Нима учун сизда 1 январдан кўчмас мулк билан муаммо юзага келиши мумкин

preview

2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ озгина номувофиқлик сизга инсофли солиқ тўловчи мақомини йўқотишга ва ҚҚСни ҳисобга олишга тушиши мумкин. Барча хўжалик юритувчи субъектларга жорий йил якунига қадар кўчмас мулкни инвентаризациядан ўтказишни, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этишни, кўчмас мулкни солиқ органларида ҳисобга қўйишни таъминлашни тавсия қиламиз. Бунда нимага алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

- Кўп хўжалик юритувчи субъектлар “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервиси маълумотлари бўйича таҳлика-таҳлил тизими уларни “Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки мавжуд эмаслиги” мезони бўйича юқори хавф мавжуд солиқ тўловчилар тоифасига киритишидан ташвишланмоқдалар.

ДСҚ вазиятни кўчмас мулкни ижарага олувчилар учун шарҳлаб берган. Бу ҳолда ijara.uz сайтини ишга тушириш-созлаш якунлангандан сўнг ҳаммаси меъёрда бўлади.

Бироқ ўз кўчмас мулкини тасарруф этувчи корхоналарда ҳам муаммолар бўлиши мумкин. Уларни қандай ҳал қилишни тушуниш учун, шахсий иш тажрибамни солиқ тўловчилар билан умумийлаштирдим.

 

1. Сизга тегишли барча объектлар (фойдаланишдаги ер участкалари) солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини текширинг.

Айнан шу кунларда ўз мол-мулкини инвентаризациядан ўтказишда солиқ органларида ҳисобда турмайдиган ва улар бўйича солиқлар тўламайдиган қарийб 100 та у томондан фойдаланиладиган объектларни аниқлаган йирик ташкилотга маслаҳат беришга тўғри келди. Гап ускуналар жойлашган унча катта бўлмаган участкалар ҳақида бормоқда. Уларнинг барчаси мамлакат ҳудуди бўйлаб тарқоқ ҳолда жойлашган.

Ушбу участкалар узоқ 90-йилларда ҳокимлар қарорлари билан ажратилган. Ўша пайтдан эътиборан қонунчилик ўзгарди, корхонанинг ўзида ҳам бир неча маротаба қайта ташкил этиш, мулкдорлар, раҳбарларнинг алмашиши амалга оширилган. Агар 90-йилларда бундай мол-мулкка солиқ солиш масалаларида ҳали ойдинлик бўлмаган бўлса, бугун СКнинг 126-131-моддалари асосида солиқ тўловчининг барча объектлари солиқ солиш мақсадларида солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлиши кераклиги мутлақо аниқдир.

Жуда яқин вақтда таҳлика-таҳлил тизимини ривожлантириш, солиқ органларининг бошқа давлат органлари билан ахборот жиҳатдан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш ва ер солиғи ва мол-мулк солиғини келажакда ислоҳ қилиш солиқ органларида ҳисобда турмаган объектларни аниқлашга кўмаклашади. Назаримда, ушбу пайтни ва у билан боғлиқ муҳокамаларни кутмаган маъқул.

Агар сизда рўйхатдан ўтказилмаган объектлар мавжуд бўлса, “айбни бўйинга олишни” тавсия қиламан:

  • объектга бўлган барча ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштиришни якунланг;
  • ҳисобга қўйиш учун солиқ органига мустақил равишда  мурожаат қилинг;
  • олдинги даврлар учун солиқни, солиқ органи ҳисоблайдиган жарима ва пеняларни тўланг.
Эътибор беринг
Бу ҳолда солиқ низолари бўйича даъво муддатидан кўп бўлмаган давр - 5 йил учун солиқни тўлашга тўғри келади.

Энг асосийси - солиқ органлари томонидан олдинги солиқ даврлари учун ушбу объектлар бўйича сизга эътирозлар бўлмаслигига ишончингиз комил бўлади.

 

2. Ўз манзилингизни текширинг

Эътибор беринг

СКнинг 132-моддасига мувофиқ ҳисоб маълумотлари жойлашган ери (почта манзили) ва алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги (якка тартибдаги тадбиркорлар учун - фаолият амалга ошириладиган жой тўғрисидаги) маълумотларни ўз ичига олади.

Ушбу маълумотларни ўзгартириш - тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади.

Амалиётда кўрсатилган манзиллар бўйича ташкилотни топиб бўлмайдиган ҳоллар анча тез-тез учрайди. Бу турли сабабларга кўра рўй беради. Улардан бири Давлат хизматлари маркази 09.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚ талабларига амал қилишидан иборатдир. У ерда эса рўйхатдан ўтказиш учун ҳар қандай манзилни кўрсатиш мумкин бўлган.

Кўп тадбиркорлар ўз бизнесининг бошланиш босқичида бундан фойдаланишган. У пайтда улар учун асосийси рўйхатдан ўтиш, бизнесни бошлаш бўлган, шундан кейингина улар офис ва ишлаб чиқариш биноларини  жиҳозлаш билан шуғулланишган. Ва кўплари ҳалигача жойлашган ери ўзгарганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтишмаган.

Ҳатто ишлаб чиқариш корхонаси таъсисчининг квартирасида рўйхатдан ўтказилган ҳоллар ҳам учрайди! Гарчи ҳолати бўйича квартирадан, лозим бўлганидек, турар жой сифатида фойдаланилса ҳам. Ташкилот эса умуман бошқа жойда жойлашган.

Таъкидлайман - қонунга биноан уй-жой фондида фақат оилавий тадбиркорлик субъектлари ишлашлари мумкин. Қолган тадбиркорлик субъектлари турар жой биносини - нотурар жой бинога ўтказишлари керак. Бу анча мураккаб ва узоқ жараён бўлиб, бунда ариза берувчи ҳар доим ҳам ҳокимият томонидан лойиҳанинг маъқулланишига эришмаслиги мумкин.

Агар сизнинг ташкилотингиз жойлашган ери бўйича жойлашмаган бўлса, қайта рўйхатдан ўтишни тавсия қиламан. Ушбу жараён ҳужжатларни синчиклаб ва катта меҳнат сарфлаб тайёрланишини талаб қилишини назарда тутинг, шу боис ушбу масалани ҳал қилишни кейинга қолдирманг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади