2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб УФда чет эл инвестициялари улуши камида 33% бўлган корхоналар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистонга мол-мулкни олиб киришда СК бўйича божхона божи бўйича имтиёзга эга бўлмайдилар. Тўғри, бунда маълум шарт мавжуд: 2023 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвестор ҳамда инвестициялар ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши билан кучга кирган бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: ...
СКга тузатишлар киритилиши билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ҳам кўп нарса ўзгаради: тўловчилар доираси кенгайтирилмоқда, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига тузатиш киритилмоқда, ставкалар индексация қилинмоқда: ...
Ер солиғи қисмида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари ва айрим объектлар бўйича солиқ ставкалари ўзгартирилди: ...
СКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўтаётган йилнинг сўнгги кунида тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш
ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Ахборот хабарини эълон қилган ҳолда маълум қилди.
Ҳужжатнинг асосий қоидаларини эълон қиламиз: ...
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар: ...
Анъанавий тарзда 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларига киритилган, улар тўғрисида раҳбар ва бухгалтер билиши керак бўлган турли ўзгартиришлар кучга киради. Улардан айримларини – СКга ўзгартиришларни – фақат тегишли НҲҲ имзоланганидан кейин батафсил кўриб чиқиш мумкин бўлади. Қолганлари ҳозирча тушунарли.
Buxgalter.uz эслатиб ўтади: ...
Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3400, 2022 йил 13 декабрда кучга кирган. ...
2022 йил 6 декабрдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-808-сон Қонунга мувофиқ, бир қатор ҳужжатларни тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари пасайтирилди. Norma.uz портали бу ҳақда хабар берди. ...
2022 йил 2 ноябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларини 1 календарь кун ичида кўриб чиқиш зарур. Харидор ҳужжатни тасдиқлаши ёки, унда кўрсатилган маълумотларга қўшилмаса, уни рад этиши мумкин. Асосийси – бунга календарь сутка давомида улгуриш керак.
01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 6-илованинг 6-банди билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-бандига тегишли ўзгартириш киритилган. ...
Тасдиқланган рўйхат бўйича истеъмол товарларини олиб кириш учун божхона божи ноль ставкаларининг амал қилиши 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Бу Президентнинг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сон Фармонида назарда тутилган. ...
Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқда. Мақсад – бухгалтерия ҳисоби тизимини амалдаги СК билан келишиш, қонунда МҲХСнинг жорий этилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерларнинг касб малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзгартиришлар бухгалтерларнинг малакаси ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар тақдим этувчи аутсорсинг ташкилотлари фаолияти масалаларига дахл қилади.
Нималар ўзгаришини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори Иброҳим АҲМАДХОНОВ тушунтирди: ...
2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади.
Киритилган янгиликларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзод, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди: ...
Таътиллар, аниқроғи ҳар йилги меҳнат таътили билан боғлиқ янгиликларни кўриб чиқишни давом эттирамиз. Бўлғуси ўзгартиришларни kadrovik.uz учун юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова махсус тушунтиришди: ...
Янги Меҳнат кодексидаги кўплаб ўзгаришлар йиллик меҳнат таътили, ижтимоий ва бошқа таътилларни тақдим қилишга тегишли. Кадрлар бўйича ходим бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга суриши мумкин, лекин таътиллар жадвалини кўп ўтмай – декабрь ойида тузишига тўғри келади. Шунинг учун у ўзига, иш берувчи ва ходимларга ортиқча муаммолар туғдирмаслик учун кўп масалаларни ҳозирдан яхши тушуниб олишга ҳаракат қилиши керак.
Kadrovik.uz бу борада юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар учун миннатдор. ...