Октябрь ойи учун бош бухгалтернинг тақвими

preview

Октябрь эшик қоқмоқда, III чорак учун ҳисоботларни топшириш, солиқларни тўлаш палласи яқинлашмоқда. Яқин бир неча ҳафта мобайнида бухгалтер нималарни амалга ошириши лозим.

Buxgalter.uz қуйидагиларни эслатиб ўтади:

5 октябрь:

2020 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни ;

  • 2020 йил сентябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни ;


9 октябрь
:

 2020 йил октябрь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек  айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .


10 октябрь
:

  • Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил октябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади
  • 2020 йилнинг сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил сентябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
10 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни топширишнинг сўнгги куни 12 октябрга кўчирилади .


14 октябрь
:

2020 йил сентябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .


15 октябрь
:

2020 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;

Эътибор беринг
Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил июль-декабрь ойлари учун ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкаси – 1%ни қўллаши мумкин . Ушбу имтиёз ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда ўқинг. ПФ-6029-сон Фармон бўйича бино ва автотранспортни ижарага берадиган жисмоний шахслар томонидан преференциялар қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда тушунтириш берилган.

2020 йил октябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;

2020 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни . Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш ҳақида бу ерда, бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.


20 октябрь
:

2020 йил сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

Эътибор беринг
Бунда ҚҚС ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил сентябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади . ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини (шакл коди – 10006_14) тўлдиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг

ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар қуйидаги ЭҲФ реестрларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:

  • етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган);
  • товарлар, хизматлар харидорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ёхуд автомат-проводка орқали.

6-илова ҳозирча қўлда тўлдирилади.

ҚҚС ҳисоб-китобида «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида E-factura тизимидаги маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар файл-шаблонлари автоматик тарзда юклаб олинади ва тўлдирилади.

Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш журнали қандай юритилиши лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

2020 йилнинг III чораги учун бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан  ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар чоракнинг биринчи ойи учун солиқ органларига тегишли хабарномани (шакли my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди – 10012_1) солиқ тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари лозим ;

жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан олдинги чорак натижалари бўйича солиқни ҳисоблаш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2020 йилнинг IV чораги ойи учун Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

Ҳар чораклик ҚҚСдан ҳар ойлик ҚҚСга ўтишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг;

Эътибор беринг
Маълумотнома жорий ҳисобот даврининг биринчи ойи 20-санасидан, яъни IV чорак учун – 2020 йил 20 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

2020 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2020 йил октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни; 

2020 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

2020 йил сентябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил сентябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ;

2020 йилнинг III чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни ;

2020 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

2020 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни қандай тўғри акс эттириш ҳақида бу ерда тушунтириш берилган.

жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил октябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунлари бўйича (бир йилда бир марта) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади  

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

23 октябрь:

  • 2020 йил октябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .


24 октябрь
:

  • 2020 йилнинг III чораги учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни . Қуйидагилар бундан мустасно:

- молиявий ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Эътибор беринг
24 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли молиявий ҳисоботни топширишнинг сўнгги куни 26 октябрга кўчирилади .

25 октябрь:

  • 2020 йилнинг сентябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Шунингдек ЭҲФ оператори тизимида ва my.soliq даги E-factura тизимида 2020 йил сентябрь ва октябрь ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг :

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
  • олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш, имзолаш ёки рад қилиш.

Эътибор беринг

ЭҲФни ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида харидорнинг ЭРИси билан тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
  • белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.

ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .

Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Таъкидлаб ўтамиз, операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришнинг имкони йўқлиги сабабли иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:

• ЭҲФ операторингиз;
mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Барча солиқ тўловчилар учун осон бўлмаган карантин даврида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жуда муҳимдир. Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:

Йиғма жадвалларда имтиёзлар ҳақида батафсил ўқинг: бу ерда, бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда.

Татьяна ЛИМАРЕВА.