“МЧЖ – норезидент (РФ) Ўзбекистондаги давлат муассасалари учун 1C:ERPни жорий этиш учун тендерни ютиб олди. Контракт қиймати тендерда ва техник ҳужжатларда сўмда ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда – 10 млрд сўм этиб белгиланган. Режага биноан лойиҳани реализация қилишга 270 кун талаб қилинади. СК талабларига мувофиқ бажарувчи ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўладиган ДМни очиши керак. Бунда буюртмачи ҚҚС қўшилган контрактни имзолашга рози бўлмаяпти, чунки у тендер контракти суммасидан ошади.
Контракт суммасига ҚҚСни (12%) қўшиш қонуний бўладими? Бу тендер шартларини бузиш ҳисобланмайдими? ДМ ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкини?”.
Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
Давлат мулкини ижарага оладиган ҚҚС тўловчилари жуда кўнгилсиз муаммога дуч келишди: Давлат мулкини ижарага бериш маркази 2023 йил учун шартнома тузишни рад этмоқда, сабаби ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳали тасдиқланмаган. Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказилган ижара шартномасининг мавжуд эмаслиги эса ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг тўхтатиб турилишига олиб келади.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: ...
“2022 йил якунлари бўйича жами даромад 1 млрд сўмдан бир неча минг сўмга ошди. Корхона таъсисчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган, ҳақиқатда эса – ижарага олинган бинода жойлашган. Демак – ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси билан муаммолар бўлади. Биз буёғига қандай ишлашимиз керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
СКга янги қўшимчалар ҚҚС тўловчиларига ҳатто тўловчининг гувоҳномаси тўхтатиб турилган тақдирда ҳам ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланиш имконини беради. Янгиликларни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА махсус buxgalter.uz учун шарҳлаб берди: ...
ҚҚС тўловчилари Янги йил кириб келиши билан солиқни 12% ставка бўйича ҳисоблашга тайёр бўлишлари керак. Янги йил тунида ва байрам кунлари ишлайдиган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари алоҳида эътиборли бўлишлари лозим.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ buxgalter.uz илтимосига биноан нимага алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида сўзлаб беришди. ...
Корхона авиатранспортда юк ташиш бўйича транспорт-экспедиторлик хизматларидан фойдаланди. Экспедитор хизматлар учун қопланадиган суммага ва ўз ҳақи суммасига ЭҲФ тақдим этди.
«Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА юзага келадиган операцияларни хизматларни олувчи ва ижрочининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозимлигини тушунтириб берди: ...
«Хорижий компания корхонамиз – Технопарк резидентига Ўзбекистон ҳудудида хизматларни кўрсатди. Норезидентнинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Хизматлар импортида ҚҚС тўлашимиз керакми ёки солиқ имтиёзи амал қиладими?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
«Хорижий етказиб берувчидан дастурий маҳсулот сотиб олаяпмиз. Бу ҳолда импорт қилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?».
Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
«Америка компанияси комиссия келишуви асосида Россия компаниясидан IT-хизматлар ва IT-маҳсулотлар сотиб олиш учун Ўзбекистонда фирма очди (РФ резидентлик сертификати мавжуд). Ўзбекистондаги воситачи фирма Россия компаниясидан ишлаб чиқилган ДТни сотиб олади ёки буюртиради ва уларнинг ҳақини рублда тўлайди. Сўнг уларни доллар эквивалентида Америка компаниясига бериб, хизматлари учун ундан комиссион ҳақ олади.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи воситачи бундай вазиятда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаши ва солиқ ҳисоботини тақдим этиши керакми? Хизматлар импорти учун ҚҚС тўлашга тўғри келса (29 коди), ҚҚС учун ШҲК очиш керакми? Воситачи ҚҚС тўлашга ўтиши керакми? Хизматлар импортини ва уларни буюртмачига бериш бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштира олади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ...