Янги

ҚҚС бўйича имтиёзлар МХИКга боғланди

03.12.21
ДСҚ томонидан E-imtiyoz ахборот тизими жорий этилди. Унга НҲҲ ва халқаро шартномаларга мувофиқ 3 931 та товар ва хизматлар турига ҚҚС имтиёзлари бўйича маълумотлар киритилган. Ҳар бир имтиёзга ID-коди бириктирилган. Тизим ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик тарзда қўлланилишини таъминлайди. Агар функционал ишламаса нима қилиш керак?

E-aktiv тизими, ўлчов бирликлари ва “Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида нима ўзгаради

02.12.21
ДСҚ расмий ахборот тақдим этди, унга кўра: 1) ноябрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддати 2021 йил 20 декабрга қадар узайтирилди; 2) E-aktiv ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши ва ҚҚС тўловчиларнинг гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатилиши босқичма-босқич қўлга қўйилади. Хусусан:

Базавий ўлчов бирликларини товарларга (хизматларга) боғлаш кечиктирилди, лекин бекор қилинмади

29.11.21
ДСҚ товарларга (хизматларга) базавий шартли ўлчов бирликларини боғлашни жорий қилишни 2022 йил 10 январга кўчирди. Тизимни ишга туширгандан кейин у ишга халақит бермаслиги учун фойдаланиш зарур бўлган вақт пайдо бўлди. Асосий вазифа - тизимда сизнинг бизнесингизга тўлиқ жавоб берадиган мос ўлчов бирликлари тизими пайдо бўлиши керак.

Е-activ дан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярим йиллигида кимга жарима солинмайди

19.11.21
18 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бизнес, ОАВ вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан учрашди. У ДСҚ мутахассислари томонидан солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ тўловчиларга рақобат учун тенг шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган янги дастурий комплекслар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда ДСҚ раиси солиқ тўловчилар томонидан (киримида мавжуд бўлмаган товарларни сотадиган солиқ тўловчилардан ташқари) Е-activ тизимидан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярим йиллиги давомида жарима санкцияларини қўлламаслик имкониятини ишлаб чиқишга ваъда берди.

«Бозор, пул ва кредит» журнали – 25 ёшда

19.11.21
Журнал 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 12 та йирик тижорат банки билан биргаликда ташкил этилган. Журнал банк соҳасидаги иқтисодий сиёсат, ислоҳотлар, Ўзбекистон молия ва банк муассасаларининг фаолиятини ёритиб берадиган ягона нашр ҳисобланади.

“Нақдлаштирувчи идоралар” хулосаси - ҳукм эмас. Бу шароитда ўзини оқлаш ва пулларни қайтариш мумкинми?

16.11.21
Шахрисабз шаҳридаги хусусий корхона солиқ органининг унинг фаолиятига нисбатан “нақдлаштирувчи идора” деган хулосасига кўра жавобгарликка тортилди ва ўз фаолиятини оқлаб, 128 млн. сўм маблағини ҳимоя қила олди. Табиийки текширувчилар ёки автоматлашган тизимлар ҳам хатога йўл қўйишлари мумкин. Шундай экан уларнинг хулосалари хали ҳукм эмаслигини ёдда тутинг.

Банклар эътиборига! Сизлар учун Солиқ ҳисоби сиёсати ишлаб чиқилди

11.11.21
Солиқ маслаҳатчилари Ирина ПОДОЛЬСКАЯ ва Иродахон АББОСХОНОВА банклар учун батафсил намунавий Солиқ ҳисоби сиёсатини ишлаб чиқдилар, бунга ўхшаши Ўзбекистонда мавжуд эмас. Уни мижоз этиёжларидан келиб чиқиб соддалаштириш ва ўзгартириш мумкин.

E-aktiv тизимида қандай иш бошлаш мумкин

09.11.21
ДСҚ ҚҚС тўловчилар ва УФда (УКда) давлат улуши 50%дан кўп бўлган юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига E-aktiv ахборот тизимини синовдан ўтказишда иштирок этишни сўраб хабарнома йўллади.

ДСҚ ЭҲФ тизимининг янги функционалини синовдан ўтказмоқда

08.11.21
Янгиликлар МХИК ва ҚҚС билан ишлашни соддалаштириш, хатоларни энг паст даражага туширишга қаратилган. Бироқ тест варианти барча операторлар уни жорий қилишни бошлагунга қадар маромига етказиб қайта ишлашни талаб қилади.

Молия вазирлиги узоқ муддатли активларга инвестициялар учун солиқ юкини камайтиришни таклиф қилмоқда

29.10.21
Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - асосий воситалар амортизациясининг йиллик энг юқори нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор. Бу бизнесга нима беришини buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ директори Ирода Аббосхонова гапириб берди.