Полезное для бухгалтера в декабре:
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак
Декабрь ойида бухгалтерлар кундалик вазифалардан ташқари инвентаризацияни якунлаш, ҳисоб сиёсатини долзарблаштириш, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни солиштиришлари ва бошқа кўп ишларни бажаришлари керак. Сизнинг ишингизни осонлаштириш учун биз ойнинг асосий вазифалари билан қулай чек-варақ тайёрладик. Ҳужжатларнинг тайёр намуналарини юклаб олинг, қонунчиликдаги барча ўзгаришлар ҳисобга олинган экспертлар материалларидан фойдаланинг ва вақтингизни тежанг.
Бухгалтер учун чек-варақ: 2024 йил охиригача нималарни қилишга улгуриш керак
Ҳисобот топшириш, солиқларни тўлаш
2024 йил декабрь учун бош бухгалтер режаси тайёр, ундан фойдаланишингиз мумкин!
Бизнинг Бош бухгалтер режасида сиз қуйидагниларни топасиз:
- декабрда солиқларни тўлаш ва ҳисобот топшириш учун барча назорат саналари;
- солиқларни тўғри ҳисоблаш ва ҳисоботларни шакллантиришда ёрдам берадиган фойдали материалларга ҳаволалар.
Йиллик молиявий ҳисобот тузишдан олдин активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш
Йиллик инвентаризацияни истисносиз барча юридик шахслар ўтказади.
2024 йил 12 августда янгиланган 19-сон БҲМС «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» кучга кирди. Buxgalter Pro экспертлари инвентаризация бўйича тавсиялар ва шаклларни янгиладилар.
Инвентаризацияни нимадан бошлаш ва қандай ўтказиш ҳақида экспертларнинг батафсил тушунтиришларида қуйидагиларни ўқинг:
- Йиллик инвентаризацияга қандай тайёргарлик кўрилади;
- Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар;
- Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак;
- Молиявий қўйилмалар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак;
- Асосий воситалар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак;
- ТМҚ инвентаризациясини қандай ўтказиш керак.
Контрагентлар билан ҳисоб-китобларни солиштириш
Декабрь ойи охиригача контрагентлар билан солиштириб, аниқланган тафовутларни, томонларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг солиштирма далолатномасида аниқланган фарқларни акс эттиришни тавсия этамиз. Қонунчиликда қайси томон биринчи бўлиб ҳужжатни шакллантириши белгиланмаган.
Далолатнома 2 нусхада тузилади. Ташкилот томонидан уни одатда раҳбар ва бош бухгалтер имзолайди.
Ушбу ҳужжатни бухгалтерия дастурида, электрон ҳужжат айланиши тизимида ёки қўлда шакллантириш мумкин. Бизнинг шакллар базасида Word ва Excel форматидаги солиштириш далолатномасини юклаб олишингиз мумкин.
Бухгалтерга дебиторлар, кредиторлар ва валютадаги ҳисоб-китобларни назорат қилиш учун керак бўлган ҳамма нарса – битта папкада.
Солиқ идораси билан ҳисоб-китобларни солиштириш
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиштириш далолатномасини олиш учун my3.soliq.uz сайтининг «Шахсий маълумотлар» бўлимидаги «Юридик шахсларнинг солиқлар бўйича солиштирма далолатномалари» хизматидан фойдаланинг.
Шунингдек, тушунарсиз қарздорликлар пайдо бўлганда нима қилиш кераклигини ўқинг.
Бухгалтерия ҳисоби сиёсатини қайта кўриб чиқиш
Ҳисоб сиёсатини шакллантириш мажбурияти бош бухгалтер зиммасига юклатилган, лекин уни ташкилот раҳбари тасдиқлаши керак.
Барча ўзгартиришларни тайёрланг, келишиб олинг ва декабрда – кейинги молиявий йил бошланишидан олдин 1-сон БҲМСга мувофиқ тасдиқланг.
Эътибор беринг
Вuxgalter.uz сайтидаги янги хизмат ёрдамида ўз корхонангиз учун бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсатини тез ва тўғри тарзда яратинг:
Солиқ ҳисоби сиёсатига тузатиш киритиш
Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини қуйидаги усуллардан бири билан ўзгартириш ва (ёки) тўлдириш мумкин :
1. Янги СҲС ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш;
Эътибор беринг
Buxgalter.uz сайтидаги хизмат ёрдамида корхонангиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда СҲСни тез яратишингиз мумкин:
2. Амалдаги СҲС ёки унинг бўлимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
СҲСни шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадида танланган ҳисоб юритиш усуллари у тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади.
Календарь йили давомида солиқ ҳисоби сиёсатини ўзгартириб бўлмайди. Ўзгартиришларга фақат солиқ қонунчилиги ёки солиқ солиш шартлари ўзгарганда йўл қўйилади. Лекин ҳатто бу ҳолда ҳам СҲСни фақат ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ қисмида ўзгартириш мумкин .
Контрагентлар билан шартномаларни текшириш, ТИФ-шартномаларини ёпиш
Одатда контрагентлар билан тузиладиган шартномаларнинг аксарияти «31 декабрь» санасида тугайди. Барча шартномаларни ижро этиш ва (ёки) муддатини узайтириш борасида текширинг.
- Экспорт операциялари ҳақида барча маълумотлар;
- Импорт операциялари ҳақида барча маълумотлар.
Декабрь ойи учун иш ҳақи, январдаги таътил пуллари ва дивидендларни ҳисоблаш
Агар ташкилот уставида дивидендлар ҳар чоракда тўланиши мумкинлиги ёзилган бўлса, декабрда 9 ой ва ўтган йиллар учун фойдани иштирокчилар ўртасида тақсимлашни маслаҳат берамиз. Бундай қилган маъқул, чунки СКдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йилга дивидендлардан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш услубияти ва унинг ставкалари ўзгариши мумкин.
Йил охиригача компания ходимлари билан ҳам ҳисоб-китоб қилиш мақсадга мувофиқ. Янги йил байрамлари олдидан ҳамма иш ҳақидан, январда таътилга чиқадиганлар эса – таътил пулларидан ҳам мамнун бўлишади.
- Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳақида барча маълумотлар;
- Таътил пулларини ҳисоблаш ҳақида барча маълумотлар;
- Жисмоний шахсга дивидендлар тўлаш учун қандай ҳужжатлар керак.
Таътиллар жадвалини тузиш
Кичик компанияларда бухгалтер кўпинча кадрлар бўйича мутахассис ишини ҳам юритади. Бу ҳолда календарь йили бошланишидан олдин таътиллар жадвалини унутманг .
Таътиллар жадвали ходимларнинг йиллик меҳнат таътилларини олиш навбатини белгилайди. Микрофирмалардан ташқари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар уни расмийлаштириши шарт . Таътиллар жадвали йўқлиги учун МЖТКнинг 49-моддаси бўйича («Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши») БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган.
Микрофирмалар учун таътиллар жадвали мажбурий эмас: улар уни ишлаб чиқишга ҳақли, лекин буни қилмасликлари ҳам мумкин. Микрофирмаларда таътилдан фойдаланишнинг аниқ даври ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича белгиланади .
2024 йилда 30 декабрь (душанба) ва 31 декабрь (сешанба) – қўшимча дам олиш кунлари. Бунда иш ҳафтаси 5 кун бўлган ходимлар 30 декабрь учун 14 декабрь - шанба куни ишлашлари керак бўлади . Шунинг учун стандарт иш вақти режимида ишлайдиган ташкилотларда (5 кунлик ёки 6 кунлик) 2025 йил учун таътиллар жадвалини 2024 йилнинг охирги иш ҳафтаси якунигача – 2024 йил 27 ёки 28 декабргача тасдиқлашга улгуриш керак.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Штат жадвали, иш ҳақи ва унга устамаларни ҳисоблаш бўйича ўзгартиришларни текшириш
Агар компаниянгизда янги лавозимлар пайдо бўлган ёки маошлар ўзгарган бўлса, албатта штат жадвалини янгиланг. Жараённи соддалаштириш учун бизнинг тайёр намуналаримиздан фойдаланинг.
Янги штат жадвалини иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланг. Штат жадвалига барча ўзгартиришлар ҳам буйруқ асосида киритилади.
Маошлар оширилганда меҳнат шартномаларига қўшимча келишувларни расмийлаштиришни унутманг. Шунингдек, иш ҳақи ва устамаларни ҳисоблашни тартибга солувчи ички ҳужжатларни текширинг ва зарур бўлганда уларга ўзгартиришлар киритинг.
Айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтишга тайёргарлик кўриш (буни режалаштираётганлар учун)
Илгари ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхонанинг 2023 йил учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса, у айланмадан солиқ тўлашга навбатдаги солиқ даври (йили)дан камида 12 ойдан сўнг қайтиши мумкин. Яъни – агар 2024 йил учун ҳам жами даромад 1 млрд сўмдан ошмаса, 2025 йилдан қайтади.
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун бу ҳақда ДСИга my3.soliq.uz орқали билдиришнома юборинг («Солиқ ҳисоби» бўлимидаги «Юридик шахсларни ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш» хизматининг «ҚҚС тўловчи ҳисобидан чиқариш» функцияси). Буни сиз айланмадан солиқ тўлашга ўтадиган йил бошланишидан 10 иш кунидан кечиктирмай қилиш керак, яъни 2024 йилда – 14 декабрдан кечиктирмай .
Бу ҳақда батафсил қуйидаги тавсияда ўқинг:
2025 йил учун кўчмас мулк ижара шартномаларини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага ёки текин фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномаларни ДСХО электрон тизимларида ҳисобга қўйиш мажбурийдир .
Шартномаларни ijara.soliq.uz порталида рўйхатдан ўтказиш керак.
Агар солиқ тўловчи бу қоидани бузса, унга солиқ базасини яширганлик учун жаримага тортилади. Бундан ташқари, ДСХОда (E-ijara) ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларидаги ТМЗ қолдиқлари :
- инвентаризациядан ўтказилмайди;
- солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчи омборида ТМЗ қолдиқлари мавжуд бўлмаган деб баҳоланади.
Солиқ органлари ушбу активлар билан ҳар қандай ҳаракатларни расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, фойдаланиш ва реализация қилиш деб баҳолаши ва бундай маҳсулот реализация қиймати миқдорининг 20 фоизи миқдорида СК 223-моддаси бўйича жарима солиши мумкин.
Бу масалани тушуниб олишга сизга қуйидаги тавсия ёрдам беради:
Корхонангиз трансферт нархни шакллантиришда хатарларга дуч келмаслигини текшириш
Солиқ кодексининг VI бўлимига мувофиқ солиқ органлари ўзаро алоқадор шахслар билан тузилган битимларда бозор нархларидан фарқларни аниқлаганда солиқларни қўшимча ҳисоблашга ҳақли. Мустақил шахслардаги нархлар назорат қилинмайди.
СК ўзаро боғлиқ шахсларни аниқлаш мезонларини белгилайди, улар қаторида :
- жисмоний ёки юридик шахснинг компания капиталидаги бевосита ёки билвосита иштирокининг улуши 20%дан ортиқни ташкил этиши;
- жисмоний шахслар ўртасидаги қариндошлик алоқаси;
- лавозим мавқеи бўйича бўйсуниш.
Корхоналар бухгалтерлари ва раҳбарлари таъсис ҳужжатларини қайта текширишлари ва 2024 йилда реализация қилинган маҳсулот нархларини шу каби маҳсулот турларининг бозор нархларига мувофиқлиги борасида таҳлил қилишлари керакдир.
Ўзбекистонда тузилган битимни назорат қилинадиган деб эътироф этишнинг барча шартлари жадвалда кўрсатилган.
Сизга бизнинг тавсияларимиз фойдали бўлади:
- Қандай ҳолларда трансферт нархини белгилашда солиқ назорати ўтказилади;
- Трансферт нархини белгилашда битимлар қандай тартибда солиқ назоратидан ўтказилиши лозим;
- Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак;
- Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади.