Тадбиркорлар касаначилар билан ишлашса

preview

1 июлдан бошлаб касаначилик билан шуғулланадиган  фуқаролар солиқ имтиёзларига эга бўлади. Шунингдек, ҳам касаначиларга, ҳам бундай меҳнат шаклини ташкил қиладиган тадбиркорларга субсидия ва имтиёзли кредитлар назарда тутилган .

 

1. Солиқ имтиёзлари

2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар касаначилар томонидан қуйидагилар тўланади:

  • ЖШДСни 50%га, бироқ бир ойда кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда;
  • ижтимоий солиқни -  ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган ставка бўйича (бир йилда камида БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида) .

 

2. Субсидия

Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда  касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига:

  • ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги меҳнати учун унинг ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия;
  • “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган касаначиларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50%игача (бироқ БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорида) субсидия берилади.

 

3. Кредитлар

Рўйхатга асосан маҳаллаларда жалб қилинган касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга имтиёз - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75%и миқдоригача кафиллик татбиқ этилади.

Кредит 3 йил муддатгача йиллик 10% ставкада Рўйхатдаги ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача миқдорда берилади.

 

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text180810_tadbirkorlar_kasanachilar_bilan_ishlashsa