Янгиликлар
30.09.26
Президентнинг 28.09.2026 йилдаги ПҚ-354-сон қарори қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган: субсидиялар реал натижалар ва ҳосилдорлик учун тўланадиган бўлади, суғурта ҳодисаларини баҳолаш учун эса космик мониторинг ва рақамли технологиялар қўлланилади.
Бюджет маблағларини тақсимлашда қандай тамойиллар жорий этилаётгани ва агросуғуртани кучайтириш учун қандай усуллар қўлланилаётганини buxgalter.uz сайтидаги шарҳда ўқинг:
30.09.26
Солиқ тўловчиларга 2024-2025 йиллар учун назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномаларни тақдим этиш талаби билан хатлар келиб тушди. Тарқатиш трансферт нархларини белгилаш устидан назорат кучайтирилиши фонида амалга оширилмоқда.
Бундай хат нимани англатади ва агар компанияда назорат қилинадиган битимлар бўлмаса, унга жавоб бериш керакми?
Вuxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу мавзу бўйича тушунтириш берди.
30.09.26
Президентнинг 28.09.2026 йилдаги №ПҚ-355-сон қарори 2027 йил 1 январга қадар давлат пенсия хизматларини тўлиқ проактив ва интерактив форматларга ўтказишни назарда тутади. Ҳужжат Пенсия жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликнинг янги рақамли механизмларини ва фуқароларнинг меҳнат стажини тўплаш учун ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлаш тартибини жорий этади.
Рақамли технологияларни жорий этган ҳолда пенсия тизимидаги ишлар қандай ташкил этилиши ҳақида buxgalter.uz сайтидаги шарҳда маълумот берилган.
28.09.26
Миллий статистика қўмитаси III чорак якунлари бўйича 4 kb (savolnoma) шакли бўйича танланма кузатув иштирокчилари рўйхатини жойлаштирди.
Сўровнома шакли ҳали очилмаган, лекин танланганлар аллақачон аниқланган. Демак, рўйхатга тушган-тушмаганингизни текширамтз ва унга тайёргарлик кўрамиз...
Батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида:
28.09.26
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2026 йилдаги 508-сон қарори билан Тошкент шаҳрида ҳуқуқбузарлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жарима майдончаларининг ишлаш тартиби ўзгартирилмоқда.
Ҳужжат ушбу соҳада ишлашни режалаштираётган ёки аллақачон шундай хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар учун қандай қоидаларни жорий этишини қисқача умумлаштирамиз.
28.09.26
2026 йил октябрь ойи солиқ маъмуриятчилиги, божхона тартиб-таомиллари, давлат хизматлари соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш, бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий соҳага оид бир қатор қонунчилик ўзгаришларини ўз ичига олади.
Барча тафсилотлар бизнинг анъанавий шарҳимизда келтирилган.
26.09.26
Таътил мавсуми ортда қолди, учинчи чорак якунланмоқда, олдинда эса кузги ҳисобот марафони. 2026 йил октябрь ойида нималарни ва қайси муддатларда топшириш ҳамда тўлаш кераклиги, дам олиш кунлари туфайли қайси муддатлар кечиктирилгани ҳақида маълумот берамиз. Октябрь ойи тинч ва безовталиксиз ўтсин.
24.09.26
Баъзи компаниялар туман солиқ инспекциясидан компаниянинг балансида мол-мулк ёки амалдаги ижара шартномаси йўқлиги тўғрисида хабарнома олган. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА билан биргаликда хатга жавоб бериш ёки бермаслик ва муаммолар юзага келмаслиги учун нималарни текшириш кераклигини ўрганамиз.
23.09.26
21.04.2026 йилдаги 195-сон ВМҚда ваъда қилинган «яшил» бизнесда қўшимча баллар жорий этила бошлайди: Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Муҳокамада 2026 йил 9 октябргача ҳавола https://regulation.adliya.uz/project/11376/36299?contentLang=uz орқали иштирок этиш мумкин.
23.09.26
Президентнинг «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (Лойиҳа IDси:10855).
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан таклиф этилаётган ташаббуслар бошқа чора-тадбирлар қаторида бизнес учун давлат бюджетидан субсидияларга ўтишни, ижтимоий солиқ бўйича солиқ имтиёзларини бекор қилишни, ўзини ўзи банд қилганларнинг мажбурий ижтимоий ажратмаларини назарда тутади.
Муҳокамада 2026 йил 1 октябргача ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.
Юридик шахслар учун энг муҳим бўлган бўлажак ўзгаришлар шарҳи buxgalter.uz сайтида келтирилган.
22.09.26
2026 йил 21 сентябрда солиқ тўловчилар чет эллик шахслардан олинган товарлар/хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда муаммога дуч келишди (29-код). Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлайди:
21.09.26
2027 йил 1 январдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақа тўлаш тартиби ўзгаради. Корхоналар учун ишчиларга қилинган харажатлар учун янги солиқ имтиёзлари тайёрланмоқда. 11.09.2026 йилдаги ПФ-193-сон Фармонга асосан бу тартибга киритилган ўзгартиришлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
18.09.26
Юридик шахслар учун my.soliq.uz шахсий кабинетидаги «Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш» хизматида «Қарз шартномаси (35)» (яъни қарз ёки молиявий ёрдам шартномаси) тури қўшилди. Кеча Солиқ қўмитаси қарз шартномаси мисолида электрон шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича видео йўриқномани эълон қилди. Аммо амалиётда кенг тарқалган ҳолат – таъсисчи-жисмоний шахсдан ўз юридик шахсига қарз олиш учун жисмоний шахснинг шахсий кабинетида функционал мавжуд эмас.
Бундан ташқари, янги мажбуриятни жорий этиш санаси, унга қадар тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш муддатлари, рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар очиқ қолмоқда...
Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВдан ўз фикрини билдиришни сўради:
17.09.26
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
16.09.26
14 сентябрдан бошлаб товарларни реализация қилиш учун ЭҲФни расмийлаштиришда тизим ишончнома блокида ишончли шахснинг ЖШШИРини кўрсатишни талаб қилади. Натижада ҳисобварақ-фактура юридик шахснинг кабинетига эмас, балки ушбу жисмоний шахснинг шахсий кабинетига юборилади – харидор бухгалтерияси ҳужжатни кўрмайди.
15.09.26
2026 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-1173-сонли Қонун билан «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда (29.09.2022 й. ЎРҚ-792-сон). Унда электрон тижорат соҳасидаги тушунчалар мустаҳкамланади, операторларнинг мақоми ва мажбуриятлари белгиланади, шунингдек, трансчегаравий савдо қоидалари, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби ва рақамли маҳсулотлар билан боғлиқ экспорт-импорт операциялари тартибга солинади.
14.09.26
10.09.2026 йилдаги 1173-сонли ЎРҚ билан Солиқ кодекси онлайн-платформалар (маркетплейслар) орқали жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган ёки товарларни реализация қиладиган хорижий юридик шахслар учун нормалар билан тўлдирилди.
Трансчегаравий интернет-савдо ва рақамли хизматларни солиққа тортиш қоидалари қандай ўзгараётгани ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
10.09.26
Ўзбекистонда кенг кўламли хусусийлаштириш ишлари авж олмоқда. Президентнинг 28.08.2026 йилдаги ПФ-177-сон Фармони давлат корхоналари, кўчмас мулк, ер участкаларини сотиш бўйича электрон савдолар қоидаларини соддалаштиради ҳамда инвесторлар ва банклар учун солиқ имтиёзларини жорий этади.
09.09.26
Мy.soliq.uz сайтидаги рўйхатдан ўтказиш шакли МХИК кодисиз шартномани ўтказмаяпти. МХИК каталогида эса пул маблағлари учун мос келувчи коднинг ўзи йўқ. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига сўров юборди – олинган жавобни эълон қиламиз:
08.09.26
Солиқ қўмитаси 7.09.2026 йилдаги №81255 рақамли билдиришнома билан 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботларда экспорт операциялари бўйича валюта тушуми тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тўлиқ автоматлаштирилишини маълум қилди.