Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«Ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» деганда нима тушунилади

ҚҲТБТда ўтган йил ёзда қабул қилинган «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЎРҚ-940-сон Қонунга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси жарима санкцияларини қўллаш ва энергия таъминотидан узиб қўйиш шартларини, шунингдек айрим атамаларни, хусусан, «ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» атамасини аниқлаштиради.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қонун лойиҳаси давлат тилида тайёрланган ва 18 мартгача оммавий муҳокама қилинади.
ЎРҚ-940-сон Қонуннинг 3-моддасини икки хатбоши билан тўлдириш таклиф этилмоқда:
- «Электр энергиясини нооқилона истеъмол қилиш» – ишлаб чиқаришда, уй-жой коммунал хўжалигида электр қурилмаларини ўрнатиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш, шунингдек электр энергиясидан ўз эҳтиёжларидан ташқари мақсадсиз фойдаланиш натижасида электр энергиясини ортиқча сарфлаш»;
- «Ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» – корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа истеъмолчилар томонидан биноларни ички ёритиш учун, шунингдек уларнинг ҳудудларини ёритиш учун ташқи ёритишда электр ёритишдан мақсадсиз, ҳаддан ташқари, асоссиз ва ортиқча фойдаланиш».
43-моддадан «газ конденсати» чиқариб ташланмоқда. Модданинг биринчи қисмини шундай баён этиш таклиф қилинган:
- «Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, нефть маҳсулотлари ва (ёки) суюлтирилган углеводород газини сақлаш ва реализация қилиш – сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг 50%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
Қонуннинг 44-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинган:
- «Газдан фойдаланиш қурилмаларида ишга тушириш-созлаш ишларини энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг тегишли хулосасисиз ўтказиш — юридик шахсларга ишга тушириш-созлаш ишларига сарфланган табиий газ ҳажми қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима солишга, шунингдек барча ишларни тўхтатиб қўйишга ҳамда истеъмолчини (қурилмани) газ тармоғидан узиб қўйишга сабаб бўлади».
- «Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш, сақлаш, тақсимлаш ва етказиб бериш жараёнларида ушбу фаолият турини амалга оширувчи корхоналарнинг ҳаракатсизлиги натижасида юзага келган, белгиланган нормадан ортиқ технологик йўқотишлар вужудга келиши — уларга нормадан ортиқ йўқотилган газ суммасининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
Қонуннинг 46-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинган:
- «Истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти тизимидан иссиқ сувнинг, буғнинг ва буғ конденсатининг асоссиз сарфланиши, хусусан, иссиқ сув, буғ ва буғ конденсатини оқизиб юбориш, иссиқлик ўтказгичлардан, буғ ва буғ конденсат қувурларидан, иссиқликдан фойдаланиш ускуналаридан иссиқлик изоляциясисиз фойдаланиш — ўлчов воситалари ёки меъёрий усуллар билан аниқланган йўқотилган иссиқлик энергияси қийматининг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Иссиқлик таъминоти корхоналари ва истеъмолчилар томонидан техник ҳолати иссиқлик таъминоти корхоналари ва истеъмолчиларнинг техник фойдаланиш қоидалари билан белгиланган талабларга мос келмайдиган иссиқликдан фойдаланиш ускуналари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилиниши — ушбу ускуналар томонидан истеъмол қилинган, узатилган ёки қайта ишланган иссиқлик энергияси миқдорининг ўртача ойлик қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан меъёрий ҳужжатлар ёки иссиқлик таъминоти шартномасида кўзда тутилган иссиқлик энергияси сифат кўрсаткичларидан четга чиқиш — сифат кўрсаткичлари бузилган ҳолда истеъмолчига берилган иссиқлик энергияси қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
48-моддани қуйидаги кўринишда қабул қилиш таклиф этилган:
- «Давлат энергетика реестрига киритилган субъектлар томонидан белгиланган муддатларда мажбурий энергетик текширувни ўтказмаслик ёки мажбурий энергетик текширув натижалари бўйича тасдиқланган ташкилий-техник тадбирлар режасини белгиланган муддатларда бажармаслик — назорат тадбирлари ўтказилган ойдан олдинги сўнгги йил учун ёқилғи-энергетика ресурсларининг ўртача ойлик сарфининг 3 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
Қонуннинг 49-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилмоқда:
- «Хўжалик юритувчи субъектларни молиявий санкцияларни қўллаш оқибатида юзага келган қарздорлик сабабли ёқилғи-энергетика ресурслари етказиб беришдан узиб қўйишга йўл қўйилмайди».
Buxgalter.uz тавсия этади: