Юридик шахс билан битим тузаётганда, биринчи навбатда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан (КТЯДР) кўчирма олинг. Хизмат бепул. Бунда етказиб берувчи ёки харидор битим тузиш пайтида реестрда бўлиши муҳим. Агар текшириш пайтида етказиб берувчи реестрда бўлмаса, назоратчилар сизни эҳтиёткорлик қилмаганликда айблай олмайдилар.
Маълумотномани stat.uz сайти орқали олиш мумкин: ...
Зарур даражадаги эҳтиёткорлик чораларини кўриш доирасида сизга ЯИДХПнинг «Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) ҳақида маълумот олиш» хизмати фойдали бўлади. Контрагентнинг бу мақомини унинг СТИРи орқали my.gov.uz ёки stat.uz сайтлари орқали текшириш мумкин. Шунингдек, бундай хизматни айрим ЭҲА операторлари ҳам тақдим этади.
Буни қандай қилиш мумкинлигини buxgalter.uz аниқлаштирди: ...
Хорижий корхонанинг Ўзбекистондаги ёпилган ваколатхонасини Солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқариш бир ярим йилдан ортиқ тарихга айланди. Бундан ташқари, солиқчилар ушбу ваколатхонанинг собиқ раҳбарини ушбу бир ярим йил давомида - ваколатхона давлат органларини ўз фаолиятини тўхтатиш тўғрисида хабардор қилган пайтдан бошлаб, солиқ тўловчилар реестридан чиқарилгунга қадар солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлиги учун жаримага тортишга ҳаракат қилмоқда.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлган хорижий компанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари нимани назарда тутиши кераклигини айтди: ...
Солиқ тўловчига камерал текширув қарори бекор қилинганидан сўнг кўзбўямачилик учун тузилган битимлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятини юклашди. Нега шундай бўлди? Нима учун маъмурий суд қарори солиқ тўловчининг фойдасига, иқтисодий суд қарори эса деярли икки йилдан сўнг – солиқчилар фойдасига чиқарилди? Ҳозир кимлар ташвишланишни бошлаши керак?
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди: ...
“Чет эл компанияси рўйхатдан ўтмасдан, балки Ўзбекистонда ходимларни ёллаб ва уларни масофадан туриб ишлайдиганлар сифатида расмийлаштириб, Ўзбекистондаги маркетплейслар орқали маҳаллий ва импорт қилинган товарларни сотмоқчи.
Шундай ишласа бўладими ёки Ўзбекистонда ЯТТ ёки юридик шахсни очиш ...
Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги Ўзбекистон ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (07.02.2024 й. 76-сон ВМҚ). Май ойидан бошлаб ушбу тартиб-таомилдан ЯИДХП орқали ёки давлат хизматлари ...
МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддасида иккинчи ва кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан сўнг жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлган тақдирда, жамият устав капиталини камайтириши шартлиги қайд этилган.
Ушбу талабнинг бажарилмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши ...
“Россия компанияси Ўзбекистоннинг резидентига бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Резидентлик тўғрисида сертификат мавжуд.
Ўзбекистон ҳудудида Россия компаниясидан ходимлар мавжуд эмас, шунингдек Россия компаниясининг штатида Ўзбекистондан резидентлар йўқ. Барча хизматлар масофадан туриб кўрсатилади.
9 ой мобайнида хизматлар кўрсатиб келаётган РФ компанияси Ўзбекистонда ДМни рўйхатдан ўтказиши лозимми?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ солиш услубияти департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ...
“Таъсисчилар корхонани (МЧЖ) тугатишмоқчи. У зарар кўриб ишламоқда, бироқ балансда бино мавжуд бўлиб, уни устав фондида 98% улуши бўлган таъсисчига бериш мумкин.
Зарар билан қандай йўл тутиш ва 2% улушга эга таъсисчи билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
“Ташкилот норезидент бўлган ташкилот билан бир неча йилга дастурий таъминотни кузатиб бориш ва маслаҳатлар бериш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Хизматлар норезидент рўйхатдан ўтказилган давлатда онлайн-режимда кўрсатилади. Дастурий таъминотда техник носозлик аниқланган тақдирда техник хизмат кўрсатиш 1 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келган ҳолда кўрсатилади. Бу бир йилда 3-4 марта бўлиши мумкин.
Норезидентда бу ҳолда доимий муассаса очиш мажбурияти юзага келадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради: ...
“Доимий муассаса Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади, сабаби барча шартнома мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилди. Қандай муддат давомида солиқ органлари ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида маълумотномани бериши керак? Ариза берилган пайтдан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт ўтди, солиқ органида эса биз қачон мазкур ҳужжатни олишимизни ҳеч ким аниқ айтиб беролмаяпти”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. Эксперт ушбу вазиятдаги кўп муаммоли жиҳатлар ваколатли органларнинг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди: ...
“Ишлаб чиқариш корхонаси тайёр маҳсулотларни реализация қилади. Шартномада алоҳида сатр билан етказиб бериш ва йиғиш алоҳида тўловга (буюртма қийматининг 4%и) амалга оширилишини кўрсатамиз. Юкхати-ҳисобварақ-фактураларда муайян қиймат бўйича реализация қилинадиган маҳсулотларни ажратамиз ва алоҳида сатрда етказиб бериш, харидорнинг ҳудудида юкни тушириш ва маҳсулотларни йиғиш қийматини (товарни реализация қилиш қийматининг 4%и) кўрсатамиз. Шартнома ва юкхати-ҳисобварақ-фактурани шу тарзда расмийлаштириш қонунийми? Агар биз фақат ўз маҳсулотларимизни етказиб берсак, шаҳар ичида юк ташиш учун лицензия олиш керакми?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
“Компания – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси қурилиш пудрати шартномаси асосида ўзини ўзи банд қилган шахсни таъмирлаш ишларига ёлламоқчи. Мазкур шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этди ва тижорат таклифида “6 нафар ходимдан иборат бригада”ни кўрсатди. У ходимлар билан ўзи ҳисоб-китоб қилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шунча нафар ходимларни ёллаш ҳуқуқига эгами? Мазкур битимнинг барча томонлари учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА жавоб берди: ...