ҚҚС
Дата публикации 05.10.2022
Корхона ўз маҳсулотини шахсий автотранспортида экспорт қилмоқчи. Етказиб бериш суммаси маҳсулотдан алоҳида ажратилиши, ушбу суммага ҚҚС солиниши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 04.10.2022
«ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона қоғоз ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар харид қилди. Ярим йил ушбу фаолият тури билан шуғулланди, бироқ кейинчалик йўналишни ўзгартирди. АВ таркибида қайд этилган материаллар қолдиқлари ва кераксиз асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилдилар. Материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилишга ҚҚС солиниши, бундай операциялар ҳисобда қандай акс эттирилиши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 21.09.2022
Август учун ҚҚС ҳисоб-китобида БЮД асосида (ЭК-11 реэкспорт режими) олиб кириш ва олиб чиқиш операциялари (98 тури) имтиёзли айланма сифатида ўтди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.09.2022
2022 йил август учун корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_35 коди билан ҳисоботнинг янгиланган шакли бўйича топширадилар. ДСҚ мутахассислари ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида хатога йўл қўймасдан, ҳисоботни қандай муваффақиятли топширишни тушунтиришди. ... 

Дата публикации 21.09.2022
2022 йил 11 сентябрдан бошлаб импорт қилинган иш (хизмат)лар ҳамда Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти чекланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг электрон шакли такомиллаштирилди (пакет коди 10006_35). Солиқ бўйича ҳисоботда бундай операциялар бўйича маълумотлар қандай шакллантирилиши ва ҳисобга олиш ҳуқуқи амалга оширилишини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди. ... 

Дата публикации 20.09.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда бериш тартиби жорий этилди (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 3-б.). ДСҚ мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай ишлашини тушунтиришди: ... 

Дата публикации 19.09.2022
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2022 йилда очилди. Тушум 1 млрд сўмдан ошган тақдирда у қайси санадан бошлаб ҚҚСга ўтиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.09.2022
Солиқ кодекси товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқни тўлаш факти бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини тақдим этади (СК 266-м. 1-қ. 3-б.). Агар импорт қилувчи ҚҚСни тўлаш бўйича тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланган бўлса, солиқни қисман тўлаш унга бюджетга тўланадиган ҚҚСни ҳисоблашда ушбу суммани ҳисобга олиш ҳуқуқини беради (10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚ 15-б.). Бироқ солиқни тўлаш бўйича тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланишда ҚҚСни қисман ҳисобга олиш механизми солиқ ҳисоботи тизимида техник жиҳатдан ишлаб чиқилмаган. Buxgalter.uz “Тадбиркор ва Солиқчи” Telegram-канали орқали ушбу саволни ДСҚга берди ва телефон орқали идора ходимларининг оғзаки тушунтиришларини олди: ... 

Дата публикации 08.09.2022
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган иккита компания - топшириқ (воситачилик) шартномасини тузишди. Бир компания бошқа компаниянинг буюртмаси бўйича чет элда буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ускуна сотиб олиш мажбуриятини олди. У маҳсулотни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан - барча зарур тўловларни амалга оширди, буюртмачи юкни олувчи ҳисобланади. Буюртмачида БЮД ИМ-40 кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестридан ўтди. Бироқ томонлар шартномага доир ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг, буюртмачи ўз ҳамкоридан БЮДдан ташқари, товарга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришни талаб қилди”. Бундай талаб қанчалик қонунийлиги ва вазиятдан қандай тўғри чиқишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.09.2022
Корхона импорт қилинган товарларни олиб киришда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланди. Унинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича барча айланмасига ҚҚС солинади. Корхона бундай вазиятда импорт қилинган товарларни олиб киришда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?”. Ушбу саволга миллий қонунчилик қандай жавоб беришини “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 07.09.2022
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси билан лицензиядан фойдаланишга доир контракт тузди ва роялти тўлайди. Контракт суммаси – 1 000 АҚШ доллари. Компания ҳақиқий бенефициар ҳисобланади. Контракт Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тузилган. Норезидентнинг роялти тарзидаги даромадларига ҚҚС солинадими? Мазкур вазиятда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади?”. Вазиятни “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 30.08.2022
“Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тузилган. Ишончли бошқарувчи ҳисобланган корхона мол-мулкни 0100-бухгалтерия счётига кирим қилди ва амортизация ҳисоблайди. Бундан ташқари, корхона ушбу шартнома бўйича мазкур мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлайди. Ишончли бошқариш шартномаси бўйича олинган мол-мулк қандай тўғри ҳисобга олинади? Оператив ижара шартномаси ва ишончли бошқариш шартномаси асосида олинган мол-мулкни ҳисобга олиш нима билан фарқ қилади?”. Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.08.2022
“Икки йил олдин бизнинг корхонамиз қайта ташкил этилган. Янги ягона таъсисчи – юридик шахс бизнинг МЧЖ устав фондига асосий восита билан бадал қўшди. Асосий восита шу вақт мобайнида бевосита белгиланган мақсадига биноан фойдаланилди ва иқтисодий фойда келтирди. Эскириш ҳисобладик ва қайта баҳолашни амалга оширдик. Бу йил суд қарори билан унинг таъсисчилиги ноқонуний деб топилди ва бекор қилинди. Энди таъсисчи УФдаги ўз бадалини олиб кетмоқчи. 1. Агар битим ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, бизда ҚҚС солинадиган айланма юзага келадими? 2. АВнинг чиқиб кетиши ва УФнинг камайтирилишида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.08.2022
“Маркетплейслар тобора оммалашиб бормоқда. Шу сабабли, 2022 йил 18 августда бўлиб ўтган вебинар жуда долзарб мавзуга бағишланди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу вебинар маърузачиси – солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди ва турли етказиб берувчилар товарлари ва хизматлари сотиладиган интернет-майдон очмоқчи бўлганларни қандай солиқ хавфлари кутаётганлигини тушунтирди”. ... 

Дата публикации 22.08.2022
“Норезидет-корхона резидент-корхонага интернетдаги ўқув платформасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда таълим хизматлари кўрсатди. Резидент-корхона, даромад тўлаш манбаи сифатида, норезидентнинг таълим хизматлари кўрсатишдан олинган даромадидан солиқ ушлаб қолиши керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.08.2022
“Чет эл ташкилоти томонидан етказиб бериш шартномаси бўйича CIP асосида хом ашё етказиб берилди. Шартномада, хом ашё қийматидан ташқари, норезидент хом ашёнинг ҳар бир тоннаси учун ўзининг маржасини кўрсатган. Инвойс умумий қийматга тақдим этилган – хом ашё қиймати + маржа. БЮД инвойс қийматига расмийлаштирилган. ДСИ маржа суммасини норезидентнинг даромади сифатида ҳисобламоқда, норезидентнинг даромадига 20% миқдорида солиқ солмоқда, резидентлик сертификати мавжуд бўлишини талаб қилмоқда. Чет эл ташкилотининг маржаси суммаси норезидентнинг даромади ҳисобланадими? Мазкур шартнома иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома билан тартибга солинадими, мазкур ҳолда ижрочи томонидан резидентлик сертификатининг тақдим этилиши талаб қилинадими?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.08.2022
«2022 йил августдан корхона ҚҚС тўлашга ўтди. 2022 йилга тузилган шартномага қуйидаги қўшимча банд киритилди: «шартнома якунланадиган санада ижрочи ЎзР СКга мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлган ҳолларда шартнома суммаси ҚҚС суммасига оширилади ва қўшимча битим расмийлаштирилади». Мазкур ҳолатда ўтган йилларда тузилган шартномаларни нима қилиш керак?». Саволга «Норма» компанияси эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.08.2022
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.08.2022
“Корхона импорт қилинган тиббиёт буюмларини реализация қилади. Уларни олиб киришда ҚҚС тўланган. Бироқ тиббиёт буюмларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган, шу боис улар ҚҚСсиз сотилади. Уларни кейинчалик сотиш учун харид қилишда тўланган ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим? Уни таннархга киритиш зарурми? Тиббиёт буюмларини чекланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишда ЭҲФ қандай тўғри расмийлаштирилади? Саволларга “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 08.08.2022
“Доимий муассаса кўчмас мулк сотиб олиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? ДМ кейинчалик ўз кўчмас мулкини ижарага бериши мумкинми ва бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...