Янгиликлар
11.04.25
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
07.04.25
Маълумки, 2025 йил 20 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасигача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилган.
Илгари - ўтган йиллар амалиётидан келиб чиқиб - янги асосий ставка кейинги календарь кунидан бошлаб қўлланила бошлаган. Масалан, ўтган йилнинг 25 июлида асосий ставка 13,5 фоизгача пасайтирилган ва бу қийматда 26 июлдан бошлаб қўлланила бошлаган.
Бироқ, асосий ставканинг сўнгги оширилиши билан бошқача бўлиб чиқди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz да:
07.04.25
ҚҲТБТда 12 апрелгача Ўзбекистонда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари лойиҳаси – янги таҳрирда муҳокама қилинмоқда. 2016 йилдаги амалдаги Қоидалар янгилари қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотади.
Лойиҳа янги атамаларни жорий этади, операторларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳамда электрон тижоратда экспортнинг хусусиятларини тартибга солади. Батафсил маълумотлар - buxgalter.uz шарҳида:
02.04.25
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар Креатив индустрия парки резидентлари учун имтиёзли солиқ режими қўлланилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
01.04.25
2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар чекланган устама билан назорат қилинмайди ва эркин нарх белгиланади. Бу Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонида назарда тутилган. Аммо ҳозирча 185-сон ВМҚ ва 489-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Реализация қилишда компаниялар шунга дуч келишмоқдаки, рецептсиз бериладиган дори воситаларига базавий нарх кўрсатилмаса, ЭҲФ тизимидан ўтмаяпти.
Фармацевтика компаниялари ва дорихоналарга дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишни қандай ҳисоблаш ва қайд этиш керак ҳамда компанияларга янги шароитларда ишлаш имконини бериш учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар зудлик билан киритиш лозимлигини солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича мутахассис Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) тушунтирди:
28.03.25
2025 йил 1 апрель бухгалтер учун масъулиятли кун. Бу кунда қонунчиликда кўплаб ўзгаришлар кучга киради ва бу ўзгаришларни чуқур англаб олиш керак бўлади.
Улар орасида – солиқ қоидабузарликлари бўйича жавобгарликка тортишнинг янги тартиби, барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларининг ҚҚСга ўтиши, муқобил энергия учун «яшил» тарифлар, ногиронликни белгилаш механизмининг ўзгариши, электр ва газ учун режалаштирилган тариф ошиши ва бошқа кўплаб ўзгаришлар мавжуд.
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
28.03.25
2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва табиий газ тарифларининг навбатдаги ўзгариши режалаштирилган.
Батафсил маълумотлар buxgalter.uz шарҳида:
28.03.25
Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади.
Ҳозирги вақтда 104 бандни ўз ичига олган рўйхат январдан 72 бандга қисқартирилади.
27.03.25
Президентнинг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини белгилайди. Аммо Фармон матнини диққат билан ўқиганда, ушбу чораларни қўллашнинг амалий жиҳатлари - баъзи мезонлар, муддатлар ва бошқа шартлар бўйича саволлар туғилади.
Бу масалалар бўйича «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ўз фикрини билдирди:
27.03.25
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПҚ-124-сон қарори билан Рамазон ҳайитини нишонлашнинг расмий санаси – 30 март, якшанба куни белгиланди. Бу март ойидаги, шунингдек I чорак, ярим йиллик ва йил учун иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz сайтида ўқинг:
26.03.25
14 июнда солиқ солиш асослари бўйича имтиҳон бўлиб ўтади. У АССА «Молия ва бизнесни бошқариш» халқаро дипломи ва ДиПНУз солиқлар ва ҳуқуқ бўйича миллий диплом дастурига киради.
Имтиҳонга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ва у қандай ўтиши ҳақида «Grossbook» МЧЖ бош бухгалтери Нигорахон АДИЗОВАдан сўрадик:
20.03.25
20 март куни Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга – йиллик 14 фоизгача оширди. Аввалроқ бу кўрсаткич 2024 йил 26 июлдан бери йиллик 13,5 фоизни ташкил этганди.
Buxgalter.uz ставка миқдори нималарга таъсир қилиши ва қайси ҳисоб-китобларда қўлланилиши ҳақида эслатади:
20.03.25
ЭҲФ ва ЭТТЮХ расман бирлаштирилди: Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги 168-сон қарорида муайян вазиятлар учун ЭҲФ ва ЭТТЮХни бирлаштириш назарда тутилгани. Бундан ташқари, у алоҳида соҳаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
19.03.25
ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмайди. Бу ҳақда Президент 19 мартда тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
Давлат раҳбари томонидан эълон қилинган бу ва бошқа қарорлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:
17.03.25
Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон ВМҚда назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
14.03.25
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди тўлдирилди. Бу Марказий банк бошқаруви қарори билан назарда тутилган. Ўзгартиришлар 13 мартдан кучга кирди.
Гап нима ҳақида?
14.03.25
19 мартгача ҚҲТБТда ходимлар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштирмаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи МЖТКга ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси давлат тилида тайёрланган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
13.03.25
2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган.
Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг:
12.03.25
1 мартдан бошлаб барча давлат органларининг расмий сайтлари ягона платформа – Ҳукумат портали орқали фаолият юритиши керак. Аввалги сайтлар фойдаланувчиларни порталдаги янги сайтларга йўналтиради.
Бугун янги платформада Солиқ қўмитасининг сайти ҳам ишлай бошлади. Ва у ерда янги маълумотлар – солиқ резидентлиги сертификатлари намуналари ва хорижий давлатларнинг солиқ (молия) хизматлари сайтларига ҳаволалар пайдо бўлди. Buxgalter.uz асосий тафсилотларни аниқлаштирди:
11.03.25
Энди янги ихтисослашган зоналар фақат махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ва саноат зоналари (СЗ) шаклида яратилади. Бу Президентнинг 04.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида назарда тутилган.
Янги қоидаларга биноан «Наманган» МИЗ шу йилнинг ўзида ташкил этилади.
Янги МИЗ ва СЗлар фаолияти шартлари - buxgalter.uz шарҳида: