Янги
06.05.26
Кўчма ва қатнаш тарзидаги ишлар учун устамаларни қандай тўғри ҳисобга олиш керак? ЖШДС ва ижтимоий солиқни тўлашда солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар ходим аллақачон устама олаётган бўлса, унга «суткалик» тўловларни тўлаш керакми? Ниҳоят, бундай тўловлар бўйича қандай ҳисобот бериш керак?
Buxgalter.uz тушунтиради:
05.05.26
Янги қоидаларга кўра, ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда иккита алоҳида шаклдан фойдаланамиз – Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби (46-код, 11101_20 пакети) ҳамда Мол-мулк ижараси бўйича тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариладиган даромад солиғи (186-код, 11104_1 пакети).
Ушбу шаклларни тўлдиришда бухгалтерлар нималарга эътибор қаратишлари кераклигини «TAX CONSENSUS» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:
01.05.26
Вазият: ташкилот 2023-2025 йилларда болаликдан II гуруҳ ногирони бўлган ходим иш ҳақининг бир қисмини ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирган. У бу маблағлардан солиқ даври тугашини кутмасдан фойдаланган. Шундан сўнг, Солиқ қўмитасидан ушбу суммадан – деярли 80 миллион сўмдан ЖШДС тўлаши кераклиги ҳақида хабарнома олди. Асос – ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағлар қисмида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 04.06.2010 й. АВ рўйхат рақами 2111-сон.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА регуляторнинг бундай қарори қонунийлигига шубҳа билдирди. Мана унинг далиллари:
24.04.26
ЭТТЮХни тақдим этишда реквизитлар ёки бошқа маълумотлар нотўғри кўрсатилган, техник хатолик туфайли юк хати икки марта яратилган, ташиш бекор қилинган – ҳақиқий юклаб жўнатиш амалга оширилмаган ва ҳоказо. Бухгалтерга аллақачон яратилган ЭТТЮХни тузатиш ёки ўчириш зарурати туғилиши сабаблари кўп бўлиши мумкин.
Буни Didox мисолида қандай амалга ошириш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Didox электрон ҳужжат айланиши оператори лойиҳа раҳбари Антон ЛИ тушунтириб берди:
23.04.26
Didox орқали хизмат кўрсатиш учун ЭҲФ тақдим этилди. ЭҲФ жўнатилди, далолатнома эса ўтказилмаяпти. Нима қилиш керак?
Биз Didoxда вазиятни аниқлаштирдик:
22.04.26
Soliq.uz сайтида шартнома тузишдан олдин контрагентнинг тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилганлигини текшириш имконини берувчи хизмат мавжуд.
Ундан Солиқ кодексининг 15-моддасига асосан «лозим даражадаги эҳтиёткорлик» мақсадида фойдаланиш зарур. Бугунги кунда «ҚҚС бўйича қора рўйхатда» – 7 959 та корхона мавжуд.
Хизматдан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz сайтининг қадамма-қадам йўриқномасида ўқинг:
16.04.26
Божхона қўмитаси хизматларининг салмоқли қисмини ЯИДХП орқали тезкорлик билан олиш мумкин. Шу жумладан – лицензияни қайта расмийлаштириш ёки олиш, олиб ўтилаётган товарлар ҳақида хабардор қилиш, божхона тўловлари бўйича тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни сўраш...
Қулайлик учун buxgalter.uz божхонанинг бундай онлайн-хизматларини қулай жадвалга жамлади. Кўздан кечиринг, эҳтимол улардан биронтаси сизга керак бўлиб қолар. Маълумотлар 2026 йил апрель ойи ўрталаридаги ҳолатга кўра долзарблаштирилган:
15.04.26
«МЧЖимизнинг алкоголь сотадиган дўкони бор эди, у январь ойида ёпилди, лекин унинг ҳисобида ҳамон маркировкаланган товар (алкоголь маҳсулотлари) турибди. Бу товарни қандай қилиб ҳисобдан чиқариш мумкин ва маркировка билан нима қилиш керак?»
Маркировка кодлари нима сабабдан муомалада қолганидан қатъи назар (жумладан, чек урмаган бўлсангиз, техник носозлик юз берган бўлса, дўкон ёпилаётганда товар қолдиқларини нотўғри тасарруф этган бўлсангиз ва ҳ.к.), корхонанинг вазифаси – товарнинг амалда йўқлигини ҳужжатлар билан тасдиқлаш ва маркировка кодларининг тўғри ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш.
Буни қонуний ва нохуш оқибатларсиз қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш бўйича эксперт Руфина МИРШАРИПОВА сўзлаб берди:
14.04.26
Маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш аниқлик, назорат ва маълумотлардан тезкор фойдаланишни талаб этади. Товар айланмаси иштирокчилари учун маркировка кодларини тезкор текшириш, маҳсулот ҳаракатини кузатиш, кечикишларсиз ва ортиқча операцияларсиз ишлаш муҳимдир.
Ушбу вазифаларни ҳал этишга бизнес учун қулай ва бепул восита – ASL BELGISI. BUSINESS мобиль иловаси имкон беради. У айнан нималарга қодирлиги ҳақида «CRPT TURON» МЧЖ мутахассислари сўзлаб беришди:
10.04.26
Реализация қилинган товарлар (хизматлар) етказиб бериш қийматини камайтириш томонга тузатиш киритиш учун етказиб берувчи манфий ЭҲФ тақдим этади. Бунинг учун my3.soliq.uz орқали тегишли ариза бериш лозим.
Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz сайтида.