Янги

2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси

28.11.24
Декабрь ойида солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни топшириш учун 8 та сўнгги муддат мавжуд. Жарималар ва ортиқча қийинчиликлардан қочиш учун муддатларнинг кўчирилиши ва ишланмайдиган кунларни унутманг. Барча муҳим саналар ва фойдали тавсиялар бизнинг Бош бухгалтер режамизда жамланган – ҳеч нарса эътибордан четда қолмаслигига ишонч ҳосил қилинг!

Асосий воситани тугатиш натижасида олинган материаллар қандай кирим қилинади

28.11.24
Корхона эскирган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда. Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сонли БҲМС қоидаларига биноан қисмларга ажратиш натижасида олинган эҳтиёт қисмлар ва материалларни қандай расмийлаштириш ва кирим қилиш керак? Вuxgalter.uz илтимосига кўра бу масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА тушунтиради:

Ишлаб чиқаришдаги АВнинг амортизациясини қачон маҳсулот таннархига киритмаслик мумкин

27.11.24
«Кичик корхона (тикувчилик ишлаб чиқариши) янги юқори унумли тикув машиналарини харид қилди. Балансда эскилари қолди. Улар яхши иш ҳолатида, АВлар таркибида ҳисобга олинишда давом этмоқда, лекин ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаяпти. Балки келгусида яна фойдаланилар. Улар бўйича амортизация ҳисобланмоқда (2010-счёт). Бу тўқимачилик маҳсулотлари таннархини оширмоқда ва зарарга олиб келмоқда. Хусусий корхонада бундай АВни консервация қилиш учун четдан консалтинг, аудиторлик ва бошқа ташкилотларни таклиф қилиш шартми? Ўзбекистон қонунчилигига кўра ишлаб чиқаришдаги АВ бўйича амортизация ҳисоблашни бошқа усул билан тўхтатиш мумкинми? Ишлаб чиқаришдаги АВнинг амортизациясини қайси ҳолларда таннархга киритмаслик мумкин?» Кичик корхона бухгалтерининг саволларига «Жавоб берамиз!» маълумот хизмати экспертлари жавоб берди.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи

22.11.24
2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада? Амалиётдан олинган мисоллар асосида асосий фарқларни «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтириб берди:

Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

20.11.24
Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди. Бундай битимда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтириш берди:

ТМЗларнинг турли тоифаларини асосий воситаларга ўтказиш тартиби

19.11.24
Янги 5-сонли БҲМСни ҳисобга олган ҳолда ТМЗларни асосий воситаларга хатосиз ўтказиш тартибини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА тушунтириб берди. Материалда: – ТМЗларни АВ таркибига ўтказишни ҳужжатлаштириш ва юклаб олиш учун зарур шакллар; – ТМҚларни АВга ўтказиш бўйича амалий вазиятлар таҳлили ва уларга бухгалтерия ўтказмалари.

ЁММни тоннадан литрга қандай ўтказиш мумкин

18.11.24
ЁММ учун МХИК бўйича ўлчов бирлиги - «тонна» бўлиб, фақат шу бирлик электрон ҳисоб-фактуралар ва бошқа электрон ҳужжатларни расмийлаштиришда қўлланилади. Tasnif.soliq.uz порталида килограмм ва литр ўлчов бирликлари мавжуд бўлса-да, электрон ҳужжатни расмийлаштиришда уларни кўрсатиб бўлмайди. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

Қурилиш материаллари учун МХИКни қандай тез топиш мумкин

14.11.24
Tasnif.soliq.uz сайтида МХИК қидириш тизими такомиллаштирилди, бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Функционал қурилиш материаллари учун МХИК қидиришнинг уч усулини таклиф этади. Гап нима ҳақида?

Темир йўл транспортида юк ташишда ЭТТЮХ қандай шакллантирилади

14.11.24
Солиқ қўмитаси ЭТТЮХ тизимини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ягона дарча тизими билан интеграция қилди. Натижада солиқ тўловчи қўлда тўлдириши керак бўлган ЭТТЮХ майдонлари сони қисқартирилди. Бу – яхши янгилик: бухгалтерияда иш ҳам, хатолар ҳам камаяди. Гап нима ҳақида?

Курсдаги фарқлар хизмат ҳисобланадими

14.11.24
Корхонада (ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси) ўтказилган солиқ аудити натижалари бўйича текширувчилар корхона курс фарқига бир томонлама ЭҲФ тақдим этмаганлиги сабабли ҚҚС қўшимча ҳисоблашди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: