Янги

Давлат мол-мулкини сотиб олишда ҳисобга олиш ҳуқуқи қандай амалга оширилади

02.08.21
Давлат мол-мулкини (корхоналар, бинолар) сотиб оладиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, солиқ агентлари сифатида, ҚҚС тўлашлари керак. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди:

Асосий воситалар таркибида операцион харажатларни оширмасдан, нимани капитализациялаш мумкин

02.08.21
Корхона ўзини модернизация қилишга инвестиция қилаётган маблағлар капитализация харажатлари ёки капитал қўйилмалар деб аталади. Асосий воситаларни реконструкция, модернизация қилиш орқали корхона буни зарарни орттирувчи харажат сифатида таснифламайди, активларнинг бошланғич нархига қўшади. Кейинчалик асосий воситаларга ўтказиладиган мазкур қўйилмалар узоқ муддатли активлар нархини, улардан фойдаланишда келгуси иқтисодий фойда олиш шарти билан оширади. Бироқ бошқарув персоналида, корхона мулкдорлари ва бухгалтерларда бундай харажатларни ҳисоб-китобда қандай акс эттириш масаласида келишмовчилик юзага келади. Бу борада ProfiTraining бизнес-тренери, «MagnumRetail» МЧЖ ЯТ бош бухгалтери Юлия ПАКИДЫШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz ўз фикри билан ўртоқлашди:

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида МХИК кодига қандай тузатиш киритиш мумкин

30.07.21
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида чекка тузатиш киритиш ва тиклашда МХИКни ўзгартириш (тиклаш) имконини берадиган функционал ишга туширилди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ Онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:

Жисмоний шахс бўлган норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқлар бўйича ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади

30.07.21
Июль ойи учун тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини 10307_4 код билан янги шакл бўйича топшириш лозим бўлади. У аллақачон my.soliq.uz сайтида жойлаштирилган. Бунда электрон ҳисобот тизимида жисмоний шахс бўлган норезидентлар учун ҳисоб-китобнинг алоҳида шакли назарда тутилмаган. Бундай вазиятда қандай йўл тутишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош солиқ инспектори Хурсандбек БЕКМЕТОВ тушунтирди:

Чет эллик жисмоний шахслардан хизматлар олинганда ҚҚС тўланадими

30.07.21
Кўпинча корхоналар чет эллик жисмоний шахслар билан хизматлар, масалан, IT, маслаҳат, таълим хизматлари ҳамда онлайн форматдаги бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича ДХШ шартномаларини тузадилар. Мазкур битимда хизматлар учун ҳақ тўлаган юридик шахс ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланадими? Мазкур ҳолатда хизматларни реализация қилиш жойи аҳамиятга эга бўладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ бевосита солиқлар услубияти бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

Агар ходим турли лавозимларни эгаллаб келган бўлса, таътил муддати қандай ҳисобланади

30.07.21
Ходим иш йили давомида 6 ой бўлим мутахассиси стифатида ишлаган (18 иш куни таътил берилади ). Сўнгра бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилди (таътил – 24 иш куни). Шунда унга неча кун таътил берилиши керак? Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра, “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради:

Устав фондига киритилган асосий воситаларни сотиш мумкинми

28.07.21
Таъсисчи МЧЖ устав фондига асосий воситаларни қўшди. МЧЖ уни сотиши мумкинми? Бундай хўжалик операциялар қандай оқибатларга олиб келади? Саволга “Норма” эксперти Татьяна Лимарева жавоб берди:

2021 йил август ойи учун бош бухгалтернинг режаси

28.07.21
Бухгалтерлар II чорак учун ҳисоботларни топшириб дам олишга улгурмасларидан август ҳам эшик қоқмоқда, яна тўловларни тўлаш ва ҳисоботларни топшириш лозим. Вuxgalter PRO базасидаги Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари сизларга кўмакдош бўлади, улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради.

Ёш ходимларнинг ижтимоий солиқларини қандай қилиб қоплаш мумкин

27.07.21
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тилида 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2021 йилдаги 460-сонли қарори). Buxgalter.uz мазкур имтиёздан қандай фойдаланиш борасида маълумот тўплади.

Халқ банки ШЖБПҲ бўйича муҳим саволларга жавоб берди

26.07.21
Агар корхонада бир нечта ходимларда ШЖБПҲда хатолар аниқланган бўлса, корхона уларни ишдан безовта қилмасдан ёрдам бериши мумкинми? Ходимга Халқ банкида амалдаги паспортга мувофиқ ШЖБПҲга тузатиш киритишди, бироқ янги счётга эскисидан жамғарма қанчалик тез ўтказилади? ШЖБПҲ сўровномасидаги кириллдаги маълумотлар қандай лотин ёзувига ўтказилади? Агар бухгалтернинг компьютерида ШЖБПҲ сайти очилмаса, нима қилиш керак?