 2022 йил октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /en/publish/doc/text185409_2022_yil_noyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi