Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 16.04.2021
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.04.2021 йилдаги 216-сон ВМҚ). Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: 1) қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар; 2) экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби; 3) ТСОЯЭАТдан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми. ... 

Дата публикации 14.04.2021
Лойиҳани ишлаб чиқиш «Estat 4.0» АТнинг янгиланган версиясини синов режимида ишга туширилиши билан боғлиқ. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 09.04.2021
Адлия вазирлиги томонидан янги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.). ... 

Дата публикации 02.04.2021
ҚҲТБТда "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди. Ҳужжат ЭРИ тўғрисидаги одатий тасаввурни ўзгартирадиган янги тушунчаларни ўз ичига олган. Улардан айримларини buxgalter.uz илтимосига биноан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 01.04.2021
ДСҚ солиқ тўловчиларга 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонга асосан имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтди. У ўз ишлаб чиқаришларини модернизация қилган, шу жумладан - бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига модернизация қилган корхоналарга дахл қилган. Электротехника саноати корхоналари аксинча 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорга асосан янги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 29.03.2021
Об основных изменениях в национальном законодательстве, которые вступят в силу с 1 апреля 2021 года, написал портал norma.uz. Мы выбрали те из них, что касаются налогов или предпринимательской деятельности: ... 

Дата публикации 25.03.2021
23 март куни Президент томонидан ПФ-6191-сон Фармон имзоланди, унга асосан 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчилар-жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга олиш ЖШШИРга ўтказилади. Фуқароларга СТИР берилмайди, “электрон ҳукумат” хизматларидан фойдаланиш соддалаштирилади, бир қатор давлат хизматлари олиш учун эса қўшимча маълумотномаларни сўраб олиш тўхтатилади. Энг муҳим янгиликлар тўғрисида батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 23.03.2021
ЯММТга олий маълумоти ва ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади, пенсионерларнинг пластик карталари шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади, ПЖнинг мобиль иловалари пенсия олиш шаклини, санаси ва вақтини танлаш имконини беради. Бу ва бошқа ўзгартиришлар ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 19.03.2021
Президент томонидан 17 март куни «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжатда, бошқалар қаторида, 2021 йил 15 июндан бошлаб ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинадиган товарларни белгилайди. ... 

Дата публикации 18.03.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 139-сон қарор қабул қилинди. Унга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган. ... 

Дата публикации 15.03.2021
Президент томонидан 11 мартда имзоланган «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон) бу масала алоҳида қайд этилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 15.03.2021
Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, 1 майдан қандай ўзгартиришлар киритилишини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 04.03.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (25.02.2021 йилдаги 101-сон ВМҚ). Божхона аудити мақсадларидан қатъи назар, камерал ёки сайёр шаклда, декларант, ташувчи, молиявий тартибга солиш мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар ва бошқа субъектларга нисбатан ўтказилади. Батафсил – norma.uz портали шарҳида: ... 

Дата публикации 02.03.2021
Солиқлар бўйича қарзни ундириш учун учта янги низом ишлаб чиқилди - юридик шахсларнинг мол-мулкини хатлаш тўғрисида; бошқа шахсларга ўтказилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш тўғрисида; манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисида. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 01.03.2021
ҚҲТБТда “Банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ ахборотларни тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 01.03.2021
ҚҲТБТда “Трансферт нархини белгилашда солиқ назорати ва норезидентларни солиқ солиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси эълон қилинган. Унинг қабул қилиниши билан 6 та янги НҲҲ тасдиқланади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 24.02.2021
1 апрелдан бошлаб интернет орқали савдо қилувчи тадбиркорлар махсус рақамли код олишлари шарт бўлади. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Унинг асосий жиҳатлари - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 09.02.2021
Пойтахт ҳокими “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади (05.02.2021 йилдаги 112-сон). Сотишга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантирилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 08.02.2021
Сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга доир навбатдаги чора-тадбирлар қабул қилинади. ДБҚ божхона божларини йиғиш тизимини такомиллаштиради, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан эса пойтахт бозорлари ва савдо марказлари учун янги тарифларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида эълон қилинган НҲҲ лойиҳалари ҳақида батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 29.01.2021
2021 йил 1 февралдан бошлаб БҲМ, МҲЭКМ, барча унга каррали тўловлар, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, стипендиялар, товарларнинг айрим турлари учун акциз солиғи ставкалари ва ҳ.к.нинг миқдори ошади. Тадбиркорлик соҳасида бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ...