Солиқ ҳисоби
Материал санаси 19.11.2024
«Ходим 5 кун давомида хорижда хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида касал бўлиб, даволанишга 500 АҚШ доллари сарфлади. Раҳбар бу харажатларни қоплашга қарор қилди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.11.2024
«Ўзбекистон корхонаси норезидентга божхона транзити тартиби остидаги хорижий товарни етказиб бериш бўйича экспедиторлик хизматларини кўрсатмоқда. Ўзбекистон – Хитойдан Афғонистонга товар ташишнинг оралиқ транзит участкаси. Товар Ўзбекистонга келиш жойидаги божхона органидан Ўзбекистондан чиқиш жойидаги божхона органигача, кейин Афғонистонга ташилади. Экспедиторлик хизматларига, хусусан, брокерлик хизмати, Тошкентда божхона расмийлаштируви ва Ўзбекистон орқали транзитда терминал харажатларини тўлаш киради. Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга товар транзитида экспедиторлик хизматларига ҚҚС қандай солинади? Ҳисоб-фактуралар қандай расмийлаштирилади?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал этиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.11.2024
«Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини ҳисобга олиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими мутахассислари томонидан тушунтириш берилди. ... 

Материал санаси 11.11.2024
«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.11.2024
«Корхона ҳисобрақамида маблағ йўқлиги сабабли 2024 йил июль ойи учун ЖШДСни ўз вақтида тўламади. ДСИ солиқни тўлаш учун банкка тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлиги учун директорга жарима солди. Бундай вазиятда нима қилишимиз керак?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.11.2024
«Корхона Испания резиденти (расмий дистрибьютор) бўлган хорижий компания билан Ўзбекистон ҳудудида дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини оддий (мутлақ бўлмаган) лицензия шартларида тақдим этиш бўйича лицензия шартномасини тузмоқчи. Дастурга эгалик ҳуқуқи Қозоғистон юридик шахсига тегишли. Испания компанияси ўз давлатининг резидентлик сертификатини тақдим этди. Ушбу вазиятда норезидент даромадларидан солиқ бўйича қандай оқибатлар юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 01.11.2024
«II гуруҳ ногиронининг мулкида квартира ва дала ҳовли бор. У квартира (60 кв.м) учун мол-мулк солиғини тўлашда имтиёздан фойдаланади. II гуруҳ ногирони бунда дала ҳовли учун мол-мулк солиғини тўлаши керакми?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 29.10.2024
«Жамоа шартномасида ишчиларнинг Россиядаги санаторийга бориш йўл харажатларини қоплаш назарда тутилган. Ушбу компенсация ижтимоий солиққа тортиладими?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.10.2024
«Таъсисчи тиббиёт клиникасига қисқа муддатли қарзлар берган эди. Энди у уларни корхонага текин бермоқчи. Таъсисчи ўз қарори билан қарзларни 6820-ҳисобдан 8530-ҳисобга текин олинган мулк сифатида ўтказиши, 6920-ҳисобдаги йиғилган фоизлар билан корхона зарарини қоплаши мумкинми? Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор?» Саволга «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.10.2024
«2024 йил 1 октябрдан 1 МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг. 2024 йил мартда биз ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан моддий ёрдам бериб, ЖШДСдан имтиёз қўлладик. 4,22 МҲЭКМ у пайтда бошқа суммани ташкил этарди. Агар кейинроқ МҲЭКМ ўзгарса, ушбу имтиёзни қўллашда ЖШДСнинг солиқ базаси қайта ҳисобланадими?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 16.10.2024
«Ишлаб чиқариш корхонасининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси 11.09.2024 йилдан тўхтатилди. Биз ишлашни давом эттираётган амалдаги шартнома мавжуд - хом ашё сотиб оламиз, маҳсулот жўнатамиз. Гувоҳнома фаол бўлмаган даврда ЭҲФ тақдим этиш ва кирувчи ЭҲФларни қабул қилиш мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.10.2024
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 11.10.2024
«Кичик корхона 2024 йил апрель ойида рўйхатдан ўтган, штатда 1 та ходим бор. Uzum market орқали товарлар сотади, бошқа даромадлари йўқ. Корхона «E-TIJORAT» сайтидаги электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида рўйхатдан ўтмаган. Корхона электрон тижорат субъекти сифатида 2% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.10.2024
«ҚҚС тўловчи корхона Лукойл компанияси билан шартнома тузмоқда. Компания маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга асосан ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш кўзда тутилганлигини назарда тутмоқда. Бизнинг шартномамиз бўйича реализация қилинадиган товарларга 12% ҚҚС ставкаси билан солиқ солиниши кўзда тутилган. Бу ҳолда корхона ЭҲФни 12%, 0% ҚҚС ставкаси билан ёки ҚҚСсиз тақдим этиши керакми? Агар харидор бизга 12% ҚҚС билан шартнома суммасини тўласа, у ҚҚСни бюджетдан қандай қайтаради?» Вазиятни «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 04.10.2024
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.09.2024
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози. Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими? Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.09.2024
«Корхона – Кибер-парк резиденти, иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзларни қўллайди. Ходимлардан бири моддий ёрдам олади. Бу ҳолда уни тўлашда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш керакми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.09.2024
«Корхона спиртли ичимликларни улгуржи ва чакана савдо орқали сотади. 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-313-сон қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркали маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйила бошланади. Бу муддатгача эски намунадаги акциз маркали товарларнинг бир қисми ҳали сотилмаган бўлади. Яроқлилик муддати ҳали ўтмаган, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган спиртли ичимликларнинг қолган қисмини улгуржи-чакана савдода қандай ҳисобдан чиқариш мумкин?» Саволга «Норма» экспертлари, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Ольга БУСАРОВА ва Жорилло АБДУЛЛАЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.09.2024
«Компания «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширади. Солиқ идораси ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни акс эттиришни сўрамоқда. Компания қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ЭҲФ тақдим этилмаслигини, савдо қоидаларига кўра харидор ва сотувчи бир-бирини кўрмаслигини тушунтирмоқда. Шунингдек, бу операциялар қонунчиликка мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган ва махфий хусусиятга эга. Аммо солиқ инспекторлари бу ҳолатни тушунмаяптилар ва тушунишни истамаяптилар, фақат «қандай қилиб ЭҲФ йўқ?» деб сўрашмоқда. Махфийлик мезони ҳисоб-фактурани тақдим этмаслик учун асос бўла оладими? Агар ЭҲФ тақдим этилмаса, ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни қандай акс эттириш керак?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 16.09.2024
«Корхона хорижий етказиб берувчидан синаш ва реклама учун умумий суммаси 1 600 юань бўлган учта қуёш панелини тўловсиз олди. Товарни олдик ва тўловсиз юк сифатида божхона расмийлаштирувини амалга оширдик. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш чоғида шартнома қийматидан бироз юқори бўлган юкнинг божхона қиймати суммасидан ҚҚС тўладик. 489-сон ВМҚга 2-иловага асосан бепул олинган мол-мулк учун ЭҲФ тақдим этишимиз керакми? ЭҲФда қайси қийматни кўрсатиш керак – божхона қийматиними ёки шартнома қийматиними?» Вазиятни «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ...