2022 йил июль ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2022 йил июль ойида ҳаммаси режа бўйича: июнь ва июль ойлари учун солиқлар тўланади, II чорак учун чораклик ҳисоботлар, III чорак учун бўнак тўловлари бўйича маълумотномалар тақдим этилади... Қурбон хайити байрами муносабати билан айрим солиқ тўловчилар учун ҳисоботлар топшириладиган сана кейинги кунларга кўчирилади. Байрам 10 июлга белгиланиши тахмин қилинмоқдаиккита қўшимча дам олиш куни ҳам берилади:

  • 11 июль – барча режимда ишлайдиганлар учун;
  • 12 июль – 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлаб берилмайди, 5 кунлик иш режимида 16 июль шанба куни ишлаб берилади.

Ҳар қандай вазиятда ҳам, қандай ҳисоботлар топширилиши ва қандай солиқлар тўланиши кераклигини buxgalter.uz нинг июль режасидан билиб олишингиз мумкин. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномаларини кўришингиз мумкин:

 

5 июль:

  • 2022 йил июнь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил июнь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

 

9 июль

  • 2022 йилнинг III чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни  
Эътибор беринг

Маълумотнома келгуси чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар, яъни:

  • III чорак учун – 13 июлдан кечиктирмай 11 ва 12  июль – Қурбон хайити байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари;
  • IV чорак учун – 10 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади
  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил июль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг III чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
  • 2022 йил июль ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

 

10 июль

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил июль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;

Қуйидаги мақолани ўқиб чиқишни тавсия қиламиз

– Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади.

  • 2022 йил июнь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2022 йил июнь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
Эътибор беринг
9, 10 июль дам олиш кунига тўғри келганлиги, 11 ва 12 июль Қурбон хайити байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 13 июлга кўчирилади

 

14 июль: 

  • 2022 йил июнь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

15 июль:

  • 2022 йил июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 
  • 2022 йил июль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
  • 2022 йил июнь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

 

20 июль:

  • 2022 йил июнь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2022 йилнинг II чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2022 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно.

Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва солиқ тўланади

  • 2022 йил июль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини  йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

  • 2022 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
  • 2022 йил июнь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *.
  • 2022 йилнинг II чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2022 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йилнинг II чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2022 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

_______________________

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади  


23 ию
ль: 

  • 2022 йил июль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди  

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди  

 

24 июль: 

  • 2022 йилнинг II чораги учун молияий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*
Қуйидаги материални тавсия қиламиз:

– МҲХС бўйича ҳисоботни қандай тўғри тузиш ва топшириш лозим.

_____________________

*Қуйидагилар бундан мустасно:

– чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари бундан мустасно;

– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Эътибор беринг
23 ва 24 июль дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли I чорак учун молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 25 июлга кўчирилади

 

25 июль:  

  • 2022 йил июнь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ul/publish/doc/text182436_2022_yil_iyul_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi