2024 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2024 йил июнь ойида қандай солиқлар тўланиши ва қандай ҳисоботлар тақдим этилиши кераклигини бизнинг режамиздан, шунингдек унга берилган Buxgalter Pro маълумотнома-эксперт тизимидаги тавсиялардан билиб олишингиз мумкин.

 

5

июнь

7

июнь

9

июнь

10

июнь

12

июнь

14

июнь

15

июнь

20

июнь

23

июнь

25

июнь

 

Муҳим материаллардан бохабар бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эътибор беринг

2024 йил июнь ойида иш ҳафтасидан қатъи назар барча ходимлар учун:

  • 16 июнь, якшанба – Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни;
  • 17 июнь, душанба, – дам олиш куни (дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади);
  • 18 июнь, сешанба, – барча иш режимлари учун қўшимча дам олиш куни.

Байрамолди саналари: 2024 йилда барча ишланмайдиган қўшимча дам олиш кунлари ва иш кунлари қандай кўчирилиши.

 

5 июнь:

  • 2024 йил май ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

 

7 июнь:

  • 2024 йил май ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни . Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*.

 

9 июнь:

 (9 июнь якшанба бўлганлиги сабабли 10 июнга кўчирилади**):

  • 2024 йил июнь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

 

10 июнь

  • 2024 йил май ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  .

 

  • 2024 йил май ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади;

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2024 йил июнь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.

 

  • юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномаларини тақдим этишнинг сўнгги куни  .

Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади .

 

12 июнь:

  • 2024 йил июль ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни*.

Солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли .

 

14 июнь:

  • 2024 йил май ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

15 июнь:

(15 июнь шанба бўлганлиги, 17 ва 18 июнь ишланмайдиган байрам кунларига тўғри келганлиги сабабли 19 июнга кўчирилади**):

  • 2024 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади  . Ижтимоий солиқни солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади ;

 

  • 2024 йил июнь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;

 

  • 2024 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно)  .

 

20 июнь:

  • 2024 йил май ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини :

– 2024 йил июнь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;   

– 2024 йил II чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

 

  • 2024 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .

 

  • 2024 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2024 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни.

Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

  • 2024 йил май ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни :

– чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулкига оид операциялар бўйича .

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

  • 2024 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади  ;

 

  • 2024 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  .

 

23 июнь: 

  • 2024 йил июнь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни  .

Ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди .

 

25 июнь: 

  • 2024 йил май ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни Низом 32-б., 14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-илова.

 


Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .

** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади  

 

 


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ul/publish/doc/text190801_2024_yil_iyun_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi